Ўзбекистон 11,7 миллион долларлик қарийб 49 минг тонна тарвуз экспорт қилди

Ҳудудлар бўйича тарвуз экспортининг юқори улуши Қашқадарё (8,1 минг тонна), Жиззах (6,2 минг тонна) ва Сирдарё вилоятларига (5,7 минг тонна) тегишли.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу йил мамлакатимизда етиштирилган тарвуз 13 та хорижий давлат бозорларига етказиб берилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 43,1 минг тоннага, яъни қарийб 8,5 бараварга кўп, демакдир.

Ўзбекистон ушбу даврда Қозоғистон (32,6 минг тонна), Россия (12 минг тонна), Қирғиз Республикаси (3,6 минг тонна), Беларусь (272,9 тонна) ва Украина (202,7 тонна)га энг кўп тарвуз экспорт қилган.

Ҳудудлар бўйича тарвуз экспортининг юқори улуши  Қашқадарё (8,1 минг тонна),  Жиззах (6,2 минг тонна) ва Сирдарё вилоятларига  (5,7 минг тонна) тегишли.

Дўстларингизга ҳам улашинг!