Ўзбекистон нечта давлатга гилос экспорт қилди?

Ўзбекистон 18 та давлатга гилос экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қўмитанинг дастлабки маълумотларига кўра, 2020 йил 1 июль ҳолатига жами 31,3 минг тонна гилос меваси экспорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига қараганда 14,6 минг тоннага кўп.

Қарийб 61 миллион АҚШ долларига тенг бўлган гилос меваси 18 та хорижий мамлакатлар бозорларида сотилмоқда. Бугунги пандемия шароитида бу ижобий ҳолат.

Ушбу мамлакатлар орасида Қозоғистон 16,7 минг тонна (23 миллион АҚШ доллари), Россия 9,3 минг тонна (15,8 миллион АҚШ доллари), Қирғиз Республикаси 4,7 минг тонна (20 миллион АҚШ доллари) ва Корея Республикасида 124,3 тонна (496,9 минг АҚШ доллари) билан юқори улушга эга бўлди.

Эътиборлиси, сўнгги йилларга қараганда бу йил ўзбек гилоси Германия, Литва, Люксембург, Монголия, Уммон, Корея ва Таиланд давлатларига ҳам экспорт қилинди.