Эл бошига иш тушганда: Бухорода 4 минг 856 гектар ер майдонлари қайта экилди

Эл бошига иш тушганда: Бухорода 4 минг 856 гектар ер майдонлари қайта экилди

Кучли шамол натижасида Бухоро вилоятининг барча тармоқларида етказилган талофатлар соҳа мутахассислари томонидан ўрганилмокда.
Вилоятдаги штабдан олинган маълумотга кўра, воҳада 97 минг 900 гектар пахта майдонида эрта баҳорда уруғ қадалган эди. Кучли ёмғир ва шамол натижасида 6 минг 451 гектар чигит экилган майдон талофат кўрган. У ерда қайта экиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмокда.
Ҳозирги кунда жами 4 минг 856 гектар (75,3%) ер майдонлари қайта экилди. Шунингдек, 12 минг 619 гектар ғалла майдонига кучли зарар етган бўлиб, 680 гектар бузиладиган ғалла майдони ўрнига 57 гектар (8,3%) пахта экилди. Қолган қисмига эса 185 гектар соя, 120 гектар кунгабоқар, 19 гектар полиз, 68 гектар мош ва 40 гектар маккажўхори экинлари экилиши режалаштирилган.
Шунингдек, вилоятдаги 194 гектар иссиқхоналарга ва 2 минг 616 гектар боғларга ҳам кучли талофат етган.
Табиий офатни бартараф этиш мақсадида Республика вазирлик, идора, ташкилотлар ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи кенгеси, Тошкент шаҳар ва барча вилоят ҳокимликлари томонидан 6,4 миллиард сўм ҳомийлик маблағлари ҳамда 2,9 миллиард сўмлик қурилиш материаллари ва 1,6 миллиард сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган.
Зариф КОМИЛОВ, ЎзА. uza.uz
Дўстларингизга ҳам улашинг!