Тупроқ унумдорлигини оширишнинг янги инновацион усули

Инсонлар қадим замонлардан бери дехқончилик билан шуғулланиб келмоқда, хозиргача дехқончиликнинг тўрт усул – системасида дехқончилик қилиниб келинмоқда. Улар қуйидагилардан иборат:

1 –  усул, дехқончиликнинг примитив – қадимги усул. Бунда тупроқ унумдорлиги инсон иштирокисиз тикланади. Ўрмон, тоғ, қўриқ, чўл, дашт ва ботқоқликлардаги кичик ер участкаларида дехқончилик қилинади.

2 – усул, дехқончиликнинг экстенсив – ўрта асрлар усули. Бунда тупроқларни унумдорлигини инсоннинг, қисман табиат қонунлари билан амалга оширилади. Инсонлар томонидан шудгорлаш, қисман мелиоратив тадбирлар ўтказиш хисобига тупроқ унумдорлиги тикланади ва сақлаб турилади.

3 – усул, дехқончиликнинг хозирги усули. Бунда барча майдонлар қатор ораларига ишлов бериладиган экинлар экилади. Тупроқ унумдорлигини ошириш учун катта миқдордаги минерал ўғитлардан фойдаланилади.  Тупроқни сифатли ишлаш, бегона ўтларга, касалликларга ва хашоратларга қарши кимёвий воситалар билан курашиш ва ишларни механизация ёрдамида амалга ошириш талаб қилинади, тупроқ унумдорлигини ошириб ва сақлаб турилади.

4 –усул, дехқончиликнинг инновацион келажакдаги усули. Бунда тупроқ унумдорлиги оширилиши табиий йўл билан инсонлар иштирокида амалга оширилади. Кимёвий минерал ўғитлар ўрнига табиий ўғитлардан, бегона ўтлар, касалликлар ва хашоратларга қарши курашишда биологик табиий воситалар билан фойдаланилади. Натижада тупроқ унумдорлигини қисқа муддатларда ошириш имкониятини бериши билан олинадиган хосилдорлик хозиргига нисбатан бир неча баробар ортишига, тупроқни унумдорлигини тикланишига сабаб бўлади.

Дехқончиликнинг интенсив усули билан инновацион усулини таққослаганда қуйидаги афзалликларга эга:

  • Биринчидан, тупроқ унумдорлиги сезиларли даражада ортиб, сифатли экологик соф қишлоқ хўжалиги махсулотларини миқдори ва сифати бир неча бор ортади. Экспортбоп махсулотлар етиштирилади;
  • Иккинчидан, тупроққа ишлов беришда, ўсимликларни кимёвий минерал ўғитлар ўрнига, табиий чириган биомассалар ва биогумислар билан алмаштирилади;
  • Бегона ўтларга, касалликларга ва хашоратларга қарши курашишда кимёвий воситалар ўрнига, биологик табиий воситалар билан алмаштирилади.
  • Тупроқ унумдорлигини ошиши ва арзон табиий биогумислар ва биологик табиий воситалар хисобига етиштириладиган қишлоқ хўжалиги махсулотларининг таннархи хозиргига нисбатан бир неча баробар ошади, хамда тупроқдан фойдаланиш самарадорлиги бир неча баравар ўсади.
  • Натижада дехқончиликнинг янги инновацион усули билан қишлоқда дехқончилик маданияти кўтарилиши билан бирга, кўп тармоқли фермер хўжаликларини янада ривожланиши учун имкониятлар очилади. Молиявий мустаққиллик таминланади.

Тупроқ унумдорлигини оширишни иновацион – келажакдаги усули нималардан иборат? Хозирги замондаги дехқончиликнинг интенсив усулида асосан минерал ўғитларни катта миқдорда ишлатилиши натижасида қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори хосил олишга эришилмоқда. Бу минерал ўғитларнинг 10 – 12 фойизини ўсимликлар ўзлаштиради, 20  – 22  фоизи хавога, атмосферага учиб кетади, қолган 70 – 74 фоизи тупроқда қолиб тупроқни унумдорлигига таьсир қилиб, тупроқ структурасини бузишга,  тупроқни унумдорлигини пасайишга  олиб келади. Шунинг учун йилдан – йилга экинларнинг хосилдорлиги тобора пасайиб бормоқда. Бир неча ўн йиллар давомида ғалла – пахта йўналишидаги фермерлар бир хил қишлоқ хўжалиги экинларини, яьни пахта ва буғдойни алмашлаб экиб келаётганлиги учун тупроқ таркибидаги микро элементларнинг камайишига ва танқислигига олиб келганлиги учун хам тупроқнинг бал бонитети хар  йилда 2 – 3 балга пасайишига олиб келмоқда. Бунинг исботи охирги беш йилда айрим худудларда пахта ва ғалланинг хосилдорлиги 5 – 10 центнерга пасайганлигида кўринмоқда.

Тупроқ унумдорлигини оширишни келажакдаги инновацион усулида қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш.  Бу усулда тупроқ унумдорлигини табиий йўл билан инсонлар иштирокида амалга оширилади. Кимёвий минерал ўғитларнинг ўрнига табиий ўғитлардан, яьни, биомассалар ва биогумислардан фойдаланилади. Аввало биогумис (чиринди)ни ўрганиб чиқайлик, у тупроқнинг юқори молекуляр, тўқ рангли органик модда бўлиб, унинг таркиби мураккаб бўлиб, хозирга қадар тўла ўрганилмаган, таркибида: Гумин кислоталари ва Фульвон кислоталари мавжуддир. Гуминлар ва фульвонлар  бир қатор моддалардан тузилган. Булардан ташқари чириндининг таркибига кўплаб хушбўй бирикмалар, аминокислоталар, липидлар, органик кислоталар ва уларнинг хосилалари киради.Тупроқнинг минерал компонентлари сафида даврий системадаги барча элементлар учрайди. Ўсимликлар учун ўзлаштириладиган озиқ элементлари мавжуд бўлиб, уларни парчаланиши хисобига хосилдорликни ошишга сабаб бўлади. Чиринди таркибида сув ўтлари билан минералларининг биргаликдаги чириши натижасида хосил бўлган ўсимликлар учун жуда керакли аминоксислоталарнинг мажмуасидир.

Биогумс – чиринди табиий холда қаерларда учрайди? Фермер хўжаликларининг экин ер майдонларининг атрофида зах сувларни қочириш мақсадида ковланган мелиоратив зовурлар мавжуд бўлиб, уларни хар 5 – 6 йилда ковлаб – тозалаб турилади. Улардан чиққан балчиқни 5 – 6 йилда табиатни ўзи биогумисга айлантириб беради. Маьлумки, Атмосферадаги азот ёғин – сочинлар билан, яьни қор, ёмғир, дўл ва селлар билан хар йили гектарига  5 – 8 килограмдан ўсимлик ўзлаштирадиган азотни тупроқ таркибига олиб келади, натижада тупроқ таркибида 5 – 6 йиллар давомида 25 – 36 килограм азот тўпланиб қолади. Ундан ташқари 5 – 6 йил давомида ёввойи ўтлар ўсиб уларнинг илдизида хамда эркин яшовчи микроорганизмлар хам атмосферадаги азотни ўзлаштириб йилига хар гектар ерга 6 – 8 килограммдан ўғит  холда тупроқ таркибида хосил бўлади, улардан 5 – 6 йилда 36 – 48 килограмм таркибида азотли, фосфорли ва калийли  бирикмали биоўғитлар хосил бўлади. Ҳаммаси бўлиб тупроқ таркибида 51 – 84 килограм ўсимликлар ўзлаштирадиган табий азот, фосфор ва калий ўғитлари хосил бўлади. Биогумснинг афзалликларидан бири, у тупроқдаги микрофлорани иш фаолиятини кучайтиради, тупроқдаги гипс холатига ўтган мураккаб тузларни эритиб, ўсимлик учун осон ўзлаштиадиган холатга айлантириб беради.

 

Шахрихон туманидаги “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик фермер хўжалигида 2007 йилдан бери аввалига 10 сўтикда, кейинчалик бир гектар майдонга биогумис – табиий чириндидан пахта ва ғалла етиштиришда тажрибалар ўтказилиб, унинг фойдали эканлиги исботланди. Ўтказилган тажрибалардан қуйдаги хулосалар келиб чиқди:

– Буғдой етиштириш учун хар бир гектар экин ер майдонига буғдой экишдан олдин 2 тоннадан НРУ да сепиш йўли билан чириган 5 йиллик зовур тупроғи сепилади. Буғдойни етиштириш даврида хар суғоришдан олдин гектарига 1 тоннадан, 5 мартта суғоришга 5 тонна, жами бўлиб 7 тоннадан чириган зовур тупроғи сепилади. Бу эса гектарига 800 кг соф азот, 200кг соф фосфор ва 50 кг соф калийли ўғитларнинг ўрнига босадиган даражада табиий  ўғит хисобланади.

– Пахта етиштиришда эса хар культивация қилинганда ва суғориш олдидан хар гектар ер майдонига 1 тоннадан  5 марта, жами 5 тонна  суслар орқали тупроққа 10 – 15 см чуқурликка чириган зовур тупроқлари билан озиқлантирилди. Натижа эса  пахта хосилдорлиги 26 центнердан  33 центнерга ошгани исботланди.

 

Табий биогумис блан бирга  қуйидаги алмашлаб   экиш усулини биргаликда амалга ошириш лозимдир. Аввало хўжаликнинг экин майдонлари уч қисмга бўлиб олинади. Биринчи қисмига пахта, иккинчи қисмига ғалла ва учунчи қисмига ноаньанавий экинлардан батат, бамия ва ғўзани биргаликда, бир вақтда экиш йўлидир. Тажрибада учунчи қисимда экиладиган ноаньанавий экинларни етиштириш агротехналогиясига  алохида тўхталамиз. Аввало кузда ер майдонини 35 сантиметр чуқурликда шудугор қилинади, хайдалган ерга гектрига 20 тоннадан чириган табий зовур тупроғидан солиниб, текисланади ва 60 сантиметр  схемада 6 қаторли пушта олинади.

Биринчи йилда, Бохорда  тупроқ харорати 15-18 градусга  етганда сеялка билан биринчи қаторга пахта – 15 сантиметрга икки донадан  ва олтинчи қаторга  бамияни уруғлари 7 сантиметрга икки донадан экиб чиқилади,  ўртадаги 3 – 4 қаторларга  апрель ойининг иккинчи яримидан кейин батат кўчатлари 25 сантиметрга биттадан  кўчат қилиниб экиб чиқилади, 2 ва 5 қаторларга хеч нима экилмайди, чунки унга батат картошкаси палак отиб бекитиб қўйади.  Бунда бир гектар майдон хисобига пахта уруғи – 15 килограм, бамия уруғи – 30 килограм ва батат кўчати – 6000 туп зарф бўлади. Чопилади, бегона ўтлардан тозаланиб турилади, табга қараб суғорилиб турилади, (Етиштириш агротехникаси алохида келтирилган). Иккинчи ва учунчи йиллари экинлар алмашилади, яьни, батат ўрнига пахта ва бамия экилиб, ўринлари алмаштирилади. Шундай қилиб уч йилда бир мартадан алмашиб экилиши хисобига тупроқ структураси яхшиланиб боради.

Кузда октябрь ойидан етиштирилган хосилни йиғиштириб олинади. 1 – йили пахтадан      0.25 гектардан   1.5 тонн пахта (15.0 – миллион сўм),  бамия уруғидан 0.25 гектардан 1.0 тонна (16.0 – миллион сўм) ва батат картошкасидан  0.50 гектар экин  майдондан  36.0 тонна (72.0 – миллион сўм) хосил олинган, соф даромад 1.0 гектар хисобига 102.0 миллион сўмлик даромад келтирилган. Ананавий экинга нисбатан 3.0 – 3.5 баровар даромад олинади. Ушбу усул билан “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик фермер  хўжалигида 2011 йилда пахта хосилдорлиги  28.1 центнер бўлган бўлса, 2022 йилга келиб 38.2 центнерга ва буғдой хосилдорлиги  2011 йилда 38.2 центнердан 2022 йилда 63.3 центнерга ошган, бунда тупроқни бал бонитети  2011 йилда  42.1 бал бўлган бўлса, 2022 йилга келиб 68.8 балга ошганлиги, фермер хўжалигини ютуқларини гарови бўлди.

Тупроқ унумдорлигини оширишни келажакдаги инновацион усулида қишлоқ хўжалиги экинларини хосилдорлигини оширишда қуйидаги хулосани келтириш махсадга мувофиқдир: Пахта ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари биринчи йили пахта эккан ер майдонларига хар гектарига 7 тоннадан чириган зовур тупроғи берилади ва юқоридаги алмашлаб экишни жорий қилади. Тўртинчи йили яна пахта экиб, кузда пахтани ўрнига дон экиб борилади,  жараён шу зайлда давом этади.  Бунда тупроқ унумдорлиги олдинги йилга нисбатан хар йили икки балга ошиб бориши кузатилади.

    Абдумалик  Ўринбоев  – селекционер – патентшунос,  «Найнаво оқшоми» илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигини  илмий ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғулланувчилар «ТАБОБАТ» Академиясининг аьзоси, Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институти  «ТУРОН»  фанлар Академиясининг  Фахрий Академиги;