Европа чириш касаллиги. Европа чириш касаллиги юқумли касаллик бўлиб, аввало очиқ, сўнгра ёпиқ наслда бўлади. Касаллик, асосан, асаларининг тухумдан чиққан наслини шикастлантиради, эркак наслини камроқ зарарлантиради. Касалланиш личинкалар тухумдан чиққач, 3–4 кундан кейин бошланади. Касалликнингкелиб чиқишига об-ҳавонинг булутлиги, намли бўлиши, арихонанинг совуқда қолиши, озиқнинг етарли бўлмаслиги ва шунга ўхшаш асалари оиласининг кучсизлантирадиган омиллар сабаб бўлади. Бу касалликни плутон срептококклари қўзғатади. Касаллик қўзғатувчистрептококклар пергада бутун қиш, мумкатак ва асалда йил давомида сақланиб қолиши мумкин.
Касаллик тарқалиш йўллари. Касал асалари оилалари касалликни тарқатувчи асосий манба ҳисобланади. Касал бўлган бутун оила асаларилари касалликни қўзғатувчи стрептококкни олиб юрувчилар бўлади. Чунки бундай оилада плутон стрептококклари асаларида, асалда, перга ва мум инларда бўлади.
Личинкалар заҳарланган асал ва перга билан озиқланади. Она асалари Европа чириш касаллигини ўзининг наслига юқтиради. Бир оиладан иккинчи оилага касаллик ўғри ишчи асаларилар, эркак арилар, умумий сув идиши орқали ва ром алмаштириш вақтида ўтиши мумкин.
Касалликнинг кечиши. Европа чириш касаллиги баҳорда ва ёзнинг биринчи ярмида кўпроқ учрайди, кузга бориб личинкаларнинг касал бўлиши камаяди. Касалликни қўзғатувчи микроб озиқ билан личинка ичагида тез кўпаяди, ичакни ва кейинчалик бутун организмни емиради. Касалликнинг бошланишида мум инчаларининг иккила томонида айрим касалланган личинкаларни учратиш мумкин. Личинкалар зарарланганидан кейин 2 кун ўтгач сарғая бошлайди. Кейинчалик асалари насли ола-була рангга киради.
Касалликнинг белгилари. Европа чириш касали личинка танасининг формаси, ранги ва консистенцияси ўзгаришидан, уларнинг ячейкада жойлашиш холатидан бошланади. Европа чириши билан зарарланган личинкалар сариғ рангли бўлиб эластиклигини йўқотади, сўлғин бўлади. Ўлган личинкалар, аввало, сариқ сўнгра қуриб қорамтир рангга киради.
Касаллик ташхиси. Касаллик клиник белгилари ва патологик материални лабораторияда текшириш асосида аниқланади.
Даволаш. Касаллик 4 % ли формалин буғи ва 2 % ли хинозолеритмаси билан дезинфекция қилинади. Фармалин буғи 30 минутдан кейин, хинозол эритмаси 10 минутдан кейин касаллик қўзғатувчиларига таъсир қилади. Касалликни даволашнинг энг самарли усули уни эндигина бошланган вақтда аниқлашдир. Касаллик эндигина бошланган бўлса, уни даволаш шу жойнинг ўзида олиб борилади. Касаллик эскирган сайин уни даволаш қийинлашади. Даволаш фақат эски инларни олиб ташалаш, асалариларни дезинфекция қилинган уяларга кўчириш, асални ҳайдаш, арихоналарни иситиш учун ёпилган материалларни алматириш ва шу каби ишлардан иборат. Бу касалликни даволашда қўлланиладиган воситалар сулфодимизен ва антибиотик препаратлардир. Бу препаратлар асалариларни озиқлантириш учун ишлатиладиган даволаш сироплари ёки сув эритмалари ҳолида ишлатилади. Сув эритмалар асалари уяларига сепилади.
Даволаш сиропини тайёрлаш учун қуйидаги препаратлардан бирини олиш мумкин: норсулфазол натрий, саназин, сулфантрол, султсимид, стрептомитсин, терромитсин, тетратциклин ва ҳоказо.
Кураш чоралари. Европа чириш касаллиги борлиги аниқлангандан кейин касалланган арихона жойлашган ердан радиуси 5 км гача бўлган ҳудудларга карантин эълон қилинади. Европа чириш касаллиги йўқ қилинганидан кейин бир йил ўтгач арихона карантиндан чиқади. америка чириш касаллиги. Бу ёпиқ наслнинг юқумли касаллигидир.
Манба: «Асаларичилик фермер хўжаликларини та шкил этиш ва юритиш» Р. Х. Пулатова




















