Хабарингиз бор, Республикамиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва бута кўчатларини экиш ҳамда яшил майдонларни кўпайтириш ишлари давом этмоқда.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 15 ноябрдаги 694-Ф-сон фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент вилояти ҳокимлигининг 2021 йил 26 ноябрдаги “Яшил макон умуммиллий лойиҳасини ҳаётга тадбиқ этиш, экологик вазиятни яхшилаш ҳамда кўчат экиш ишларини ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 246-10-0-Қ/21 сон қарори қабул қилинган.
Мазкур қарорнинг 10 банди ижроси юзасидан 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумларида кўкаламзорлаштириш, манзарали, мевали дарахт, ва бута кўчатларини экилиши ва экилган кўчат ва қаламчаларини Ўзагроинспекциянинг Бўстонлиқ туман бўлими, туман молия бўлими ҳамда туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимлари билан ҳамкорликда далолатномалар асосида қабул қилиб олиш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Лойиҳа асосида эълон қилинган “Долзарб 40 кунлик” тадбири доирасида Бўстонлиқ туманида Бурчмулло давлат ўрмон хўжалиги бўлими ходимлари наъмуна кўрсатмоқда.
Халқимизда, “Яхшидан боғ қолади” деган нақл бежизга айтилмаган. Бугун биз эккан ниҳоллар, келажакда униб-ўсиб Бўстонлиқ туман ҳудудига кўрк бағишлаши билан бир қаторда, атроф-муҳит экологиясининг яхшиланишига, ҳудудлар қиёфасини обод этиш баробарида, табиатни асраш, экологик мусаффоликни таъминлашга кўмак бериши билан аҳамиятлидир.
«Ўзагроинспекция»нинг Тошкент вилояти бошқармаси бош инспектори Ш.Усубалиев
«Ўзагроинспекция»нинг Бўстонлиқ туман бўлими катта инспектори Б.Рисқибоев
















