Ўзбекистон Ригага 18 тонна қовун экспорт қилди

Жорий йилнинг 23 июнь куни Сирдарёнинг Мирзаобод туманидан, Латвиянинг «LB» LLC корхонасига юк ортилган катта фура жўнаб кетди. Бу ҳақда Экспортчилар уюшмаси матбуот хизмати маълум қилди.

Юк машинасига ортилган 18 тонна қовунлар, “Red Pak” экспорт корхонаси томонидан тайёрланган бўлиб, маҳсулот вилоят ҳудудида етиштирилган.

Мазкур корхона бугунгача Европа давлатларига қовун ва қовун махсулотлари “ROMAS” бренди остида экспорт қилиб келмоқда. Айни пайтда корхона Мирзаобод туманидаги 4 гектарлик ерни 0 қийматда олиб, 5 млрддан ошиқ инвестиция киритди ва 2400 кв метрлик холодилник+музлатгич қуришни бошлади.

Бугун унинг 1400 кв метрли совутгичи тайёр. Ригага жўнаган қовунлар ҳам айнан ушбу совутгичда технологик схема асосида қайта ишлаб, қадоқланган. Корхона Латвия, Германия ва Беларусияга экспорт қилиш учун қовунларнинг кейинги партиясини тайёрламоқда.

Дўстларингизга ҳам улашинг!