Таянч иборалар: Замбуруғларни вегетатив танасини Замбуруғларнинг мицелийси. Замбуруғларни асосий синфлари. Микроорганизмларнинг кўпайиши ва ўсиши.
Замбуруғларни вегетатив танасини ўзига хос тузилиши. Замбуруғларнинг мицелийсини шакл ўзгаришлари.
Замбуруғлар бир ва кўп ҳужайрали, шаклланган ядрога эга бўлган эукариот организмларнинг ўзига хос гуруҳини ташкил этади. Халқаро микология институти директори проф. Д. Хоуксвортнинг ҳисобларига кўра табиатда замбуруғларнинг 1,5 млн га яқин тури мавжуд[1], аммо ҳозиргача фан томонидан уларнинг тахминан 70 мингтаси (5 фоизи) аниқланган (Алехопоулос 2007). Ўсимликлар касалликларининг аксариятини микроскопик замбуруғлар қўзғатади.
Замбуруғларнинг тирик мавжудотлар орасида тутган ўрни ҳақида фанда ҳали ҳам баҳслар кетмоқда.
Замбуруғлар. Кўпчилик замбуруғларнинг характерли хусусияти шундан иборатки, уларнинг танаси шохланган ипчалар (гифлар) дан ташқил топади, бу вегетатив танадир. Замбуруғ танасининг бундай тузилганлиги унинг ташқи муҳитга тегиб туриш юзасини ҳаддан ташқари оширади. Баъзи замбуруғларнинг гифлари оидия деб аталган қисқа ҳужайраларга бўлинади, оидиялар вегетатив кўпайиш учун хизмат қилади.
Ачитқи замбуруғларида куртакланувчи мицелий ҳосил бўлади. Жинсий йўл билан кўпайишда иккита ҳужайра қўшилишидан зигоспора (моғор замбуруғларда), аскоспора (халтачали замбуруғларда), базидиоспора (базидияли замбуруғларда) ҳосил бўлади.
1866 йилда врач Джоги кефир «доначалари» таркибида бактериум кавказикум, стрептококкус лактис ва ачитқи замбуруғлари борлигини биринчи бўлиб аниқлаган.
Масалан, моғор замбуруғларининг спораси 20 йил курғоқчиликка чидайди. Кўпчилик микроорганизмлар муҳит концентрацияси бир оз(кучсиз) ишқорий ёки нейтрал бўлса яхши ривожланади, замбуруғлар бир оз нордон муҳитда яхши ривзожланади.
Микориза. 1881 йили поляк олими Ф. М. Каменский микориза ҳодисасини кашф этади. Ўсимликлар илдизи билан замбуруғлар орасидаги симбиоз микориза деб аталади. Микориза кўпчилик дарахтлар ва ғалладошлар оиласининг вакиллари орасида учрайди. Микоризада замбуруғ гифлари ўсимликнинг илдизлари орасига ўсиб киради. Микоризани замбуруғлардан фикомицетлар, аскомицетлар ва базидияли замбуруғлар ҳосил қилади. Бу табиатда кенг тарқалган ҳодиса бўлиб, эктотроф ва эндотроф формалари бор.
Микробиологиянинг ўрганиш доирасига баъзи эукариотлар ҳам киради, масалан, мицелла ҳосил қиладиган микроскопик замбуруғлар (бир ҳужайрали ва кўп ҳужайрали) киради. Уларнинг кўп қисмини халтали замбуруғларга кирувчи бир ҳужайрали ачитқи замбуруғлари ташкил қилади. Уларни микология чуқур ва ҳар томонлама ўрганади.
Замбуруғларни асосий синфлари. Уларни ўсимлик қолдиқларини чиритишдаги ва тупроқ ҳосил бўлишидаги роли.
Замбуруғлар бир қанча морфологик ва физиологик белгиларига кўра еттита синфга: 1) хитридиомицетлар; 2) гифохитридиомицетлар; 3) оомицетлар; 4) зигомицетлар; 5) аскомицетлар; 6) базидиомицетлар; 7) такомиллашмаган замбуруғларга бўлинади.
Бу микроорганизмларнинг ҳаммаси бўлиб 70 мингдан ортиқ тури маълум. Фикомицетларга моғор замбуруғлари мисол бўлади, улар табиатда кенг тарқалган бир ҳужайрали шохланган мицелий ҳосил қилади. Унинг учидан спора билан тўлган шарсимон спорангийли мева ҳосил қилувчи гифлар ажралиб чиқади.
Аскомицетларга ачитқилар киради. Булар бир ҳужайрали, тухумсимон ва элипсимон шаклида, узунлиги 8 – 10 мкм, йўғонлиги 2 – 7 мкм га яқин. Уларни ҳужайралари қобиқ, протоплазма ва ўзакдан иборат. Асосан оддий бўлиниш, куртакланиш йўли билан кўпаяди. Баъзилари эса аскоспора ҳосил қилиш йўли билан кўпаяди.
Ачитқилар табиатда ниҳоятда кенг тарқалган бўлиб, асосан меваларни устида, гулларнинг ширасида, сут маҳсулотлари ва бошқаларда тарқалган. Ачитқилардан вино, пиво ва нон тайёрлашда кенг фойдаланилади. Ачитқиларнинг ҳужайрасида организм учун фойдали оқсил, углеводлар ва витамин В гуруҳи бор.
Ачитқиларнинг айрим турлари одам ва ҳайвонларда бластомикоз ва кандидамикоз касалликларини пайдо қилиши мумкин.
Такомиллашмаган замбуруғлар синфининг вакилларига фома, фузариум, клодоспориум ва бошқалар мисол бўлади. Улар доим тупроқда учрайди. Фома авлодига кирувчи замбуруғлар кўпинча верескгулли ўсимликлар билан симбиоз ҳолда яшаб, улар илдизида эндотроф микориза ҳосил қилади.
Базидияли замбуруғларга пўкак замбуруғлари мисол бўлади, улар ўсимликлар поясида ёки қуриган ёғоч ва тўнкаларида паразит ёки сапрофит холда ҳаёт кечиради, улар илдизини ўраб олиб, микориза ҳосил қилади. Натижада ўсимлик билан замбуруғ ўртасида маълум ҳамкорлик пайдо бўлиб, иккала организм яхши ривожланади.
Микроорганизмларнинг кўпайиши ва ўсиши. Микроорганизмларнинг узлуксиз кўпайиш усуллари. Узлуксиз кўпайишнинг микроорганизмлар хусусиятларини тадқиқ қилишдаги аҳамияти ва амалиётда ишлатилиши.
Микроорганизмлар ҳам бошқа тирик организмлар каби ўсади ва кўпаяди. Ўсиш деганда ҳужайрадаги бутун кимёвий моддаларнинг ( оқсил, РНК, ДНК ва бошқалар ) бир – бирига мутаносиб тарзда кўпайиши тушинилади. Ўсиш натижасида ҳужайранинг катталиги ва массаси ошади. Ҳужайранинг катталиги маълум даражага еткандан сўнг, у кўпая бошлайди.
Кўпайиш деб микроорганизм ҳужайра сонининг ошишига айтилади. Кўпайиш кўндалангига бўлиниш йўли билан, чўзилиш (перетяжка) йўли билан, куртакланиб ёки спора ҳосил қилиб амалга ошади. Умуман, прокариотларнинг кўпайиши жинссиз бинар бўлиниб кўпайишдир. Кўпайиш жараёни ҳужайранинг узайишидан, нуклеоиднинг иккига бўлинишидан бошланади. Нуклеоид суперспираллашган, зич жойлашган ДНК молекуласидир (у репликон ҳам дейилади). Микроорганизмларда ҳам ДНКнинг репликацияси, ДНК–полимераза ва бошқа ферментлар орқали амалга ошади. ДНК нинг репликацияси, бир вақтнинг ўзида, қарама – қарши юналишда кетади ва у иккиланиб қиз ҳужайраларга ўтади. Қиз ҳужайрада ҳам ДНК кетма – кетлиги она ҳужайраникидек бўлади. Репликация бактерия ҳужайрасининг кўпайишига кетадиган вақтнинг 80% ни эгаллайди.
ДНК репликациясидан сўнг, ҳужайралараро тўсиқ ҳосил бўлади. Бу мураккаб жараёндир. Аввало ҳужайранинг икки томонидан цитоплазматик мембрананинг икки қавати ўсади, сўнгра, улар орасида пептидогликан (муреин) синтезланади ва ниҳоят тўсиқ ҳосил бўлади (21-расм).

Тўсиқ икки қават цитоплазматик мембрана ва пептидогликандан иборат. ДНК репликацияси давомида ва бўлувчи тўсиқ ҳосил бўлиши вақтида ҳужайра узлуксиз ўсади. Бу вақтда ҳужайра деворининг пептидогликани, цитоплазматик мембранаси, янги рибосомалар ва бошқа органеллалар, бирикмалар, хуллас, цитоплазмадаги бирикмалар ҳосил бўлади. Бўлинишнинг охирги стадиясида қиз ҳужайралар бир-биридан ажралади. Баъзан эса бўлиниш жараёни охиригача бормай, бактерия ҳужайраларининг занжири ҳосил бўлади.
Таёқчасимон бактериялар бўлинишидан олдин бўйига ўсади ва иккига бўлина бошлайди. Таёқча ўртадан сал тораяди ва иккига бўлинади. Агар ҳужайра икки бир хил бўлакларга бўлинса, бунга изоморф бўлиниш (изо – тенг) дейилади. Кўпинча гетероморф бўлиниш кузатилади.
Агар ҳивчинли ҳужайра бўлинса, қиз ҳужайрада кўпинча ҳивчинлар бўлмайди улар она ҳужайрада қолади. Кейинчалик қиз ҳужайрадан ҳивчин ўсади. Демак, она ҳужайра бирламчи ҳужайра девори, фимбрийлар, ҳивчинларга эга бўлади. Спирохеталар, риккецийлар, баъзи ачитқилар, замбруғлар, содда ҳайвонлар (протистлар) кўндалангига бўлиниб кўпаяди. Миксобактериялар “чўзилиб” ёки “тортилиб” («перетяжка» ҳосил қилиб) кўпаяди. Аввал ҳужайра бўлинадиган жойидан тораяди, сўнгра ҳужайра девори икки томонидан ҳужайранинг ички томонига қараб бўртади ва охирида, иккига бўлинади. Қиз ҳужайра ўзи цитоплазматик мембранаси бўлгани холда, ҳужайра деворини вақтинча сақлаб қолади. Селлибера авлодига мансуб бактериялар куртакланиш йўли билан кўпайиши кузатилган. Азотобактернинг кўпайишида ҳужайра аввал саккизга ўхшаш бўлади, ундан иккита ҳужайра ҳосил бўлади. Ҳосил бўлшини К. И. Рудаков сут кислота ҳосил қилувчи бактерияларда кузатган. Бунда бактерия ҳужайраси гўё спорангийга ўхшаб қолади ва унинг ичида етилган гонидиялар ташқарига чиқади.
Баъзи бактерияларда жинсий жараён ҳам кузатилиб, унга конъюгация дейилади. Бу хил кўпайиш ҳақида «Бактериялар генетикаси» мавзусида маълумот берилади.
Шундай қилиб, ўсиши ва кўпайиши натижасида микроорганизмлар колонияси ҳосил бўлади. Уларнинг кўпайиши жуда катта тезликда амалга ошади. Генерация вақти микроорганизм тури, ёши, ташқи муҳит (озиқ муҳит таркибига, температурага, рН) га боғлиқ. Генерация вақтининг энг оптимал муддати 20-30 минут бўлса, 2 соатда 6 та генерация олиш мумкин. Одамнинг шунча авлодини олиш учун эса 120 йил вақт лозим бўлади. Аммо бактериялар узоқ вақт 20 минутлик генерация ҳосил қилиш йўли билан кўпая олмайди. Агар улар бир хил жадалликда кўпайганда эди, бир дона ичак таёқчаси е. соли 24 соатдан сўнг 272 ёки 1022 авлод қолдирган бўлар эди, бу эса 10 минглаб тоннани ташкил қилади. Бактериянинг ўсиши шу тарзда давом эца, 24 соатдан сўнг тўпланган масса ер шари массасидан бир неча марта оғир бўлиб чиқар эди. Аммо, амалда бундай бўлмайди, чунки озиқа моддаларнинг етишмаслиги ва ҳосил бўлган маҳсулотлар бактериянинг кўпайишини чеклайди. Озиқа муҳити оқиб турганда бактериялар ҳар 15 – 18 минутда бўлиниб туради. Суюқ озиқ муҳитда бактериялар ўсиш тезлигининг вақтга қараб ўзгаришини кузатиш мумкин. Озиқ муҳитга тушган микроорганизмлар аввало унга мослашади, сўнг тезлик билан кўпаяди ва максимумга чиқади. Озиқ моддаларнинг камайиши ва ҳосил бўлган маҳсулотларнинг кўпайишига қараб, ўсиш секинлашади ва тўхтайди (22-расм).
Агар бактериялар янги тайёрланган озиқ муҳтига экилса, биринчи даврда улар кўпаймайди, бу давр лаг-фаза даври дейилади, лаг-фаза даврида бактериялар озиқ муҳитга мослашади. Озиқ муҳитнинг рН и ёки унинг таркиби организм учун қулай бўлмаса, унда лаг-фаза узоқ давом этади. Булардан ташқари, бактериялар ҳужайраси бўлинишга тайёр бўлмаслиги ёки захира озиқ моддалар етарли бўлмаслиги, энергия етишмаслиги натижасида ҳам лаг-фаза даври чўзилиб кетади. Қулай шароитда лаг-фаза жуда тез ўтади:
- Лаг-фаза даврида ҳужайраларда нуклеин кислоталар миқдори кўпаяди, бу эса кўплаб оқсил синтезланишига олиб келади. Ҳужайралар сувга тўйинади, ферментларнипг активлиги ортади, буни И. Л. Работнова ва бошқалар (1959) аниклаганлар.
- Лаг-фазадан сўнг экспоненциал фаза бошланади, бу фазада ҳали моддалар алмашинувида заҳарли моддалар ҳосил бўлмаган бўлиб, бактериялар тезлик билан кўпаяди.
- Ўсишни секинлаштирувчи фаза. Бу фазада энди озиқ моддалар камаяди ва моддадар алмашинуви натижасида заҳарли моддалар тўпланади, бу эса ҳужайраларнинг кўпайишига тўсқинлик қила бошлайди ва ҳатто ҳужайралар нобуд бўлади.
- Стационар фаза. Бу фазада янги ҳосил бўлаётган ва нобуд бўлаётган ҳужайралар сони тенг бўлади.
- Ҳужайраларнинг нобуд бўлиш фазаси. Бу фазада ферментлар нобуд бўлган ҳужайраларни эритиб юборади (2-расм).

Микробиологиянинг ривожланиши кейинги вақтда бу фазаларнинг янада аниқлаштирди (Мишустин, 1987) ва қуйидаги ривожланиш фазаларига бўлиб ўрганила бошланди (22-расм).
- Бошланғич (стационар) фаза – микроорганизмнинг озиқ муҳитга тушгандан бошлаб, 1-2 соат давом этади. Бу фазада ҳужайра сони ортмайди.
- Лаг фаза – кўпайишнинг тутилиши (тормозланиши). Бу фазада бактериялар интенсив ўсади, аммо уларнинг бўлиниши жуда кам бўлади. Бу икки фазани бактерия популяцияси ривожланишининг муҳитга мослашув фазаси деса бўлади.
- Логарифмик фаза – экспоненциал кўпайиш фазаси. Кўпайиш катта тезликда кетади, ҳужайралар сони геометрик прогрессия бўйича ортади.
- Манфий тезланиш фазаси – ҳужайралар камроқ фаол бўлади, генерация вақти чўзилади, чунки озиқа камаяди, заҳарли моддалар ҳосил бўлади, натижада кўпайиш сусаяди, баъзи ҳужайралар ўлади ҳам.
- Стационар фаза – ҳосил бўладиган ҳужайралар сони ўладиганлари сони билан тенглашади. Шунинг учун тирик ҳужайралар сони маълум вақт давомида бир хил даражада туради. Тирик ва ўлган ҳужайралар сони секин – аста кўпаяди. Бу фаза яна бошқача «максимал стационар» фаза деб ҳам аталади, чунки ҳужайралар сони максимумга етади.


6 – фазада ўлган ҳужайралар сони кўпаяди,
7 – фаза – ҳужайраларнинг логарифмик ўлим фазаси деб номланиб, ўлиш доимий тезликда давом этади.
6 – 8- ўлим фазаси. Бу фазаларда ўлувчи ҳужайралар сони кўпаювчи ҳужайралар сонидан кўп бўлади. 6-фазада ўлган ҳужайралар сони ошади. 7 – фаза ҳужайраларнинг логарифмик ўлиши бўлиб, бунда ҳужайралар доимий тезликда ўлиб туради.
8 – фазада ҳужайраларнинг ўлиши аста-секин камаяди. Бактерия популяциясининг охирги уч фазасида (6-8 фазалар) ўлиши озиқа муҳитининг физик-кимёвий хусусиятларини ва бошқа сабабларни бактерия ҳужайраси учун ноқулай томонга ўзгариши билан боғлиқ. Бактерия учун ноқулай шароит юзага келади. Ҳужайралар шундай тезликда ўладики охири ҳаммаси қирилиб кетади.
Микроорганизмларни биз кўриб ўтган ёпиқ идишда кўпайишида микроорганизмлар доимо ўзгариб турувчи шароитда бўладилар (яъни озиқа муҳити узлуксиз оқиб турмайди, балки ёпиқ идишда бўлади).
Бактерияларнинг ривожланиш циклида бир неча босқични кўриш мумкин. Масалан, пичан таёқчаси Бас.субтилис ёш вақтида перетрихиал типда хивчинланган ва серҳаракат бўлса, кейин хивчинларини ташлаб, тез кўпая бошлайди ва узун занжирга айланади. Занжирдаги ҳужайралар колониясини шилимшиқ «зооглея» ўраб туради. Сўнгра ҳар бир ҳужайра ичида споралар ҳосил бўла бошлайди, кейин ҳужайра пўсти эрийди ва споралар очилиб қолади. Спора қулай шароитга тушиб қолса, қайтадан ҳаракатчан бацилла ўсиб чиқади (23-расм). Бундан ташқари бундай ривожланиш шаклини ипсимон бактерия — Сладотрих дичотома да ҳам кузатиш мумкин (24-расм).
Бундан ташқари бактерияларни кўпайтиришнинг озиқа мухитини доимий янгилаб туриб кўпайтириш усули ҳам бор.
Бу типдаги микроорганизмларни кўпайтиришни амалиётда хемостат (28-расм)ёки турбидиостатларда амалга оширилади.
Саноатда микроорганизмлардан фойдали маҳсулотлар олишда бу усул кенг қўлланилади. Қуйида хемостатни схематик тузилиши кўрсатилган (25-расм). Микроорганизмларни узлуксиз кўпайтириш усулида доимо уларни маълум кўпайиш фазасида қулай шароит яратиб ушлаб турилади.
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги инспекторлари: Жаҳонгир Хайдаров, Хуршидбек Собиров, Эркинжон Ботиров
















