Пешкўлик пиллакорлар даромад олиш режасида

Бухоро вилояти Пешку тумани аграр туман ҳисобланади. Аҳолининг асосий қисми қишлоқ хўжалиги билан шуғулланади.
Туманда кўп миқдорда тут плантациялари мавжуд. Янги тут плантацияларининг яратилиши натижасида ипак қурти боқиш имконияти ҳам кенгайиб бормоқда.
Бунинг натижасида туманда йилига 3-4 маротаба ипак қурти парвариш қилинмоқда. Бу эса аҳоли даромадларини ошириш, бандлигини таъминлаш ҳамда етиштириладиган пилла хирмонига муносиб ҳисса қўшишдан далолат бермоқда.
photo_2020-05-19_17-26-13.jpg
Айни кунларда туман аҳолиси 1-мавсумда ипак қурти парвариш қилишни якунламоқда. 1 минг 220 нафар звеноларда жами 2000 қути ипак қурти парвариш қилинмоқда. Парвариш қилинаётган ипак қуртининг 1 минг 811 таси бугунги кунда 5 ёшда. Ҳозирда 189 қути ипак қурти бостирилган, яъни вояга етиб пилла ўраш учун сунъий дастага турибди. Туман пиллакорлари 1-мавсумда 110 тонна пилла етиштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Ипак қуртини парваришлашда ҳар бир звенога 1 қоп ун (25кг), 10 кг. ўсимлик ёғи, 2 кг гўшт, 10 кг картошка, 1 қути (200гр) қуруқ чой тарқатилган. Бундан ташқари 150 минг сўмдан бўнак(аванс) пуллари берилган. Звенолар 1 қути ипак қурти боқиши натижасида ундан 60-65 кг.гача пилла етиштирмоқда. Бу эса ўртача 1 млн 275 минг сўм миқдорда даромад дегани.
Ҳисоб-китобларга кўра туман аҳолиси биргина ипак қуртидан бир мавсумда жами 2 млрд 250 млн сўм даромад олади.

 

Зариф КОМИЛОВ, ЎзА. uza.uz
Дўстларингизга ҳам улашинг!