Жанубий Кореяда парранда гриппи сабаб деярли 6 миллион товуқлар йўқ қилинади

Жанубий Корея ҳукумати мамлакатнинг паррандачилик фермаларида юқори патогенли парранда гриппи тарқалишининг 13 ҳолатини тасдиқлади.

Маълумотларга кўра, сўнгги ҳолат Сеул яқинидаги Кимпхо шаҳрида рўйхатга олинган.

«Вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳукумат 5,8 миллион паррандани йўқ қилишга қарор қилди. Ўтган шанба куни барча паррандачилик фермаларида режадан ташқари дезинфекция ишлари олиб борилди, шунингдек, ходимлар, транспорт воситалари ҳамда паррандалар билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатланишга 48 соатлик тақиқ жорий этилди», дея маълум қилмоқда мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, вирус мамлакат бўйлаб ёввойи кўчиб юрувчи қушлардан тарқалмоқда.

Аввалроқ инфекция тарқалаши Чолла-Намдо ва Чолла-Пукто, Кёнгидо, Чхунчхон-Пукто ҳамда Кёнсан-Пукто провинцияларида қайд этилганди.

Манба: xs.uz