Ўзбекистонда илк бор Италиядан олиб кирилган шафран экилмоқда

Жорий йилнинг 6 октябрь куни Италиянинг Брешиа шаҳридан 5 миллион дона заъфарон (crocus sativus) пиёзбошлари ортилган бир нечта оғир юк автомобиллари Ўзбекистонга етиб келди.

Юкнинг умумий ҳажми 64,5 тоннага тенг бўлиб, у 6800 километрлик масофани Евроосиёнинг 6 давлати: Словения, Венгрия, Польша, Россия ва Қозоғистон худудларидан ўтиб Ўзбекистонга етиб келди. Қолган 75 миллион донасини ҳам яқин кунларда еттиб келиши кутилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 апрелдаги “Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4670-сонли қарори ижроси доирасида ташкил этилган “BMB — OPERA ZAFFERANO” кластери Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Элчихонаси кўмагида Жиззах вилояти Бахмал туманида заъфарон етиштириш ва уни қайта ишлаш бўйича Ўзбекистон-Италия инвестициявий лойиҳаси амалга оширилмоқда.

 

“Заъфарон кластерида кулинария, фармацевтика ва бошқа соҳаларда юқори талабга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун қўшимча ишлаб чиқариш қувватларини яратишни режалаштирилмоқда.

Лойиҳанинг ютуқларидан бири шундан иборатки, дастлабки йилдаги қайта ишланиб, қадоқланган заъфарон маҳсулоти Италиянинг “GEOS GROUP” холдинги таркибидаги “GESFARM” компаниясига кафолатланган экспорти амалга оширилади. Жумладан ушбу компания билан 12 млн еврога олдиндан заъфарон етказиб бериш тўғрисидаги шартнома имзоланган.

Шуни таъкидлаш лозимки, қимматбаҳо ўсимликнинг аъло навлик пиёзбошлари асрлар давомида Италия селекционер олимлари томонидан яратилиб келинган ва илк бор айнан мамлакатимизда етиштирилади.

Маълуот учун, республикамизда доривор ўсимликлар етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишда 2020-2023 йиллар давомида ташкил этиладиган 14 та кластерларнинг манзилли рўйхатлари тасдиқланган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг!