Бугун Сирдарё вилояти ғалла ҳосилини ортиғи билан бажарди

Бу йил Сирдарё вилоятининг дон сотиш шартномавий режаси 177,8 минг тоннани ташкил этиб, амалда 100,2 фоиздан ошириб бажарилди. Хусусан, Мирзаобод тумани 114,7 фоиз, Боёвут тумани 106 фоиз ва Сардоба, Сирдарё, Ховос, Сайхунобод туманлари 100-101 фоиз фоиздан режани ортиғи билан бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “2020 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари навларини жойлаштириш ва бошоқли дон етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги қарорини ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудда жорий йил ҳосили учун 85,0 минг гектар майдонларда кузги бошоқли дон экинларини экиш ишлари амалга оширилган эди.

Кузги бошоқли дон экинларини парваришлашда амалга ошириладиган агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилган. Хусусан, омилкор деҳқон ва фермерларнинг кўрсатган жонбозлиги туфайли “занг” касаллиги, турли зараркунандалар ва бегона ўтларга қарши профилактик кимёвий ишловлар тизимли равишда ўтказилди.

Жорий йилда Сирдарё вилояти ялпи дон ишлаб чиқаришни 595 минг тонна ёки ҳар гектаридан 70 центнердан дон етиштиришни режалаштирилган.

Айни пайтда ҳудудда дони йиғиштириб олинмаган ғаллазорларда ўрим-йиғим қизғин давом эттирилмоқда.

Манба: Вазирлик Ахборот хизмати