Олтинкўлда пилладан учинчи ҳосил терилмоқда

Андижон вилояти Олтинкўл туманида пилладан учинчи ҳосил терилмоқда.
Мамлакатимизда, хусусан, Андижон вилоятида пиллачилик соҳасини ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётир. Соҳага илғор, инновацион технология ва иш услублари жорий этилмоқда.
Буни Олтинкўл туманида амалга оширилган ишлар мисолида ҳам кўриш мумкин. “Олтинкўл олтин ипаги” масъулияти чекланган жамияти кластер ташкилоти томонидан жорий йилда пилладан учинчи бор ҳосил олинмоқда.
Умуман, бу йилда “Олтинкўл олтин ипаги” масъулияти чекланган жамияти кластер корхонаси томонидан 2 минг 388 қути ипак қурти парваришланиб, 140 тоннага яқин ҳосил олинди, белгиланган режа ортиғи билан бажарилди.
– Шу йилнинг ўзида пилладан учинчи бор ҳосил йиғиштириб оляпмиз, – дейди “Оқтепа” маҳалласида яшовчи Абдуқаҳҳор Эргашев. –Хонадонимизда кластер аъзолари билан 10 қути ипак қурти парваришладик. Ҳар бир қути ҳисобидан ҳозиргача 40-42 килограммдан пилла териб олдик. Териладиган ҳосил ҳали мўл.
Йил давомида бир неча марта ипак қурти парваришланиши аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш, саноат учун қимматбаҳо хом ашё етказиб бериш, энг асосийси, одамларнинг турмуш фаровонлигини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.
photo_2020-09-11_18-00-36.jpg
photo_2020-09-11_18-00-40.jpg
Фахриддин УБАЙДУЛЛАЕВ,Зухриддин УМРЗОҚОВ (сурат),
ЎзА, uza.uz
Дўстларингизга ҳам улашинг!