Россия 1 июлгача ғалла экспорт қилишни тўхтатади

31 март куни ҳукумат қарори билан Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлмаган мамлакатларга дон маҳсулотлари экспорт қилишга 1 апрелдан 30 июнгача 7 миллион тонна миқдорида квота ўрнатилган.

Россия 2020 йилнинг 1 июлигача ғалла экспорт қилишни тўхтатади. Бу ҳақда мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилди.

Вазирликнинг эслатишича, 31 март куни ҳукумат қарори билан Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлмаган мамлакатларга дон маҳсулотлари экспорт қилишга 1 апрелдан 30 июнгача 7 миллион тонна миқдорида квота ўрнатилган.

Ҳукуматнинг маълум қилишича, ушбу квота муддатидан олдин тугаб бўлди.

«Чеклов чораси дон маҳсулотлари нархини барқарорлаштириш ва мамлакатнинг дон ва дон маҳсулотларига бўлган ички талабини қондириш имконини беради», — дейилади вазирлик баёнотида.

Манба: kun.uz

 

 

Дўстларингизга ҳам улашинг!