Пресс-релиз
2023 йил 14 сентябрь куни, Uz CLAAS Agro Ўзбекистонлик фермерлар учун CLAAS компанияси техникаларининг намойиши, шунингдек, янги маҳсулотлар – маккажўхори ўриш учун CORIO 670 жаткаси билан жиҳозланган DOMINATOR 370 ғалла ўриш комбайнининг тақдимоти билан биринчи кенг кўламли дала тадбири ўтказилди.
Республика фермер хўжаликларининг 90 дан ортиқ вакиллари “AGROVER” МЧЖ (Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани) далаларида CLAAS компаниясининг замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларининг ишлашини кўриш учун йиғилди. Табиийки, Дала куни дастури фақатгина техникаларнинг намойиши билан чекланиб қолмади. Тадбирнинг тантанали очилишидан сўнг CLAAS Central ACADEMY (Германия) компаниясининг етакчи мутахассиси Сергей Бутов тақдим этилган техника бўйича маълумот берувчи семинар ўтказди. Унинг доирасида ARION 630С ва АХОS 340 каби CLAAS компанияси тракторларининг имкониятлари ва афзалликларига, шунингдек, ем-хашакни йиғиш учун ускуналар, хусусан, барча ўзбек деҳқонлари орасида жуда машҳур бўлган MARKANT 650 тойлаб-зичлагичга алоҳида эътибор қаратилди. Ғалла ўрим-йиғими мавзуси, шунингдек, CLAAS компаниясининг ушбу соҳадаги сўнгги маҳсулотлари: DOMINATOR 260 ва DOMINATOR 370 комбайнлари ҳақида ҳам сўз юритилди. Уларнинг биринчиси, 205 от кучига эга Perkins двигатели ва 5800 л. сиғимли бункер билан жиҳозланган, иккинчиси эса – гибрид моделли комбайн. У худди шундай двигатель ва бункерга эга, лекин донни тўлиқ тозалаш учун беш клавишали сомон силтгич ўрнига, диаметри 570 мм бўлган катта ротор билан жиҳозланган. Бу ва бошқа бир қатор ўзгаришлар туфайли DOMINATOR 370, айниқса дон учун маккажўхори йиғишда янада унумдор ва самаралироқ бўлади.
Бу факт, олти қаторли CORIO 670 ўроғи билан жиҳозланган DOMINATOR 370 маккажўхори ўриш учун жўнатилганида тақдимот-семинарнинг ишончи билан тасдиқланди. Ҳосилдорлик 140 ц/га гача бўлганда, бункерни тўлиқ тўлдириш учун 10 дақиқадан камроқ вақт керак бўлди. “AGROVER” МЧЖ бош муҳандиси Тимур Рашидович Холмуҳамедовнинг келтирган маълумотларига кўра, шундай комбайнлардан биттаси бир сменада 25 гектаргача майдондаги экинларни ўришга қодир. Хўжаликдагилар юқори маҳсулдорлик билан бир қаторда 0,5 фоизга яқин йўқотишларнинг пастлиги, янчиш ва тушириш сифатидан ҳам мамнун. Донлар ҳам янчилмайди.
Намойишдан сўнг, хоҳловчилар ўзларини қизиқтирган саволларни бериш ва тақдим этилган CLAAS техникаси қатори бўйича шахсий маслаҳатлар олиш имконига эга бўлдилар.
CLAAS компаниясининг замонавий технологиялари билан таништириш ва техникани ишда намойиш қилиш форматидаги бундай очиқ мулоқотни Uz CLAAS Agro компанияси мутахассислари бундан кейин ҳам, шу жумладан, таълим дастури доирасида давом эттиришади. Жумладан, 2023 йил 22 сентябрдан бошлаб республиканинг Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида махсус семинарлар бошланади, уларда CLAAS компанияси мутахассислари донли экинларини йиғиб олишнинг энг сўнгги ечимлари билан таништиришади, маккажўхорига алоҳида эътибор қаратишади, шунингдек CLAAS компанияси тракторларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар беришади.
Ахборот маълумотномаси
Uz CLAAS Agro (ООО «Уз КЛААС Агро») — CLAAS қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш бўйича ўзбек-немис қўшма корхонаси. Uz CLAAS Agro компанияси O’ZAVTOSANOAT AЖ таркибига киради.
Uz CLAAS Agro заводи 12 йил давомида йиғиш сехидан металлга ишлов бериш, кесиш, букиш, бўяш ва йиғиш каби тўлиқ циклли ишлаб чиқаришга ўтди. Бугунги кунда Uz CLAAS Agro корхонасида 200 дан ортиқ комбайн ва трактор бирликлари ишлаб чиқарилмоқда, бу ерда 200 дан ортиқ ишчи ва муҳандис мутахассис ходимлари фаолият кўрсатмоқда. Заводнинг умумий ишлаб чиқариш майдони
20 000 квадрат метрни ташкил этади. Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати — йилига 1000 дона ғалла ўриш комбайнлари.
Uz CLAAS Agro-нинг бутун фаолияти давомида корхонада 2100 донадан ортиқ ғалла ўриш комбайнлари, 2600 донадан ортиқ тракторлар, 700 дан ортиқ ем-ҳашак тайёрлаш техникалари ишлаб чиқарилган.
Бугунги кунга келиб завод DOMINATOR русумли ғалла ўриш комбайнларни, ARION 630C русумли тракторларни ишлаб чиқаради. DOMINATOR 260 ғалла ўриш комбайнлари, ARION 630C тракторларининг янги моделини ишлаб чиқаришни кўпайтириш, шунингдек MARKANT русумли прессловчи-йиғувчи (пресс-подборщик) техникаларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш режалаштирилган.
Uz CLAAS Service компанияси — Ўзбекистон Республикасида CLAAS қишлоқ хўжалиги техникасига сервис (техник) хизмат кўрсатишни амалга оширади. Бош офиси ва марказий эҳтиёт қисмлар омбори Тошкентда жойлашган. Компания Ўзбекистоннинг 13 та худудини қамраб олувчи филиаллар ва омборларнинг кенг тармоғига эга. Бундан ташқари, Uz CLAAS Service мобил хизматига эга бўлиб, у жойларда сервис хизматини тезкор амалга ошириш имкониятига эга.
















