Ўзбекистон 15 та давлатга 86 минг тоннадан зиёд узум экспорт қилди

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълум қилишича, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, қиймати 84,4 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 86,2 минг тоннадан зиёд узум маҳсулоти хорижга экспорт қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,1 минг тоннага кўп.
Маълумот ўрнида, юртимиз боғларида етиштирилган узум маҳсулотининг экспорти бўйича Россия Федерацияси 39 минг тонна кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда. Шунингдек, Қозоғистон Республикасига 34,2 минг тонна, Қирғизистон Республикасига 12,1 минг тонна ва Украинага 359 тонна узум экспорт қилинган.
Дўстларингизга ҳам улашинг!