Лимон дарахти баргларининг сарғайиш сабаблари ва ечими

Одатда лимон дарахтнинг баргларининг сарғайишининг бир нечта сабаблари бор, ва қуйида шуларга тўҳталиб ўтишга ҳаракат қиламиз:

Лимон дарахти баргларининг сарғайиш сабаблари:

Аввалом бор, лимон дарахти Ўзбекистон шароитида иссиқхонада ўстирилиши ва бу ҳолат бир нечта муаоомларни келтириб чиқаришини тушуниб олишимиз зарур:

1 – Сабаб: Ортиқча намлик ёки суғориш сабабли

Лимон дарахти сувни яхши ўтказувчи ва бўш тупроқларни ҳуш кўради. Иссиқхона шароитида суғориладиган сув, аксарият холларда чиқиб кетмайди ва иссиқхонада ортқича сув йиғилади ва бу тупроқ намлигининг ортишига сабаб бўлади. Намлик юқори бўлган тупроқларда дарахт ёки ўсимлик илдизлари етарлича нафас ололмайди ва стресга тушади, натижа физиологик жараёнлар бузилади ва буларнинг аломатларидан бири, баргларнинг сарғайиши.

Буни бартараф қилиш учун, лимон дарахтлари ўстирилаётган тупроқ шароитининг намлигини яхши назорат қилиш зарур ва суғориш жараёнида ортиқча сув туриб қолишининг олдини олиш зарур. Бундан ташқари, қиш мавсумларида намлик нафақат суғориш, балки иссиқхона ичидаги парланишдан ҳам ортади.

Лимон дарахтлари илдизлари жуда чуқур кетишга мослашган, ва кўп ҳолларда ер стидаги намликлардан ҳам яхши фойдаланади.

Тупроқ намлигини назорат қилишнинг бир нечта усуллари мавжуд. Шулардан бири бу, намликни назорат қилишга ёрдам берувчи тензиометрлардан фойдаланиш. Тензиометр ёрдамида тупроқ намлигини кузатиш ва суғориш жараёнини тўғри режалаштириш мумкин.

Тензиометр бу нима?

2 – Сабаб: Озуқа етишмаслиги сабабли – Азот (N)

Бу энг кўп тарқалган сабаблардан яна бири ҳисобланади.

Лимон дарахти Азотни (N) Фосфор (P) ва Калийдан (K) икки ҳисса ортиқча талаб қилувчи ўсимлик ҳисобланади. Шу сабабдан лимон дарахтларини озиқлантиришда озуқаларни 2:1:1 NPK нисбатида бериш тавсия қилинади.

Лимон дарахтларида Азот (N) етишмаслиги оқибатида фотосинтез жараёни ишдан чиқади ва натижада баргларлар сарғаяди. Лимон дарахтларида Азот (N) етишмовчилиги дастлаб ёши катта барглардан ва аста секинлик билан ёш баргларда намоён бўлади. Лимон дарахтлари учун Азот (N) энг асосий озуқалардан бири ҳисобланади. Барглари қай ҳолда сарғайишига эътибор беринг, агар дастлаб ёши катта барглар ва сўнг ёш барглар сарғайса, демак баргларнинг сарғайиш сабаби Азот (N) етишмаслигидир.

Бунинг ечими, лимон дарахтларини Азот (N) билан озиқлантириш.

3 – Сабаби: Озуқа етишмаслиги сабабли – Руҳ (Zn)

Агар лимон дарахти барглари бир оз бужмайиб сарғайса, ва сарғайиш олдин ёш баргларда бошланиб сўнг ёши катта баргларда намоён бўлади. Бундан ташқари, барглар юзаси четларида доғлар кузатилиши ҳам мумкин.

Бунинг ечими, лимон дарахтларини таркибида Руҳ (Zn) бўлан микроэлементлар билан баргдан озиқлантириш.

4 – Сабаби: Озуқа етишмаслиги сабабли – Темир (Fe)

Темир (Fe) етишмовчилиги ҳам олдин ёш барглардан бошланиб сўнгра ёши катта баргларда намоён бўлади. Лекин Темир (Fe) етишмовчилигида барглар бужмаймайди ва доғлар кузатилмайди. Темир (Fe) етишмовчилиги олдин барг томирчаларидан бошланиб, аста-секинлик билан бутун барг юзаси бўйлаб тарқалади. Темир (Fe) етишмовчилиги кучайса, барг батамом оч сарқи ранг олади.

Темир (Fe) етишмовчилиг тупроқда Темир (Fe) элементининг камайиши ёки ортиқча суғориш (намлик) сабабли юзага келади. Намлик юқори бўлган тупроқда қолиб кетган илдизлар, тупроқдаги озуқани яхши ўзлаштира олмай қолади.

Бунинг ечими, лимон дарахтларини таркибида Темир (Fe) бўлан микроэлементлар билан баргдан озиқлантириш ва тупроқ намлигини (сув ўтказувчанлигини) назоратга олиш.

5 – Сабаби: Озуқа етишмаслиги сабабли – Марганец (Mn)

Марганец (Mn) етишмовчилиги оқибатида бар батмом сарғаймайди, аксинча ундаги сарғайишдоғлар ёки нотекис намоён бўлади. Марганец (Mn) етишмаслиги оқибатида юзага келган сарғайиш ҳам олдин ёш сўнгра ёши катта баргларда намоён бўлади. Марганец (Mn) етишмовчилиги аксарият ҳолларда қиш ойлари кўп кузатилади ва мавсум давомида деярли кузатилмайди.

Бунинг ечими, лимон дарахтларини таркибида Марганец (Mn) бўлан микроэлементлар билан баргдан озиқлантириш.

Озуқа етишмаслигининг олдини олиш учун, мавсум бошидан то ўртасигача лимон дарахтларини ўртача 3 (уч) марта ҳар 15-20 кунда бир марта комплекс микроэлментлар билан (барглар куйишининг олдини олиш учун таркибида Азот (N) бўлмагани мақул) озиқлантириш самарали натижа беради. Агар баргдан озиқлантириш бўйича саволлар ва шубҳалар бўлса, мутахассислар билан маслаҳатлашишни унутманг!

6 – Сабаби: Касаллик сабабли – илдиз чириши (Armillaria mellea замбуруғи)

Илдиз чириши ёки фитофтора касаллиги асосан тупроқдаги намликнинг ортиб кетиши ёки унда ортиқса сув кўлмак бўлиб қолиб кетиши сабабли юзага келади. Илдиз чириши касаллигига дучор бўлган лимон дарахтларининг барглари ҳам сарғаяди.

Ечим: Буни бартараф қилиш учун, лимон дарахтлари ўстирилаётган тупроқ шароитининг намлигини яхши назорат қилиш зарур ва суғориш жараёнида ортиқча сув туриб қолишининг олдини олиш зарур. Бундан ташқари, қиш мавсумларида намлик нафақат суғориш, балки иссиқхона ичидаги парланишдан ҳам ортади.

Лимон дарахтлари илдизлари жуда чуқур кетишга мослашган, ва кўп ҳолларда ер стидаги намликлардан ҳам яхши фойдаланади.

Тупроқ намлигини назорат қилишнинг бир нечта усуллари мавжуд. Шулардан бири бу, тензиометрдир. Тензиометр ёрдамида тупроқ намлигини кузатиш ва суғориш жараёнини тўғри режалаштириш мумкин.

Кучли касалланган лимон дарахтларини ковлаб олиб чиқиб ташлаш тавсия қилинади.

7 – Сабаби: Зараркунандалар сабабли – Оқ пашшалар

Лимон дарахти баргларида уч ҳилдаги Оқ Пашшалар учрайди тукли оқ пашша (Aleurothrixus floccosus), цитрус оқ пашшаси (Dialeurodes citri), лавр оқ пашшси (Parabemisia myricae) ва кул оқ пашша (Siphoninus phillyreae).

Оқ пашшалар барглар билан озиқланади ва уларнинг кўпайиб кетиши оқибатида барглар сони камайиб кетади (сарғайиб тўкилиб кетади) ва фотосинтез жараёни бузилади. Дарахт сресга тушади ва баргларда сарғайиш кузатилади.

Ечим: Оқ пашшалар бор йўқлигини мутазам кузатиш ва бор бўлса табиий усуллар (сув, совун аралаштирилган сув, ва ҳоказолар) ёки тавсия қилинган кимёвий препаратлар билан ишлов бериш тавасия қилинади. Қандай препаратларни қўллаш бўйича мутахассислар билан маслаҳатлашишни ва препаратлар ёрлиқларини синчковлик билан ўқишни унутманг!

8 – Сабаби: Зараркунандалар сабабли – битлар (шира маҳаллий тилда)

Битлар (шира) ҳам ҳудди оқ пашша каби лимон барглари ширасини сўриб озиқланади ва натижада улардаги фотосинтез жараёни бузилади, барглар сарғаяди, муддатидан олдин тўкилади, ва дарахтлар стресга тушади.

Ечим: Оқ пашшалар каби, битларнинг ҳам бор йўқлигини мутазам кузатиш ва бор бўлса табиий усуллар (сув, совун аралаштирилган сув, ва ҳоказолар) ёки тавсия қилинган кимёвий препаратлар билан ишлов бериш тавасия қилинади. Қандай препаратларни қўллаш бўйича мутахассислар билан маслаҳатлашишни ва препаратлар ёрлиқларини синчковлик билан ўқишни унутманг!

Мавзуга боғлиқ бошқа тавсиялар:

Битлар ва оқ пашшалар кўпайишининг олдини олиш учун, дарахтларни ўз вақтида ва тўғри шакл бериб ҳаво яхши айланиши учун шакл бериб кесиб туришни унутманг!

Зарурият бўлмаса, ёки мутахассислар билан маслаҳатлашмасдан ёки олдиндан кичикроқ майдонда синамасдан айнан лимон дарахтларини баргдан микроэлементлар билан озиқлантиришга эҳтиёт бўлиш тавсия этилади.

Озуқа етишмовчилигининг олдини олдини олиш ёки тўлдириш учун лимон экилган тупроқларга компост ва мулча қўллаш самарали натижа беради.

 

Умид Сайфудинов

Манба: Fruit Master  телеграм канали

Сайтда имловий ёки услубий хатога кўзингиз тушдими? Хато жумлани белгиланг ва CTRL+ENTER босиш орқали бизга хабар беринг.