Ток кўчатини етиштириш

Ток бошқа маданий ўсимликлар қатори жинсий (уруғидан) ҳамда вегетатив йўл билан кўпаяди. Уруғидан кўпайтириш, асосан, селекция ишларида қўлланилади. Амалиётда вегетатив йўл билан қаламчасидан, яшил қаламчасидан, пайвандлаб, пархишлаб кўпайтирилади. Ток уруғидан кўпайтирилганда навнинг белги ва хусусиятлари ўзгариб, кўпинча ёввойи шаклига қараб кетади, кеч ҳосил беради. Баъзан айрим мевали ўсимликлар каби уруғидан етиштирилганлари маданий навларга яқин ҳосил бериши мумкин, аммо, кейинчалик улар айнийди. Ток қаламчаларидан кўпайтирилганда бўлғуси органлар қутблик асосида, яъни қаламчанинг юқори томонида (юқори қутбидан) новдалар, пастки қисмидан (пастки қутбидан) илдиз ҳосил қилади. Регенерасия яхши пишган бир йиллик новданинг ўрта қисмидан олинган қаламчаларда яхши кечади. Токни пархишлаб кўпайтиришда унинг занг, маданг, яшил ва ярим яшил қисмларидан фойдаланилади. Пархишлашнинг тик, ётиқ, ер усти каби усуллари бор. Токни пайвандлаб ўстириш қадимдан маълум бўлиб, Хитойда бундан 3 минг йил илгари қўлланилгани маълум. Токчиликда ҳам пайвандтаг ва пайвандўст атамалари мавжуд. Пайвандлаш нав сифатини яхшилашда, айниқса, токнинг совуққа чидамли навларини ҳамда вегетатив дурагайлаш йўли билан янги навларини етиштиришда қўлланилади. Амалиётда, асосан, искана (ёрма) пайвандлаш, ўсимликнинг яшил қисми билан пайвандлаш каби усулларидан фойдаланилади ва бу иш кўпинча эрта баҳорда ўсимлик танасида шира ҳаракати бошланмасдан олдин қилинади. Тоза навли кўчатларни етиштиришда махсус шароит (иссиқхона, махсус хона) да ток қаламчалари илдиз олдирилган пайвандтагларга пайванд қилинади ва тегишли ҳаво ва тупроқ ҳарорати, намлигида баҳорда экилгунга қадар сақланади.

Ток қаламчаларини тайёрлаш. Ток қаламчалари, асосан кузда, баъзан баҳорда шира ҳаракати бошланмасдан олдин ҳам тайёрланиши мумкин. Ток туплари қишда кўмиладиган ерларда, кузда ток кесиш билан бир вақтда, кўмилмайдиган ерларда эса эрта баҳорда тайёрланади. Қаламчаларнинг узунлиги одатда 50-60 см, йўғонлиги эса кучли ўсадиган хўраки ва кишмишбоп навларда («Хусайни», «Тойифи», «Каттақўрғон», «Нимранг»).

Қаламчалар асосан 70-80-90 х10-12 см схемада экилади; 1 га майдонга ўртача 125 минг қаламча сарф бўлади. Экилган қаламчаларнинг тутиб кетиши учун уларни дарҳол суғориш лозим. Дастлабки суғориш қаламчалар экиб бўлингач, апрелда, кейингилари май-июнда (2 мартадан), июлда (2-3 марта), августда (2 марта), жами ўсиш даврида 10-12 марта суғорилади. Ҳар бир суғориш нормаси 300-400 м3 /га. Қатор оралари 3-4 марта 12-14 см. чуқурликда культивасия қилинади, ўсиш даврида 4-5 марта чопиқ қилиниб, бегона ўтлар йўқотилади.

Қаламчаларни экишга тайёрлаш. Яхши ривожланиши учун, улар ўсиш даврида 2-3 марта озиқлантирилади. Дастлабки озиқлантириш бошланғич ўсиш даврининг бошларида амалга оширилиб, бунда гектарига соф ҳолда 20-25 кг азот, 35-40 кг фосфор, 15-20 кг калий берилади. Кузда октябрь ойининг ўрталарида кўчатлар ковлаб олинади. Одатда 1 гектарлик кўчатзордан ўртача 60 минг, айрим ҳолларда 70-75 мингтагача кўчат олиш мумкин.

Ток кўчатларини иссиқхоналарда яшил қаламчалариданкўпайтириш. Иссиқхоналар бир йиллик пишган новдалардантайёрланган ҳамда яшил қаламчаларидан яхши ривожланганток кўчатларини етиштириш имконини беради. Бу йўл билан, айниқса, қиш ойларида ишчи кучидан, ер ва сувдан унумли ватежамли фойдаланишга, майдон бирлиги ҳисобига, шунингдек, қаламчаларни қисқа оралиқда экиш билан майдон бирлигиҳисобига 3-4 марта кўп кўчат етиштиришга имкон яратилади. Иссиқхоналарда ток кўчатларини етиштиришда иссиқхонатупроғининг физик хусусиятлари, унумдорлиги катта аҳамиятгаэга. Бунда 2:1:1 нисбатда тайёрланган чириган гўнг кукуни, донадор тупроқ ҳамда қумдан иборат сунъий аралашма яхшинатижа беради. Экишдан олдин аралашма намга тўйдирилади. Қаламчалар май ойида гуллагунга қадар тайёрланади. Қаламчаларни эрталаб соат 5-6 дан 10 гача тайёрлаганмаъқул. Қаламча олиш ва уларни экишгача бўлган давр бирсуткадан ошмаслиги лозим. Қаламча олинадиган новданингайрим барглари ва учки қисми олиб ташланади. Қаламчаларновданинг ўрта қисмидан, асосан икки кўзли қилиб олинади, барглари ярмигача қисқартирилади. Илдиз яхши ривожланишиучун қаламчалар ўстирувчи моддалар, масалан, индолил сиркакислотасининг эритмаси (50мг/л) билан ишланади. Эритмадагиқаламчалар 8-10 соатдан сўнг олиниб чайилади ва илдиз олдиришучун усти полиетилен плёнка билан ёпилган иссиқхона (туман қурилмасига) экилади. Қаламчалар экиладиган жойнинг 17-20 смқатлами тенг миқдорда солинган чириган майда гўнг ва қумаралашмасидан, устки 5 см ли қатлами эса йирик қумдан иборатбўлиши лозим. Қаламчалар қатор оралиғини 20-25 см, қаторбўйлаб 8-10 см ва чуқурлигини 2-3 см қилиб экилади. Қаламчалар экилгач, 18-20 кун давомида субстрат намлиги 85-90% даражада сақлаб турилиши лозим. Ҳаво намлиги сувзаррачаларидан иборат туман ҳосил қилиш мосламалари орқали 85-90% даражада ушлаб турилиши керак. Қаламчаларда 6-8 кундаилдиз, 20-25 кунда новдалар ривожлана бошлайди. Қаламчаларнинг ривожланишини жадаллаштириш мақсадида, уларекилганидан кейин бир ой ўтгач, минерал ўғитлар биланозиқлантирилади. Бунда унумдор тупроқ аралашмасининг ҳар бирквадрат метри ҳисобига аммиакли селитра (8 г.), донадорсуперфосфат (15 г), калийли ўғит (5-7 г) солинади. 15-20 кунданкейин иккинчи марта озиқлантирилиб, бунда аммиакли селитрадан20-25 г калийли ўғитдан 10-15 г берилади. Ўсиш давридаиккитагача новда қолдирилади. Август ойида иссиқхона устидагиплёнкалар олиб ташланади, субстрат (аралашма) намлиги 60-70% гача камайтирилади. Бу кўчатларнинг чиниқишига ёрдамберади. Кўчатлар октябрь охири ноябрь ўрталарида қазиб олинади, сараланади, экиш учун сақланади. 1 гектар иссиқхонадан 220-300 минг дона сифатли кўчат олиш мумкин.