
Қишлоқ хўжалик экинларининг фитосанитар назоратида намуналарни танлаш. Ўзбекистон Республикаси ҳудудини карантин объектлардан муҳофаза қилиш ва фитосанитар назоратни амалга ошириш.
Таянч иборалар: Паразит организмлар, фумигация, экспорт, импорт, фитосанитар сертификат, экпертиза, стационар участкалар, қатновли текширишлар.
Уруғ ва кўчатларни импорт қилиш. Чет давлатлардан уруғ ва кўчатларни импорт қилишда асосий бирламчи ҳужжатлардан бири Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги берадиган импорт карантин рўхсатномаси ва экспорт қилинаётган ўсимликлар карантини бўйича давлат органлари берадиган фитосанитар сертификати ёки гувоҳномаси бўлган тақдирда олиб киришга йўл қўйилади.
Уруғ ва кўчатларни карантин текшируви Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги тасдиқлайдиган ҳудудимизга импорт қилинадиган уруғлар ва кўчатларни карантин текширувини олиб бориш тартиби тўғрисидаги талабига мувофиқ ўтказилади.
- 16 – 20 тонналик вагондан – 5 та жойидан;
- 33 – 40 тонналик вагондан – 8 та жойидан;
- 60 тонналик вагондан 11 та жойидан;
- майда уруғлар партиясидан (10 тагача халта);
- ҳар бир халтадан 3 та;
- 11 – 100 халтагача партиядан ҳар бешинчисидан битта;
- 101 – 1000 халтагача партиядан ҳар 10 чи халтадан биттадан намуна олинади.
Кўчатлар сони 50 та бўлса, ҳаммаси, 300 тагача – ҳар 5 чиси, 1000 тача – ҳар 20 чиси назорат қилинади.
Стационар участкаларда кузатишларни ўтказиш. Стационар участкаларнинг сони ва жойлаштиришини экин турини аҳамиятлилиги ва цунинг комплек касалликлар билан зарарланишини инобатга олган ҳолда белгилаш лозим.
Стационар участкаларда ўсимликларни бутун вегетация даврида мунтазам кўзатишлар олиб борилади, энг ками билан ҳар 10 кунда. Мақсад касалликни бошланишини ва кейинги ривожланишини аниқлаш.
Яна бир нарсани инобатга олиш керакки, даладаги касалланган ўсимликлар аксарият ҳолларда бир текис жойлашмайди. Шундай экан, анчалик касал бўлган ўсимликлар бир текис жойлашса, шунчалик текишириладиган ўсимликлар сони камаяди ва аксинча.
Касаллик бир текис жойлашган ҳолларда намуналар диаганал чизиқ бўйлаб олинади. Агар касаллик далада ҳар жойда намоён бўлса, намуналар бир – нечта параллел йўналишлар бўйлаб олинадию
Одатда намуналар 10 – 20 жойдан олинади. Масалан: қоракуя билан зарарланган ғалла экинларидан олинган апробация боғида камида 1000 – 1500 поя бўлиши керак.
Ўсимликларни далада учоқ шаклида нобуд қиладиган касалликни (қор моғори ва бошқалар) ҳисобга олишда учоқларнинг майдонлари улчанади. Кейин барча учоқлардаги нобуд бўлган ўсимликларни ўртача арифметик фоизлари аниқланиб бутун даладаги нобуд бўлган ўсимликлар фоизи топилади.
Бир текис нобуд булган ўсимликларни ҳисобга олишда 1 м2 ёки 1 погонометрда мавжуд ўсимликлар саналади ва экиш меъёри ҳамда унувчанлик кўрсаткичини билган ҳолда экинни сераклиги ва шу билан бирга касаллик таъсири аниқланади.
Агар маълум ҳудуда ўсимликлар бир хил касалликдан ҳам учоқ шаклида ҳам бир текис нобуд бўлган бўлса, иккала кўрсаткичларни бир –бирига қўшиб умумий талофат фоизи аниқланади.
Анализ учун олинадиган ўсимликлар намуналарини касаллик яққол кўринганда йиғилади. Ўтсимон ўсимликлар бутунлай олинади.
Касалланган ўсимликлар намуналари униб чиқишидан бошлаб, то ўрим-теримгача йиғилади. Фитопатологик текширишлар объектлари сифатида фақат далада, томорқада, яйловда ва ўрмонда ўсадиган ўсимликлар бўлиб қолмай, балки ташлоқ ерлардаги ёввойи ўсимликлар ҳам анализ учун олиниши керак, чунки уларнинг кўпчилиги касалликлар учун оралиқ хўжайин бўлиши мумкин.
Боғларда қишки текшириш ва ўсимликларнинг зарарланган қисмларини йиғиш керак. Шунга ўхшаш ишни сабзавотхоналарда ва кўчатхоналарда ҳам ўтказиш лозим.
Зарарланган ўсимлик намуналари олингандан кейин бирданига маҳсус ботаник папкага бир-биридан филтр ёки газета қоғози билан ажратилган ҳолда терилади. Агар намуналар сўлиб қолгудек бўлса, уларни авайлаб туғирлаш керак; ботаник папкада жойланмайдиган намуналар (шохлар, тугунаклар, мевалар) қоғозга ўралади, ҳар бир намунага этикетка беркитилади. Этикеткада олинган жойи ва вақти, ўсимликнинг тур ва нави ҳамда йиғган одамнинг фамилияси қайд этилади.
Агар намуналар гербарий учун мўлжалланган бўлса, унда текширувчи идорага қайтгандан сўнг намуналарни прессеткага бир-биридан прокладка қоғоз билан ажратган ҳолда жойлаштириши керак. Нам бўлган прокладка қоғози дам-бадам қуруқ қоғоз билан алмаштирилиб турилади. Қанчалик қоғоз тез алмаштирилса, шунчалик намуна тезроқ қурийди.
Қуритиб бўлмайдиган намуналар – мева, илдизмева ва бошқалар – консервалаштирувчи суюқликларда сақланади. Бунақа суюқликлар сифатида спирт (70%ли), формалин (5%ли), спирт ва формалин аралашмаси, намакоб (8-10%ли), мис купороси эритмаси (1%ли) хизмат қилади. Ушбу суюқликлар билан шиша эдишга солинган намуналар то кўмилгунча тўлдирилади.
Сақланишга мўлжалланган объектлар мис купороси эритмасида 1-2 дақиқа қайнатилади ва шу сабабдан улар ўзининг рангини кейинчалик ўзгартирмайди. Сўнгра улар сувда ювилади ва юқорида кўрсатилган биронта суюқлик билан ишланади. Суюқлик бўғланмаслиги учун намуналар сақланадиган банка маҳкам қилиб ёпилади ва пробка ёки кришка гирдилари эритилган парафин билан суркалади. Ҳар банкага тегишли ёзувлар мавжуд этикетка ёпиштирилади.
Касаллик қўзғатувчисини тўлиқ аниқлаш мақсадида намуналар илмий ташкилотларга жўнатилиши ҳам мумкин. Бунинг учун улар олинган заҳоти йўлда айнимайдиган шароитга қўйилади. Поя ва кўчатлар нам пўпанакда (мох) ўралган ҳолда, мевалар – қоғозга ўралган ёки параха (опилка) тўшалган ҳолда жўнатилади. Майда намуналар, масалан, зараланган барглар, қоғоз пакетларда жўнатилади. Полиэтилен пленка ҳеч қандай намуна учун ишлатилмайди, чунки унинг ичида ҳаво алмашмайди, намлик йиғилади ва намуна анализ учун яроқсиз бўлиб қолади.
Ҳар қандай мустақил давлат ўзининг ҳудудида ўсаётган хавфли касалликлардан асрашга қаратилган чора тадбирларни ўтказиши лозим.
Ўзбекистон республикаси мустақиллик йиллари ҳудудимизни ҳимоя қилишга оид бир қатор қонунлар қабул қилинди. Улардан бири Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонун 1995 йил 31 августда қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудини карантин зараркунандалар ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлардан муҳофаза қилиш қоидаларига биноан карантин тадбирлар қуйидаги юклар ва материалларга таллуқлидир:
- қишлоқ хўжалик экинлари, ўрмон ва манзарали экинларнинг уруғлари ва кўчатлари, ўсимликлар ҳамда уларнинг қисмларига.
- Янги сабзавотлар, мевалар ва резаворларга
- Озиқ-овқат, ем-хашак ва техника донлари ҳамда уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларга.
- Шоли, ёнғоқ, ерёнғоқ, ун, ёрма, кофе (донли), дуккакли какао, қуруқ мева, тамаки, шакар (хом ашё) ва дориворларга
- Ўсимлик касалликларини қўзғатувчи ва тарқатувчи замбуруғлар, бактериялар, вируслар, нематодалар, кана ва ҳашаротларга.
- Ўсимлик касалликларини қўзғатувчиларга, ҳашаротлар коллекцияси, гербарийлар ва ҳоказо.
- Почта жўнатмаларига, йўловчиларнинг қўл юки ва багажидаги ўсимликларга.
- Ўсимликдан таёйрланган идишлар, ёғоч материаллари, айрим саноат моллари, упаковка метериаллари ва тупроқ намуналари
- Ем-хашак, пичан, чорва учун омухта озуқалари.
Карантин остидаги материалларнинг транзит тартиби. Транзит қўйидагича амалга оширилади:
- уруғликлар, кўчатлар, мевалар ва бошқалар транзет учун бериладиган рўхсатномаларда белгиланадиган шартлар асосида фитосанитар сертификати илова қилинган ҳолда
- почта орқали йўловчиларнинг багажи ва қўл юки ичида бошкалар чегара карантинида фитосанитар назоратидан ўтган бўлса
Қўйидагиларни республикамиз ҳудудидан транзет тарзида олиб ўтиш тақиқланади:
- карантин зараркунандалари, касалликлар ва бегона ўтлар билан зарарлангшан материаллар
- Тирик замбуруғ коллекциялари
Карантин остидаги объектлар билан алоқадор идоралар ва фуқаролар мажбуриятлари.
Бандаргоҳлар, темир йўл ва автомобил йўллари станциялари, айропортлар ҳамда алоқа корхоналарининг мажбуриятлари:
- чет элдан олиб келинган карантин остидаги материаллар. Багаж ёки почта жўнатмалари келганлиги тўқғрисида карантин ўсимликлари бўйича чегара пунктларининг давлат инспекторларига маълум қилишлари.
- омборхоналар ва портлар, бандаргоҳлар, аэропортлар темирйўл ва автомобил йўллари станциялари ҳудудларида ҳамда почтамптларда карантиндаги организмлар билан зарарланган карантин остидаги импрот материаллар тўпланиб қолинишига йўл қўймасликлари
- чет давлатлардан карантин остидаги материаллар келтирилган вагонлар, кемалар, автомашиналар ва бошқа турдаги транспортларни ўсимликлар карантини бўйича давлат инспекциясининг рўхсатисиз очилишига йўл қўймасликлари
- ўсимликлар карантини бўйича давлат инспекциясига келаётган карантин остидаги юкларга доир ҳужжатларни тақдим этишлари
- карантин талабларига жавоб берадиган карантин остидаги импорт юкларини сақлаш учун тегишли бино ажратишлари
-карантин остидаги материаллар ташиб келтирилган транспорт, юк тушурилган жой ва вақтинча сақланган импорт материалларидан бўшаб қолган жой тозаланишини таъминлашлари
ўсимликлар карантини бўйича маҳаллий давлат инспекциясининг кўрастмасига мувофиқ карантин остидаги материаллар йўқ қилиб юборилишини таъминлашлари лозим бўлади.
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги инспекторлари: Жаҳонгир Хайдаров, Хуршидбек Собиров, Эркинжон Ботиров
















