Uz CLAAS Agro компанияси Uzbekistan Agrotech/Agromash Expo кўргазмасида

29 ноябрдан 1 декабргача Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Uzbekistan Agrotech/Agromash Expo — 2023 кўргазмасида Uz CLAAS Agro ўзбек фермерлари билан кенг кўламли мулоқот майдонини ишга туширади. Стендда CLAAS компаниясининг қуйидаги техникалари намойиш этилади: ARION 630С ва АХОС 340 тракторлари, DOMINATOR 260 ва DOMINATOR 370 ғалла ўриш комбайнлари, MARKANT 650 зичлаб тойлагичи. Тадбир доирасида компания мутахассислари ташриф буюрувчиларга машиналарнинг техник ҳусусиятлари, уларни сотиб олишнинг асосий молиявий воситалари бўйича маслаҳатлар беради, шунингдек улар CLAAS техникасини сотишдан кейинги ва сервис хизмат кўрсатиш ҳақида батафсил маълумот беришади.

Uz CLAAS Agro экпозициясида тракторлар қаторида бирданига тўртта кўргазма намунаси намойиш этилади. Иккита кучлироқ — 155 от кучига эга двигателли CLAAS ARION 630С. Улардан биттаси — универсал дала ва ташиш ишлари учун оптимал тарзда мослаштирилган конфигурациядаги стандарт ғилдиракли, иккинчиси эса — ҳайдаладиган қатор экинлари учун ингичка, яна қўшалоқ орқа ғилдиракли. Шунингдек кичик ва ўта маневрли AXOS тракторлари  махсус пахтачилик вариантида ҳам тақдим этилади. CLAAS AXOS 340 HC 3W (102 о.к.) нафақат уч ғилдиракли юриш схемаси, балки катта клиренс, шунингдек бошқа тракторларга қараганда анча кичик бурилиш радиусига ҳам эга.

Uz CLAAS Agro йиғим-терим техникаси йўналишини ҳам шундай кенг намойиш этади. Шунингдек, CLAAS компаниясининг сўнгги авлод классик клавишали модели — DOMINATOR 260 билан бир қаторда гибрид DOMINATOR 370-ни ҳам кўриш мумкин. Унинг тузилишида анъанавий барабанли янчиш тизими қолдиқ донни ажратишнинг роторли тизимини бирлаштирилган. Ҳар иккала комбайн ҳам 205 от кучига эга двигателлар билан жиҳозланган ва бункерларининг сиғими 5800 л. Клавишали DOMINATOR 260 стандарт беш метрли С500 жаткаси билан, DOMINATOR 370 эса, олти қаторли CORIO 670 маккажўхори жаткаси билан намойиш этилади.

Шунингдек, кўргазмада ўзбекистонлик фермерлар орасида машҳур бўлган CLAAS MARKANT 650 кичик тойли зичлаб тойлагичи билан ҳам танишиш мумкин. Оддийлик ва ишончлиликнинг уйғунлашуви сабаб у бир неча йиллардан буён фермерларнинг энг афзал техникаси бўлиб қолмоқда.

Uz CLAAS Agro кўргазмасида CLAAS техникаси билан танишиш билан бир қаторда мутахассислардан қишлоқ хўжалиги техникасини танлаш ва сотиб олиш бўйича батафсил тавсиялар олиш мумкин бўлади. Таъкидлаш керакки, 2023 йилда ўзбекистонлик фермерлар учун имтиёзли молиявий воситалар рўйхати сезиларли даражада кенгайди.

Бундан ташқари, CLAAS техникаларидан фойдаланаётганлар учун уни созлаш ва ишлатиш бўйича мутахассислар маслаҳати ҳам мавжуд бўлади. Uz CLAAS Service  мутахассислари сервис хизматини кўрсатиш ва эҳтиёт қисмлар бўйича батафсил маълумот беришади. Фермерлар ўз хоҳиш-истакларини билдиришлари ҳам мумкин. Uz CLAAS Agro компаниясининг доимо ўз олдига қўйган ва қўядиган энг муҳим вазифалардан бири — бу мижозларининг талаб ва истакларини бевосита уларнинг ўзларидан эшитиш, улар қандай муаммо ва қийинчиликларга дуч келаётганини тушуниш заруратидир.

 

Ахборот ўрнида

Uz CLAAS Agro (ООО «Уз КЛААС Агро») —CLAAS қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси. Uz CLAAS Agro компанияси UzAuto таркибига киради.

Uz CLAAS Agro заводи 12 йил давомида йиғиш цехидан металлга ишлов бериш, кесиш, букиш, бўяш ва йиғиш каби тўлиқ циклли ишлаб чиқаришни ўз ичига олувчи объектга айланди. Бугунги кунда “Uz CLAAS Agro” корхонасида 200 дан ортиқ комбайн ва тракторлар ишлаб чиқарилиб, 200 дан ортиқ ишчи ва муҳандислар меҳнат қилмоқда. Заводнинг умумий ишлаб чиқариш майдони 20 000 квадрат метрни ташкил қилади. Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати – йилига 1000 дона ғалла ўриш комбайни.

Uz CLAAS Agro корхонасининг бутун фаолияти давомида корхонада 2170 дан ортиқ ғалла ўриш комбайнлари, 2750 дан ортиқ трактор, 700 дан ортиқ ем-хашак тайёрлаш машиналари ишлаб чиқарилди.

Бугунги кунда завод янги русумдаги DOMINATOR 260 русумли ғалла ўриш комбайнлари, ARION 630С русумли тракторлари, шунингдек MARKANT русумли зичлаб-тойлаш машиналарини ишлаб чиқаришни кўпайтирмоқда.

Uz CLAAS Service  корхонаси — Ўзбекистон Республикасида CLAAS қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатади. Марказий офис ва эҳтиёт қисмлар омбори Тошкент шаҳрида жойлашган. Компания Ўзбекистоннинг 13 вилоятини қамраб олувчи кенг филиал ва омборлар тармоғига эга. Бундан ташқари, Uz CLAAS Service  жойларда хизмат кўрсатиш имконини берувчи мобил ёрдам хизматига ҳам эга.