Миришкорлик фермер ва касаначилар пилладан 60 тонна ҳосил олиб, вилоятда пилла режасини биринчи бажарди

Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида 60 тонна пилла етиштирилиб, туман фермер ва касаначилари вилоятда пилла режасини биринчи бажарди. Бу ҳақда «Дарё»га туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: Миришкор туман ҳокимлиги

Таъкидланишича, вилоят ҳокими Зоир Мирзаев 23 май куни Миришкор туманида бўлиб, 61 нафар фермер ва касаначини муваффақият билан табриклаган. Совға-салом улашган.

Фото: Миришкор туман ҳокимлиги

« Ушбу мавсумда касаначи ва фермерлар жами 976 та звенода 1090 қути ипак қурти боқди. Қувонарлиси, туманда пилла парваришлашга бўлган талаб сезиларли даражада ошди. Жорий йилги мавсумда 60 тонна ҳосил олиш режа қилинган бўлиб, 22 май ҳолатига кўра жами 60 тонна пилла ҳосили топширдик. Яна 10 тонна қўшимча қилишни режани ортиғи билан бажаришни мўлжал қиляпмиз», — дейди туман ҳокими Ғайрат Бегалиев.

Фото: Миришкор туман ҳокимлиги

Қашқадарё ҳокими туманда биринчилардан бўлиб давлатга пилла топшириш режасини бажарган ҳудуд раҳбарлари — Умидулло Шаропов, Бунёд Аҳмедов, Шуҳрат Кенжаевлар меҳнатини алоҳида эътироф этган.

 

Дўстларингизга ҳам улашинг!