Ўзбекистон май ойида 190 тоннадан кўп тарвуз экспорт қилди

Жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, қиймати 121,1 минг AҚШ долларига тенг бўлган 190,5 тонна тарвуз маҳсулоти хорижга экспорт қилинди.

Тарвуз маҳсулотининг экспорти бўйича Қозоғистон 113,5 тонна кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 11,2 тоннага кўп демакдир.

Бундан ташқари ўзбек тарвузлари Қирғиз Республикаси, Россия Федерацияси ҳамда Тожикистонга ҳам экспорт қилинмоқда. Жумладан, Россия Федерациясига 38,3 тонна, Қирғиз Республикасига 38,4 тонна ва Тожикистонга 0,3 тонна экспорт қилинган.

Дўстларингизга ҳам улашинг!