93 ёшда ҳам толмаган боғбон бобо

Сурхондарёлик Носир бобо Тўрақулов Сариосиё туманининг Тоқчи қишлоғида яшайди. Бу жойларга келган киши албатта бобони йўқлашга, унинг табаррук дуосини олишга ошиқади.
Бобо бу йил 93 ёшни қарши олди. Лекин, кексаман демайди, сира. Ўз ғайрат, шижоати билан барчага ўрнак.
photo_2020-06-17_18-36-44.jpg
photo_2020-06-17_18-36-47.jpg
Отахон 1981 йилдан боғдорчилик ишига киришиб, ниҳол етиштириш билан шуғуллана бошлаган. 1983 йилдан ўзи боғ ташкил этиб, сархил мевалар етиштиришни йўлга қўйди. Бобо айни пайтда ҳам меҳнатдан толмаган. Тасарруфидаги 37 гектарирнинг 21 гектари лалми ерлар, қолган 5 гектари боғ, 11,6 гектари чорвачилик учун ажратилган. Лалми боғларда олма, анор, узум, писта, ўрик етиштиради. Ўтган йили боғдан 200 тонна ҳосил олган бобо, жорий мавсумда унданда мўл ҳосил олиш тараддудида.
Носир бобо меҳнатлари самараси 2003 йилда «Шуҳрат» медалига, 2011 йилда «Ташаббус» республика танловида Президентимиз совринига сазовор бўлган. Нуроний отахон ҳақида қанча гапирмайлик, шунча оз. Ўсиб келаётган ёш авлод учун ибрат бўлаётган отахон яна анча йиллар юртдошларимиз дастурхонига ширин меваларни етказиб бериш ниятида.
                                                                             Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат), ЎзА
Дўстларингизга ҳам улашинг!