Колорадо қўнғизи устида илмий тажриба

Европадаги деярли барча давлатлардан ташқари кўпгина мамлакатларда: Осиёда – Туркияда; Америкада – АҚШ, Канада, Мексика ва Гватемалада; барча Европа мамлакатларида, ҳамда Марказий Осиё да тарқалган.

Бу зараркунанда биринчи бор АҚШ нинг Колорадо штатида 1859 йили аниқланган эди. Европага колорадо қўнғизи бир неча бор картошка махсулоти билан ўтган, аммо биринчи жаҳон урушининг охирларидагина Франциянинг Бордо туманининг атрофида мустаҳкам ўрнашиб олишга муваффақ бўлган. Бу ердан бошлаб ҳар йили 150-400 кмга Европа мамлакатлари сари силжиб кенг ёйилиб кетган.

Украинада колорадо қўнғизининг уяси биринчи бор 1949 йили Львов вилоятида аниқланган. Гарчи карантин хизмати томонидан ўз вақтида амалга оширилган тадбирлар натижасида зараркунанданинг Россия бўйлаб тезда кенг тарқалишига йўл қўйилмаган бўлсада, кейинчалик бу ҳашарот тарқалган чегара анча кенгайиб Урал чизиғи тоғларидан ҳам ўтиб кетган (В.А. Лебедев ва А.И. Сметник, 1983). Ўзбекистонда колорадо қўнғизи биринчи бор 1974 йили Тошкент вилоятининг «Чорвоқ» ва «Бўстонлиқ» хўжаликларида аниқ-ланган эди. Бу ерга зараркунанда Белоруссиядан келтирилган картошка уруғи билан олиб келинган эди. Фақатгина Узгоскарантин ходимларининг туман мутахассислари билан хамкорликда ўз вақтида амалга оширилган комплекс тадбир-ларигина кейинги тўрт йил ичида бу уяларни бартараф этишга имкон берди. Кейинги йиллари (яна уруғлик маҳсулот билан) колорадо қўнғизи Ўзбекистон шароитида уялар вужудга келтиришга муваффиқ бўлди. Шундай уяларга илкбор: Фарғона вилоятининг Сох водил хўжаликлари; Тошкент вилоятида – Калинин, Оржоникидзе ва Тошкент туманларидаги айрим хўжаликларни киргизиш мумкин.

Шундай қилиб, колорадо қўнғизи мамлакатимизда ташқи карантин объектидан ички карантин объектига айланди.

Овал, бўртган танага эга бўлган қўнғизининг узунлиги 9-12 мм келади. Олделкаси ва устқанотлари сари-ғиш ёки сариғиш-қизил. Олделкасида 12-14 та қора доғлари бор. Ўртадаги доғлари йирик бўлиб «У» белгисини эслатади. Хар бир устки қанотида 5 тадан қора чизиқлари мавжуд, яҳши учади.

Тухумининг узунлиги 1,2-1,8 мм бўлиб чўзиқ-овал, йилтироқ олдин сариқ сўнгра тўқсариқ тусда. Личинкасининг узунлиги 15-16 мм, бўртган шаклда, тўқсариқ-қизилдир. Танасининг ўрта қисми олд томонидан кенг, орқа қисми учқирланган. Олделкасида кўндалангига жойлашган қора доғи бор,  ёнида эса  икки қатор сегмент нуқталари мавжуд. Ғумбаги очиқ типда, узунлиги 10-12 мм, ранги – тўқ са- риқдан қизғишгача.

Қўнғизлар озиқланган дала шароитида 20-60 см чуқурликда қишлаб қолади. Баҳорда, ер сатхи 14-150 С гача қизиши билан қўнғизлар учиб чиқабошлайди. Кўшимча озиқлангандан сўнг хашаротлар урчийди ва урғочи қўнғизлар итузумгулли ўсимликларнинг барг тагига тўп-тўп қилиб 12-80 тадан тухум қўяди. Ўртача бир қўнғиз 400-700 та, кўпи билан 2400 тагача, тухум қўйиши мумкин (С.М. Поспелов, 1978). Тухуми 5-17 кун ривожланганидан кейин, личинка чиқади ва ўсимлик билан озиқланиб 16-34 кун ичида тўрт марта пўст ташлаб узунлиги 15 ммга етади. Личинкалари ерга тушиб 5-15 см чуқурликда ғумбакка айланишади. Ғумбак ривожланиши  12-24 кун давом этади.

Минтақамизда колорадо қўнғизи йилига 1-3 та авлод бериши мумкин. Чет элда (Болгарияда) 4та авлод беради. Са-баби, бизнинг ёзи иссиқ жозийрама кунлари бу хашарот ёзги диапаузага кетади. Колорадо қўнғизининг совуққа чидамли-лиги унча юқори эмас. Тажрибаларда – 9-110С да 9 соат мобайнида 50-100% қўнғиз қирилган. Шунинг учун ҳам шимолий минтақаларда айрим йиллари қишлов пайтида 85% гача қўнғиз қирилиб кетади. Колорадо қўнғизи ривожлани-шининг хусусиятларидан бири – мухитга мослашишдир – бу диапауза орқали амалга оширилади. Бу хашаротда олти хил диапауза аниқланган.  Қишки диапауза кузнинг 3-4 ойлари мобайнида (август-ноябр) ўтаб организм заҳира моддалари-нинг секин-аста сарфланишини таъминлайди; совуқ тушиши билан – қишки олигопауза – эрта баҳоргача давом этади; ёзнинг иссиқ кунлари бир қисм қўнғизлар 11-36 кунга ёзги диапаузага кетади; ёзнинг ўртасида қишлаб чиққан қўнғиз-ларнинг деярли ярми ёзги уйқуга (1-10 кунга) кетади.

Бир ёки икки қишни ўтаб шу билан бирга урчиб ривожланган қўнғизлар август-сентябрда учинчи марта қайта диапаузага кетиши мумкин. Ва ниҳоят, бир қисм қўнғизлар тупроқда 2-3 йил мобайнида кўпйиллик диапаузани ўташи мумкин (суперпауза). Қизиғи шу ердаки, диапаузага кетган қўнғизлар эгатларнинг ҳамма ерида ҳам бир текис жойлаша-вермайди. Маҳсус тадқиқотлар (В.М. Глез, 1983) шуни кўрсатдики, умумий сонининг 77% ти ариқ ичида юмшоқ тупроқ остонасида 5-15 см чуқурликда жойлашар экан. Буни, кузда, ҳосил йиғилган пайкалларда зараркунандани назорат қилишда инобадга олиш керак.  Колорадо қўнғизи – олигофаг, у фақат итузум-гуллилар оиласига мансуб ўсимликлар билан озиқланади. Булар ичида картошка энг афзал озиқа бўлиб ҳисобланади, кейинги ўринларда бақлажон ва помидор туради. Шу билан бирга тамаки, бангидевона, мингдевона, итузум каби ўсим-ликларни ҳам еб ривожланади. Личинка ва қўнғизи баргни еб шикастлайди. Ҳар туп картошка ўсимлигида 20-40 дона личинка ва қўнғиз мавжудлигида баргларнинг 50-100% нобуд бўлиши мумкин. Бу эса ҳосилни 2-3 дан 10 бараваргача камайишига олиб келади.

Колорадо қўнғизи Ўзбекистон учун ички карантин объектидир, шунинг учун унга қарши кураш алоҳида аҳамиятга эгадир. Мамлакатимизда бу зараркунанда-га қарши кураш «Колорадо қўнғизига қарши кураш инструк-цияси» га (1973 й.) асосан олиб борилади. Бу инструкцияда колорадо қўнғизига қарши кураш тизими ифодаланган.

Жамоа ва фермер хўжаликларида, ҳамда шахсий хўжа-лик томорқаларида колорадо қўнғизига қарши курашни таш-кил этиш айни хўжалик раҳбарларига юклатилди. Шаҳар ва ишчилар поселкаларида – маҳаллий халқ депутатлари ижроия комитети зиммасига юклатилган.

Ҳимоя қилиш тизими қуйидаги тадбирларни ўтказишни назарда тутади.

  1. Зараркунанда мавжуд туман ва хўжаликлардан картошкани олиб кетишдан олдин маҳсулотни хашаротдан тозалаб барча карантин чорасини кўрган холда шаҳадатнома билан таъминлаш. Бундай ҳосилни қабул қилиб олган ман-зилда эса қўшимча карантин назоратини ўтказиб, лозим топилса бромметил билан фумигация ўтказиш.
  2. Агротехник тадбирлардан: ўсимликка юқори даража-да ишлов бериш; органо-минерал ўғитлар билан етарлича таъминлаб унинг бардошлилигини ошириш; ҳосил йиғими олдидан пояни ўриб олиш; ҳосил йиғиб-териб олинганидан сўнг даладаги картошка қолдиқларини биронта қолдирмай териш; ерни чуқур шудгорлаш.
  3. Колорадо қўнғизининг 50 дан ортиқ кушандалари мавжуд. Улар ичида айниқса полифаг олтинкўзлар, хон қизи, жужелицалар, қандалалар, чумоли ва ўргимчаклар алоҳида ўрин тутади. Буларнинг фаолияти натижасида зараркунанданинг 23-78% нобуд бўлиши мумкин (Г.В. Гусев, Н.С. Соро-кин, 1976). Истиқболли энтомофаглардан интродукция қилинган қандалалар – периллюс, ҳамда подизус алоҳида аҳамиятга эга.
  4. Кичик майдонларга экилган итузум гулли ўсимлик-ларни колорадо кўнғизидан ҳимоя қилиш учун уни тухумини қўлда териб қириб ташласа ҳам бўлади.
  5. Экинзорда кимёвий кураш ўтказилишига эхтиёж борлигини аниқлаш учун ҳар 10 кунда бир назорат ўтказилади. Бунда, зараркунанда мустаҳкам ўрин эгаллаган туманлар-да, эртаки картошка (ўсиши тез бўлганлиги сабабли) 10 % зарарланганлиги аниқланса, кечки картошка эса – 5%, зудлик билан ҳимоя тадбирини ўтказиш лозим. Дори сепишнинг такрорланиши инсектициднинг хусусиятига ва метеорологик шароитга боғлиқ. Гарчи узоқмуддат таъсир этадиган юқори самарали инсектицид ишлатилса картошка ўсиш даврида бир (алоҳида вазиятда икки) марта пуркаш кифоя.

Биринчи марта пуркаш 1-2 нчи ёш личинкаларини кўплаб пайдо бўлганида амалга оширилиши лозим, иккинчиси 10-12 кундан сўнг. Итузум гулли экинлардан: картошка ва помидорни зараркунандалардан ҳимоя қилиш учун рухсат этилган дорилар рўйхати 10-нчи жадвалда келтирилди. У ердан кўриниб турганидек, колорадо қўнғизига қарши картошкада 14 та дори ишлатишга рухсат этилган.  Жадвалда кўрсатилгандаек колорадо қўнғизи картошкада вилоятлар бўйича тарқалиши ва келтирадиган зарари бирхил эмас. Ушбу зараркунандадан энг кўп зарар кўрадиган вилоятлар Тошкент ва Самарқанд вилоятлари эканлиш аниқланди. Ушбу вилоятлардаги барча хўжаликларда зарарланиш даражаси 5 балл эканлигини кузатдик. Энг кам зарар келтириш эса Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида ҳамда Андижоннинг Марҳамат туманида эканлиги маълум бўлди. Республикамизнинг қолган вилоят ва туманларини ушбу қўнғизнинг тарқалиши бўйича ўртача зарарланувчи хўжаликларга эга бўлган вилоят ва туманларга киргизса бўлади. Тошкент вилоятининг Қибрай туманида зараркунандани кўп миқдорда экилишини ва бу ердаги хўжаликларда колорадо қўнғизини зараркунандаси кенг тарқалганлигини ҳисобга олиб ушбу вилоятдаги иккита туманда жойлашган 5 та фермер хўжаликни солиштириб ўргандик.

Лекин барча хўжалик далаларида ҳам зараркунанда кенг тарқалган бўлиб, зарар етказиш даражаси жуда юқори эканлиги кузатилди. Шундай қилиб юқорида кўрсатилган натижаларда бошқа вилоятларга нисбатдан Тошкент ва Самарқанд вилоятларининг хўжаликларида колорадо қўнғизининг зарар келтириш даражаси юқори эканлиги аниқланди. Кузатишларимизнинг натижасига кўра зараркунанданинг зарар келтириш кўрсаткичи ва миқдори республика вилоятларда ҳар хил бўлишининг сабаби, ерга агротехник ишлов бериш, экинларни алмашиб экиш, дала атрофидаги ёввойи ўсимликларни тозалаш, профилактик ва ўсимликларни ҳимоя қилиш чоралари ҳар хил бўлишидан бўлса керак.

Колорадо қўнғизининг миқдорий динамикаси. Колорадо қўнғизининг миқдорий динамикаси абиотик, биотик, гидроэдафик ва антропоген каби экологик факторларига боғлиқдир. Колорадо қўнғизининг миқдорий

 

 

(1-жадвал )

Колорадо қўнғизини республика туманларлари бўйича зарар келтириш даражаси.

Вилоятлар Туманлар 1та ўсимликка Зарар
туғри келадиган келтириш
личинкалар даражаси
миқдори (балларда)
(дона.)
Тошкент Қибрай 22 5
Зангиота 21 5
Сирдарё Меҳнатобод 17 4
Джизақ Мирзачул 15 4
Самарканд Самарканд 21 5
Булунгур 24 5
Андижан Марҳамад 4 ‘ 1
Наманган Наманган 8 2
Фарғона Тошлоқ 7 2
Учкўприк 10 3
Бухоро Ғиждувон 3 1
Кашқадарё Шахрисабз 5 1
Сурхандарё Ангор 6 2

 

  1. – зарари сезиларсиз, фақат айрим хўжаликларда
  2. – вақти-вақти билан, деярли ҳамма жойда, кучсиз
  3. – ҳамма жойда, ўртача
  4. – ҳамма жойда, кучли, 5- жуда кучли

динамикаси бўйича олинган маълумотлардан унинг имагосини энг юқори сони апрел ойининг биринчи ва иккинчи декадасида кузатилди, бу эса картошканинг шаклланиш даврига тўғри келади.

Масалан, Қибрай туманининг ф/х Умиджон хўжалигида 9-10° С ҳароратда қўнғизларнинг қишлов даври тугаб, далаларнинг атрофидаги ёввойи ўсимликлар билан озиқлана бошлади. Апрел бошида ҳарарорат кўтарилганда картошка экилган далаларга зараркунанданинг миграцияси кузатилди. Июл ойида ҳароратнинг кўтарилиши миқдор динамикасинин камайишига олиб келди. Ғумбакдан учиб чиққан қўнғизлар оралиқ диапаузага тушиб қолиши кузатилди.

Колорадо қўнғизининг биологияси. Маълумки зараркунандани ривожланишида экологик омилларнинг ўрни катта. Колорадо қўнғизига қарши курашда юқори самарадорлилик натижаларни олиш учун унинг биоэкологиясини билиш муҳимдир. Шу нуқтаи назардан олинган маълумотлар зараркунанданинг динамика популяциясини тахлил қилишга имкон беради.

Колорадо қўнғизининг тухум, личинка, ғумбак ва имаголарнинг ривожланишини кўрсаткичи унга қарши кураш чораларини олиб бориш режаси ва фенологик календарини тузиш учун маълумотдир.

Колорадо қўнғизи бир йилда 2-3 авлод беради, яъни 4 генерациягача боради. Бу зараркунанданинг қишловдан чиқиши ва ривожланиши картошканинг вегетацион даври, гуллаши, уруғланиши билан чамбарчас боғлиқдир.

Фенологик кузатув жараёнида, зараркунанданинг экологик омиллар билан боғлиқлиги яққол кўринади.

Жадвалда кўрсатилган фенологик календар уч йиллик кузатув асосида тузилган, унда колорадо қўнғизи ҳар бир йил ичида биологик ривожланиши яққол кўрсатилган. Бу маълумотлар зараркунандага қарши кураш чораларини режа қилишда жуда муҳимдир.

Колорадо қўнғизини ҳар хил экинларга жалб этилиши. Колорадо қўнғизини экинларга жалб қилиш тажрибаси лабораторияда қилинди. Тажриба учун даладан қўнғизлар интенсив озиқланаётган ва тухум қўяётган даврида ушлаб олиб келинди.

Лаборатория шароитида колорадо қўнғизи емларга жалб қилиш даражасини ольфактометр ёрдамида аниқланди. Тажрибалар асосан картошка, бақлажон, томат ва табак экинларида ўтказилди. Ольфактометрни ясашда цилиндрик қутичадан фойдаланилди. Унинг баландлиги 5 см, диаметри эса 30 см бўлиб, 6 та секторга бўлдик. Ҳар бир секторга янги узилган емларни жойлаштириб, тагига намланган филтьр қоғози қўйилди. Қутичани маркази эса бўш қолдирилиб, унинг бўлимгача масофаси 3 см ташкил этди.

Шу бўшлиқга зараркунандани табиат шароитида ёввойи ўсимликлар билан қўшимча озиқланаётган пайитида терилган (март ойининг охири, апрел ойининг боши 2009 й.) 100 та имагосини жойлаштирдик. Имаголар ундан сўнг коробкани ойнали пластинка билан ёпилди. Тажриба 10 кун давомида ўтказилди. Емларни ҳар 3 кунда алмаштирилди. Озиқланув даражасининг тести кузатувда аниқланди. Ушбу тажрибанинг асосий мақсади, колорадо қўнғизини ўсимликларнинг қайси вакилларидан тайёрланган емларига кўпроқ жалб қилинишини аниқлаш жароёнидаги

маълумотлардан кўриниб турганидек, колорадо қўнғизи энг кўп жалб қилган экин картошка эканлиги аниқланди. Энг оз жалб қиладиган ўсимликлар эса бақлажон,  помидор  ва тамаки  экинлардан тайёрланган емлар бўлиб, ўртача жалб қилувчилар қаторига киради.

Шундай қилиб колорадо қўнғизи асосий озиқланадиган экини картошка эканлиги кузатилди.

Колорадо қўнғизига қарши қўлланилган микробиолгик  препаратлар. Колорадо қўнғизи охирги пайитда картошкага катта зарар келтираяпти, шуни ҳисобга олиб унинг биоэкологиясини пухта ўрганган ҳосил унга қарши самарадорли кураш чораларни олиб бориш мумкин.

Санитар-гигиеник талабларини ҳисобга олганда, картошка гуллаган пайитда унга қарши ядохимикат моддалар қўллаш ман этилади. Лекин картошка, айнан гуллаган пайитида колорада қўнғизи тухум қўйишни бошлайди. Шунинг учун шу даврда биологик усулни қўллашга тўғри келади. Биологик усулда асосан колорадо қўнғизини табиий кушандалари: паразит, йиртқич ҳашаротлар, биолабораторияда ишлаб чиқарилган энтомофаглар ва микробиологик препартлар қўлланилади.

Картошка биологик усул ёрдамида ҳимоя қилганда агротехник ишловларни ҳам инобатга олиш даркор, картошка гуллагандан сўнг эса кимёвий усулни қўллаш мумкин.

Зараркунандаларга қарши курашда хўжаликларда ва биолабораторияларда ҳимоя қилиш тадбирларни режа асосида олиб бориш керак. Шу билан бир пайитда қишланган зараркунандаларни ва энтомофагларини тахминан тарқалган майдонини билиш зарур.

Картошка экинлар экилган майдонида фойдали ҳашоратлар айрим пайитгача зараркунандаларнинг сонини камайтириб туриши мумкин. Лекин зараркунандаларнинг популяцион динамикаси кўтарилиб кетса антропоген факторисиз экиннинг ҳосилини сақлаб қолиши қийин бўлади. Шу қаторда олим-агроном картошка экинининг атрофидаги  биоценозни ва даладаги агробиоценозни яхши билиши шарт. Биоэкология бўйича олинган маълумотлар ва зараркунандани зарар келтириш коэффициентини аниқланганлиги, колорадо қўнғизига қарши самарадорли кураш чоралар олиб боришга имконият беради.

Санитар-гигеник талабини инобатга олиб, картошка гуллаган пайитида колорадо қўнғизига қарши пестицидларни қўллаш ман этилади. Лекин айнан шу пайтда колорадо қўнғизи тухум қўйадиган давридир. Шуни инобатга олиб, колорадо қўнғизига қарши биологик кураш чораларни ишлаб чиқариш зарурдир. Бу йўналишда зараркунанданинг табиий кушандаларини, яъни йиртқич энтомофаг ҳашаротларни ва микробиологик препаратларни қўллаш керакдир.

Кичик майдонда биз битоксибациллин-60 ва лепидоцид -100 микробиологик препаратларини колорадо қўнғизининг I—II ёшдаги личинкаларига қарши қўлладик. Тажрибалар ТошДАУнинг ўқув-хўжалигида 2010  йили ўтказилди. Бу препаратларни қўллашдан олдин уларнинг сифатини лаборатория шароитида текширдик ва анализнинг натижасида битоксибациллин-60 ва лепидоцид-100 стандартга жавоб берди. Лаборатория шароитида колорадо қўнғизининг личинкаларига қарши препаратларни бир неча вариантларни қўлладик.

Бунда емларга 0,1 дан 1,0 % препаратларнинг суспензияларини пуркадик, назоратдаги емларига эса тоза сув пуркалди. Емлар қуригандан сўнг уларни энтомологик стакандаги ёш личинкаларга озуқа сифатида бердик ва стаканларни доимий намлик ва температурада ушлаш учун термостатга жойлаштирдик. Колорадо қўнғизи учун оптимал температура 22-23° ва намлик 60-65 %-дир. Кузатув, ҳисоблар ва емларни алмаштириш ҳар куни, уч ҳафта давомида олиб борилди.

Тажрибада 0,1 % -ли битоксибациллин ёш личикаларни 66,7 %- ни нобуд қилди, препаратнинг концентрацияси қанча баланд бўлса шунча таъсири кучли бўлиб, биологик самарадорлиги 100% гача борди. Назоратдаги зараркунанданинг нобуд бўлган сони сезиларсиз даражада бўлди. Лепидоцид препаратининг 0,1-1,0% суспензия концентрати ҳам юқори самарадолигни кўрсатди. Лаборатория шароитида битоксибациллин -60 ва лепидоцид – 100 юқори натижалар кўрсатгани муносабати билан биз бу препаратларни Тош ДАУ қошидаги ўқув- хўжаликнинг кичик дала шароитида қўлладик.

Тажриба олтита вариантда ўтказилди: Назорат, карбафос 50 % к.э. (андоза) – 1,0 л/га, лепидоцид-100: 0,5 -1,0 кг/га, битоксибациллин-60: 1,5- 2,0 кг/га (3.6- жадвал ). Тажрибадаги препаратларнинг биологик самарадорлиги қўйидагича бўлди: карбафос 50 % к.э. (андоза) – 89,6 %, лепидоцид-100 – 0,5 кг/га -74,7 %, 1,0 кг/га – 84,9 %; битоксибациллин-60 1,5 кг/га – 70,6 %, 2,0 кг/га – 80,4 %. Тажрибаларни кўрсатишича эталон сифатида ишлатилган карбофас препорати 5 кундан кейин 90% яқин эффективликка эга бўлган

2- жадвал

Колорадо қўнғизига қарши курашда Битокцибациллин-60 ва Лепидоцид-100 препаратларининг биологик самарадорлиги   (М.З.Тоиров, 2012)

№ Вариант Сарф нормаси л,кг/га 10 та ўсимликдаги колорадо қўнғизининг ўртача микдори Биологик самарадорлик (контролга нисбатан % да)
Ишлов берил

гунча

Ишлов берилгандан

кейин (кунлар)

 

5 10 15 5 10 15
1 Контроль

(ишлов

берилмаган)

78,6 79,4 85,8 86,3
2 Карбафос,30% к.э.

(эталон)

1 81,6 8,5 13,5 15,1 89,6 84,8 83,1
3 Лепидоцид -100 100 млрд.спор/г. 0,8 89,6 56,1 40,7 24,8 38,0 58,3 74,7
4 Ушанинг ўзи 1,0 78,5 43,5 25,3 13-,0 45,1 70,4 84,9
5 Битоксибациллин -60

60 млрд.спор/г.

2,0 75,6 49,5 38,2 20,1 35,1 53,7 75,7
6 Ушанинг ўзи 2,5 83,0 47,9 29,3 17,8 42,8 67,6 80,4

 

бўлса, 10 чи ва 15 чи кунларга келиб ушбу кўрсаткич бироз пасайиб борди. Биологик препаратларнинг барча концентрацияларида эса эффективлик ҳар хил миқдорда, аста-секин ошиб борди. 15 чи кунга бориб эталон препарат билан биопрепоратларнинг эффективлик кўрсатгичлари деярли бир хил даражада бўлди.  Айниқса Лепидоцитнинг 1 л,кг/га ва биотоксибацилнинг 2,5 л,кг/га нормадаги миқдорларида эффективлик кўрсатгичлари анча юқори бўлди. Бу эса биологик препаратларнинг ушбу концентрациялари биологик тоза препаратлар сифатида, бош карамнинг истеъмол ҳолатини зарарламаган ҳолда, яшил баридга қарши курашишда ишлатиш мумкинлигидан далолат беради.

Шундай қилиб, юқорида кўрсатилгандек, юқори биологик самарадорликни битоксибациллин-60 препаратининг 2,0 кг/га ва лепидоцид – 100 препаратининг 1,0 кг/га суспензия концентрациялари кўртсатди.

Колорадо қўнғизининг личинкасига қарши олтинкўзни қўллаш. Дехқонлар охирги йилларда экологик муаммоларга катта аҳамият бериб, заркунандаларга қарши курашда биологик услубини жорий қилишяпти. Бу услуб ёрдамида бир неча муаммоларни ҳол қилинади. Улардан энг асосийси инсоннинг сиҳат-саломати ва қишлоқ-хўжалиқ ҳосилларнинг экологик тозалигидир.

Олтинкўз йиртқич-полигофаг ва асосий биоагент ҳисобланади ва қишлоқ -хўжаликда биологик усул тизимида кўп зараркунандаларга қарши кенг қўлланилади.

Колорадо қўнғизига қарши олтинкўзни самарали қўллаш кўп факторларга боғлиқдир. Энг асосий факторлардан бири бу биоматериалнин сифатидир, яъни мукамаллиги ва урғочисининг серпуштлиги зараркунанданинг личинкаларини қидиришда активлиги, қидириш жараёнида ҳароратнинг температураси, энтомофагнинг тухумлари экинда қулай жойлашганлиги ва оптимал муддатда қўллашдир.

Экологик ҳолат ёмонлашяпганлигини ҳисобга олиб, кўп қишлоқ хўжалик фермерлари экологик тоза усуллар ёрдамида экинларн зараркунандалардан ҳимоя қилишга ўтишди. Шу йўл орқали асосий мауммолардан соғлиқни сақлаш ва экологик тоза ҳосил олиш мумкин. Биз ҳам ўз тажрибаларимизда олтинкўзнинг тухумини қўллаганда тепада кўрсатиб ўтилган муаммоларни ҳам ҳисобга олдик.

Картошканинг гуллаган пайитида колорадо қўнғизига қарши пестицидларни қўллаш ман этилиши ва айнан шу пайтда колорадо

қўнғизининг личинкалари зарар келтиришини айтиб ўтган эдик. Шунинг учун унга қарши биологик кураш чораларни жорий қилиш зарурлигини инобатга олиб, колорадо қўнғизининг личинкаларига қарши олтинкўзни 4 кунлик тухумларини картошканинг гуллаган даврида қўлланган. Бунда йиртқич ва қурбоннинг нисбати 5 та вариатларда олинган.

 

3-жадвал,

Олтинкўзни колорадо қўнғизининг личинкаларига қарши қўлланилгандаги биологик самарадорлиги (Тоиров ва бошқалар, 1994)

№ Йиртқич 10 Ҳисоб кунларида қолганлари Биологик
ва ўсимлик самарадор
қурбон даги 5 10 15 20 лиги %
нисбати личинкалар

миқдори

1 1:1 74,3 21,1 11,2 6,2 1,2 98,6
2 . 1:5 80,0 42,3 • 25,1 14,6 8,8 90,5
3 1:10 71,1 53,5 35,2 21,3 10,2 87,6
4 1:15 75,9 68,8 32,9 28,1 23,2 73,7
5 1:20 79,6 70,4 68,2 65,4 42,3 54,3
6 Назорат 70,5 75,2 78,6 81,6 82,0 –

 

Олтинкўзнинг тухумини қўллашдан 1-2 кун олдин личинкаларнинг ҳисоблаб чиқилган. Ундан сўнг экиннинг паст қисмига олтинқўзнинг тухумларини илиб қўйиб, тажриба майдони садок билан ёпиб қўйилган. Тажрибанинг натижалари 3.6-жадвалда кўрсатилган. Тажрибада кўриб турибдики, ҳамма вариантларда олтинкўз колорадо           қўнғизининг личинкаларини сонини анчасини камайтирган. Лекин катта самарадорликни 1:1 ва 1:5 вариантлари бўлди. 1:1 варианти 20-кун ҳисобида 98-98.6% ни берди, 1:5 вриантида эса 20-кун   90-90,5% ташкил этади.

Шундай қилиб, олтинкўз тухуми картошка гуллаган даврда қўлланилганда 1:1 ва 1:5 нисбатлари юқори биологик самарадорлигини кўрсатишди. Тажрибаларни таҳлил қилиб, биз қўйидаги хулосага келдик йиртқич ва курбоннинг 1:10 ва 1:15 нисбатларини яшил бариднинг урғочиси тухум қўйишни бошлаган даврда қўлланилса биологик самарадорлиги юқори бўлиши мумкин.

Тажрибаларни натижаларидан хулоса қилиб шу нарса айён бўлдики, олтинкўз ва зараркунанданинг 1:1, 1:5 нисбати, юқори биологик самарадорлигини кўрсатди.

Колорадо қўнғизининг личинкаларига қарши инсектицидларни қўллаш.     2012 йил картошкада колорадо қўнғизининг личинкасига қарши биз томондан қўйидаги препаратлар қўлланилган:

Карбофос 50%, к.э. Таъсир этувчи модда: 1,2-дикарбэтоксиэтил, малатион. Препаратив формаси: концентрат эмульсия Фософорорганик препарат бўлиб инсектицид ва акаридид хусуяти бор, яъни таъсир этадиган спектри кенг. Чивин, канна, пашша, сабзавот, декоратив ўсимликларнинг зараркунандаларига ва мева дарахтларнинг зараркунандаларига қарши қўлланилади. Ҳозирги пайида перитроид препаратларига қараганда кам қўлланилади, чунки пиретроид препаратлар одам учун анча ҳавфсиздир.

Пиретроидлар. Пиретроид препаратларда пиретрин – синтетик эфирли хризантема кислотаси бор. Пиретрин моддаси спиртнинг структурасидаги амин ва этил эфири ёрдамида хризантема кислотаси ажратиб олинади. Пиретриннинг инсектицид ва акрицид хусусияти бор. Тажрибада яшил баридга қарши қўлланилган пиретроид препаратлар:

Сумги – альфа 2,5%,к.э. Таъсир этувчи модда: дельтаметрин. Препаратив формаси: концентрат эмульсии. Меъёри кам сарфланадиган ва кўп турли зараркунандаларга кенг қўлланиладиган препарат. Ҳашоратларга контакт ҳолда таъсир қилади, яъни нерв системасига таъсир қилади. Керакли меъёрда қўлланилганда ўсимликларга нисбатдан фитотоксиклиги кузатилмаган. Асал арига нисбатдан бехвфдир. Суми-альфанинг таъсир этувчи моддаси паст ва ўрта токсик синфига киради.

Децис 2,5 % к. э. Таъсир этувчи моддаси: дельтаметрин  Препаратив формаси: концентрат  мульсии. Замонавий препарат бўлиб, турли экинлардаги зараркунандаларга қарши тавсия этилган бўлиб, иқтисодий самарадорлиги юқоридир.  Дунёда ягона таъсир этувчи моддаси дельтаметрин бўлиб, актив – измердан иборатдир. Бошқа пиретроидлардаги таъсир этувчи моддада бир ёки ундан кўп изомерлари бўлса, улардан фақат биттаси активдир. Актив изомерлар ҳашоратнинг сезги органларига тез таъсир этади, айнан актив изомерлар препаратнинг максимал потенциаклини аниқлайди. Қолган изомерлар самарадосиз, улар узоқ вақт давомида атроф муҳитда сақланиб қолиши табиатга зарардир. Именно благодаря этой особенности действующего вещества Дециса достигается его высочайшая биологическая эффективность при минимальных нормах расхода действующего вещества на гектар. Дельтаметрин моддаси бир гектарга кам сарф қилганда, биологик самарадорлиги юқори бўлади.

Золон 30%, х.к. Таъсир этувчи модда: Фозалон. Препаратив формаси: хўлланувчи кукун. Кенг қўлланиладиган инсектицид ва акарицид препарати бўлиб, асал ари ва фойдали ҳашаротларга таъсири кам ҳавфлийдир. Юқори токсик хусусиятлари бўлиб, узоқ вақт давомида экинларни зараркунандалардан ҳимоя қила олади. Ҳашаротнинг имагоси ва личинкаси препара қўлланилгандан сўнг 2 суток давомида холокатга учрайди. Экиннинг ҳимоя қилиш муддати ўртача ҳисобда 15-21 кун, айрим пайитда эса 30 кунгача боради. Золон 30%, х.к. ҳарорат +10-12С бўлганда ҳам таъсир қилиш хусусияти камаймайди.

Бульдок 2,5% к.э. Таъсир қилувчи модда: бета- цифлиутрин.  Препаратив формаси :. концентрат эмульсии. Кенг спекторли контактли инсектицид бўлиб, кўп экинлардаги сўрувчи ва кемирувчи зараркунандаларга қарши қўлланилади. Препаратнинг тез таъсир этувчи хусусияти бўлиб, узоқ вақт давомида шу хусусятини йўқотмайди. Жадвалда кўриниб турибдики, суми – альфа препаратининг тавсия қилинган меъёрида (0,3 л/га) қўлланилгандан сўнг биологик самарадорлиги 91,8 – 96,4% ташкил этди.  Қўлланишдан кейин 3-4 соат ўтганидан сўнг колорадо қўнғизининг личинкалари ҳаракатдан ва озиқланишдан тўхтади, 3 кундан сўнг эса уларнинг сони 90-91% камайди, бир ҳафтадан сўнг эса самарадорлиги 94 % ташкил этди. Суми-альфанинг токсик таъсири узоқ вақт давом этди: қўлланилган санадан 14 кун ўтгандан сўнг личинкаларнинг 96-96.4% нобуд бўлди. Шундай қилиб суми-альфа препаратининг таъсир этиш даври  Тошкент вилоят шароитида 14 кун ташкил этади.

Децис препарати қўлланилган сўнг, бир неча соатдан кейин колорадо қўнғизининг личинкалари озиқланишдан тўхтаганлиги кузатилди. 7 кун давомида уларнинг сони 91-91.1% га камайди, препаратнинг ҳимоя қилиш хусусияти эса 3 ҳафтагача давом этди, яъни децисни бир маротаба қўлланилганлиги картошканинг вегетацион даври тугагунча ҳимоя қила олади.

Золон препарати картошкада қўлланилгандан сўнг колорадо қўнғизининг личинкаларини 88-91.5% га камайтирди. Таъсир этиш даври эса 2 ҳафта ташкил этди ва ҳосилни олиш давригача иккинчи маротада золонни қўллашга мухтож бўлмаган.

Бульдок препаратининг тавсия қилинган меъёрида (0,4 л/га) қўлланилгандан сўнг биологик самарадорлиги уч кундан сўнг 87.4% ташкил этди. Кейинги 11 кун даврида эса, бульдок препаратини ҳимоя қилиш потенциали ўзгармаган.

Карабафос (андоза) препаратини билогик самарадорлиги 3 – кунда 82.4% ташкил этди; 14- ҳисоб куни эса 85.1% ташкил этди. Таъсир этиш даври ҳам 2 ҳафтагача боради.

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, тажрибада қўлланилган инсектицидлар экинга нисбатан фитоцидлик таъсирини кўрсатмади, фойдали ҳашоратлар ҳам нобуд бўлмаган.

Зараркунандаларда резистентлик бўлмаслиги учун, препаратларни алмашиб қўллаш зарур.

 

Данғара туман Ўсимликлар канатини ва ҳимояси бўлими инспектори: Хайдаров Жаҳонгир