Ўзбекистонда ёнғоқ нархи 25 фоизга юқори

EastFruit экспертларининг хабарига кўра, 2021 йилнинг сентябрь ойи бошидан эътиборан, Ўзбекистонда грек ёнғоғининг янги ҳосилини йиғиш мавсуми бошланди ва ҳозир у фаол босқичда. Йиғим-теримнинг дастлабки ҳисоб-китоблари мамлакатда қиш ойлари ва эрта баҳорда кузатилган об-ҳаво аномалияларининг сезиларли таъсиридан гувоҳлик бермоқда – ҳосил паст ва нарх ўтган йилга нисбатан юқори.

Ёнғоқ етиштирувчиларнинг фикрига кўра, грек ёнғоғининг совуқдан зарар кўриш даражаси 2021 йилнинг февраль ойи охири ва март ойи ўрталарида  мамлакат ҳудуди ва алоҳида туманларига қараб, 5% дан 50% гачани ташкил этмоқда. Республикада ўрта ҳисобда маҳаллий грек ёнғоғи навлари ҳосилига етган зарар тахминан 20-30%ни ташкил қилади.

Шунингдек ўқинг: Шанхай (Хитой)да ўзбек қовунлари тақдимоти бўлиб ўтди

Грек ёнғоғи янги ҳосилининг фермерлар ва ёрдамчи хўжаликлардан улгуржи савдогарлар томонидан сотиб олинадиган нархлар маҳсулот сифатига қараб, 10 000 дан 20 000 сўм/кг гача ($0,94 дан $1,87 гача)ни ташкил қилмоқда.

2021 йилнинг 16 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон пойтахти бозорларида грек ёнғоғи маҳаллий навларининг ўртача улгуржи нархлари 25 000 сўм/кг ($2,34)дир. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25% юқори.

Бозор иштирокчиларининг фикрича, ҳозирги кунда грек ёнғоғининг янги ҳосилига бўлган талаб таклифга нисбатан юқори. Ва шунинг учун келгуси ҳафталарда нархлар кўтарилиши эҳтимолий сценарий бўлиши мумкин.

Манба: EastFruit