Ўзбекистонда бу йил қанча трактор ва культиватор ишлаб чиқарилди?

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
Бу эса тизим учун керак бўладиган, замонавий техникаларни маҳаллийлаштириш ва аҳолига етказиб беришда қўл келмоқда. Мисол учун, пандемия чекловларига қарамай жорий йилнинг ўтган саккиз ойида 630 дона трактор ва 573 дона культиватор ишлаб чиқарилди.
Аммо, бу ўтган йилга нисбатан бир мунча камлигини ҳам қайд этиш лозим. Зеро, давлат статистика қўмитасининг ахборот хизматидан маълум қилишларича, трактор ва культиваторлар ишлаб чиқариш ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда трактор 35,9 % га ва культиваторлар 56,8 % га камайган.
Бунда 2020 йилнинг сўнгги икки ойида трактор ва культиваторлар умуман ишлаб чиқарилмаганини қайд этиш лозим. Шунингдек, энг юқори ишлаб чиқариш апрель ойида кузатилиб, 234 дона трактор ва 144 дона культиватор ишлаб чиқарилган.
Дўстларингизга ҳам улашинг!