“Uz СLAAS Agro” МЧЖ: лизинг бўйича янги фойдали ҳамкорлик

Пресс-релиз

Ўзбекистондаги машҳур қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи “Uz СLAAS Agro” МЧЖ, ўз харидорлари учун лизинг асосида профессионал машиналарни сотиб олиш имкониятларини кенгайтирди. Ҳамкорлар қаторига дунёнинг 14 та давлатида фаолият юритувчи “Mikro Kapital” йирик халқаро компаниялар гуруҳи таркибига кирувчи 100% хорижий капитал иштирокидаги “MIKRO LEASING” МЧЖ ХК қўшилди. Маълумот учун – 2022 йил якунлари бўйича, “MIKRO LEASING” МЧЖ ХК амалга оширилган лизинг битимлари сони бўйича Ўзбекистонда биринчи ўринни эгаллаган.

Ўзбекистонда лизинг замонавий молиявий восита сифатида фермерлар учун тобора қулай бўлиб бормоқда. Мамлакатимизда элликдан ортиқ лизинг компанияси фаолият кўрсатиб, уларнинг бир қисми қишлоқ хўжалиги техникаларига хам лизинг битимлари тузишади. Жорий йилнинг ёзига қадар “Uz СLAAS Agro” МЧЖ икки машҳур лизинг компанияси билан ҳамкорлик қилиб келмоқда эди, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан “MIKRO LEASING” МЧЖ ХК ўртасида имзоланган ҳамкорлик шартномасининг имзоланиши, лизинг хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар рўйхатини янада кенгайтиришга жиддий асос бўлди. Юқоридаги шартнома фермерларга CLAAS техникасини имтиёзли шартларда сотиб олиш ва уни икки турдаги давлат тўловлари орқали субсидиялаш имконини беради.

Масалан, “MIKRO LEASING” МЧЖ ХК орқали ARION 630С русумли тракторини 25–30% аванс тўлови акмалга оширилганда, лизинг ставкаси 10%дан 3 йилдан 5 йилгача бўлган муддатга тақдим этилади, лизинг ставкасининг 10%дан юқори қисми Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан қоплаб берилади. Сотиб олиш жараёни тугагандан сўнг эса, жамғарма томонидан мижозга техника қийматининг 15 фоизи қоплаб беради.

Таъкидлаш керакки, “MIKRO LEASING” МЧЖ ХК орқали техника харид қилиш бўйича биринчи лизинг шартномаси 2023 йилнинг июнь ойидаёқ муваффақиятли амалга оширилди. Самарқанд вилояти, Cамарқанд тумани, «Chorvador Muxtorjon Zabiyevich» фермер хўжалиги CLAAS компаниясининг ARION 630C русумли тракторини харид қилди.

Ахборот маълумотномаси

Uz CLAAS Agro (ООО «Уз КЛААС Агро») — CLAAS қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш бўйича ўзбек-немис қўшма корхонаси. Uz CLAAS Agro компанияси O’ZAVTOSANOAT AЖ таркибига киради.

Uz CLAAS Agro заводи 12 йил давомида йиғиш сехидан металлга ишлов бериш, кесиш, букиш, бўяш ва йиғиш каби тўлиқ циклли ишлаб чиқаришга ўтди. Бугунги кунда Uz CLAAS Agro корхонасида 200 дан ортиқ комбайн ва трактор бирликлари ишлаб чиқарилмоқда, бу ерда 200 дан ортиқ ишчи ва муҳандис мутахассис ходимлари фаолият кўрсатмоқда. Заводнинг умумий ишлаб чиқариш майдони
20 000 квадрат метрни ташкил этади. Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати — йилига 1000 дона ғалла ўриш комбайнлари.

Uz CLAAS Agro-нинг бутун фаолияти давомида корхонада 2100 донадан ортиқ ғалла ўриш комбайнлари, 2600 донадан ортиқ тракторлар, 700 дан ортиқ ем-ҳашак тайёрлаш техникалари ишлаб чиқарилган.

Бугунги кунга келиб завод DOMINATOR русумли ғалла ўриш комбайнларни, ARION 630C русумли тракторларни ишлаб чиқаради. DOMINATOR 260 ғалла ўриш комбайнлари, ARION 630C тракторларининг янги моделини ишлаб чиқаришни кўпайтириш, шунингдек MARKANT русумли прессловчи-йиғувчи (пресс-подборщик) техникаларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш режалаштирилган.

Uz CLAAS Service компанияси — Ўзбекистон Республикасида CLAAS қишлоқ хўжалиги техникасига сервис (техник) хизмат кўрсатишни амалга оширади. Бош офиси ва марказий эҳтиёт қисмлар омбори Тошкентда жойлашган. Компания Ўзбекистоннинг 13 та худудини қамраб олувчи филиаллар ва омборларнинг кенг тармоғига эга. Бундан ташқари, Uz CLAAS Service мобил хизматига эга бўлиб, у жойларда сервис хизматини тезкор амалга ошириш имкониятига эга.

Реклама ҳуқуқи асосида