Мамлакатимизда табиий офатдан зарар кўрган ҳудудларда зарурий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда (Бухоро)

Бутун дунё пандемия таъсиридан азият чекаётган бир даврда Ўзбекистонда иқтисодий барқарорликни таъминлаш, хусусан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш, суғориладиган майдонлардан икки баробар кўп ҳосил олиш, фойдаланишдан чиққан ерларни ўзлаштириш каби долзарб вазифаларни амалга оширишга катта эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Барноев бошчилигидаги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бошқа вазирлик, идоралардан иборат Республика Ишчи гуруҳи мамлакатимизда табиий офатдан зарар кўрган ҳудудларда зарурий чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан “Бухоро вилоятида юз берган табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш юзасидан тезкор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан:

— табиий офат натижасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида етказилган зарарлар;

— экин майдонларидаги йўқотишлар ва нобудгарчиликларни ўрнини қоплаш;

— ирригация ва мелиорация тармоқларини тиклаш;

— нобуд бўлган пахта ва ғалла майдонларини тўлиқ ўрганиб чиқиб, қисқа муддатларда бошқа турдаги маҳсулотларини экишни ташкил этиш;

— зарар кўрган иссиқхоналарни тиклаш ва улардаги экинларни парваришлаш бўйича чоралар кўриш юзасидан вазифалар ижроси таъминланмоқда.

Олиб борилган ўрганишлар натижасига кўра, Бухоро вилоятида 2 172 та фермер хўжаликларига 9 660 га боғ мавжуд бўлиб, ушбу майдонларда жорий йилда 115,8 минг тн мева етиштириш белгиланган.

— Табиий офат натижасида боғларнинг 2 616 га (27,1%) зарар етиб, йўқотилган ҳосил ўртача 19 721 тонна (17,03%) эканлиги билдирилди.

— Вилоятдаги 115 та фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалик корхоналаридаги 253,5 га иссиқхоналар талофат кўрган.

— Вилоятда 2020 йил ҳосили учун 97 900 га чигит экилган бўлиб, табиий офат натижасида 4554 га (4,6%) майдонга қайта чигит экилади.

— вилоят туманларида 18 143 контурда 60 600 гада парвариш қилинаётган ғалла майдонларидан, табиий офат натижасида 12 619 га (20,8%) майдон талофат кўрган.

Республика Ишчи гуруҳи томонидан:

— табиий офат натижасида қишлоқ хўжалиги экинлари, боғ ва токзорлар ва иссиқхоналарга етказилган зарарларни бартараф этиш;

— қишлоқ хўжалиги экинларини қайта экиш, иссиқхоналарни тиклаш ва ҳосилни кўпайтириш бўйича қўшимча агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли қилиб ўтказиш;

— ғўза майдонларида қатқалоқни синдиришга оммавий сафарбарлик ҳамда культиваторларни отряд усулида ишлашини ташкил қилишга доир бир қатор амалий ишларни олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати agro.uz

 

Дўстларингизга ҳам улашинг!