Бош саҳифа Янгиликлар Тебранма чивиқли картошка ковлагич ишлаб чиқилди

Тебранма чивиқли картошка ковлагич ишлаб чиқилди

Ҳозирги кунда кичик шаклдаги деҳқон ва фермер хўжаликлари учун мўлжалланган қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқиш соҳа олимлари олдидаги долзарб вазифалардан ҳисобланади.

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан 12 от кучига эга бўлган мотоблок учун ишлаб чиқилган тебранма чивиқли картошка ковлагич бу борада амалга оширилаётган ишларнинг намунасидир. Картошка ковлагич енгил конструкцияга ва тебранма механизмга эгали ҳисобига иш унуми юқори эканлиги билан ажралиб туради.

Вазифаси –картошка ҳосилини кам кам энергия сарфлаш ҳисобига юқори иш унумини таъминлаш.

Қўлланиш соҳаси – қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг картошкачиликка ихтисослашган фермер ва деҳқон хўжаликлари.

Жорий этилиши – 12 от кучига эга бўлган мотоблок учун ишлаб чиқилган тебранма чивиқли картошка ковлагичнингтажриба нусхаси Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик илмий тадқиқот институти экспериментал-тажриба фермер хўжалигида амалиётга жорий қилинган.

12 от кучига эга бўлган мотоблок учун ишлаб чиқилган тебранма чивиқли картошка ковлагичнингтажриба-саноат нусхасини тайёрлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Қисқача техник тавсифи

 

Агрегатланиш тури Осма
1 Массаси, кг 60
2 Эни, см 70
3 Лемех эни, см 70
4 Чивиқлар узунлиги, см 30-40
5 Таянч ғилдираклари сони, дона 2
6 Ковлаш чуқурлиги, см 15-18

Ушбу кичик фермер ва деҳқон хўжаликлари учун ишлаб чиқилган тебранма чивиқли картошка ковлагични қўллаш ёқилғи сарфини 19 фоизга ва эксплуатацион харажатларни 13,3 фоизга камайтиради.

 

Қишлоқ хўжалигини механизациялашИТИ (ҚХМИТИ)

Р. Бойметов, Д. Норчаев.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази Матбуот хизмати

Сайтда имловий ёки услубий хатога кўзингиз тушдими? Хато жумлани белгиланг ва CTRL+ENTER босиш орқали бизга хабар беринг.

Open

Close
Муҳим
Медиа
Телеграм
Эълонлар
Излаш

Thanks!

Our editors are notified.