29-сентярь куни Агробанк томонидан ташкил қилинган «Сувчилар мактаби» лойиҳасининг 1-босқич якунлари бўйича пресс тур бўлиб ўтди

«Кейинги 30 йилда минтақамизда ҳаво ҳарорати 1,5 градусга кўтарилди. Оқибатда музликлар умумий майдониниг қарийиб учдан бир қисми йўқолиб кетди. Ушбу тенденсия сақланиб қолса яқин 20 йилда минтақамиздаги йирик иккита дарё Амударё ва Сирдарё оқими 15 фоизга қисқариши мумкин. Жон бошига сув билан таъминланиш даражаси 25 фоизга. Қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги эса 40 фоизга камайиши кутулмоқда.» Президент Шавкат Мирзиёев

Сув билан боғлиқ муаммоларнинг ечими сифатида 2023-йил 29-май куни «Сувчилар мактаби» ташкил этилди. Мактабни ташкил қилишдан мақсад қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллирига замонавий суғориш теҳналогияларини тўғри қўллашни ўргатиш орқали сувдан самарали фойдаланишга ва ҳосилдорликни оширишга эришишдир. 4 ой мобайнида мамлакатимизнинг қишлоқ хўжалигига ихтисослашган 155та туманида 5та гуруҳдан иборат мутахассислар жамоаси қисқа муддатли интенсив ўқув курсларида 60 мингдан ортиқ фермер, деҳқон ва сув хўжалиги ходимларига сув тежамкор теҳналогияларнинг авзалликлари ва ундан фойдаланиш сирлари бўйича билим ва кўникмаларини улашишди.

Ушбу интенсив ўқув курсларига Тошкентдан 2643 нафар тингловчи, Қорақалпоғистон Республикасидан 4704 нафар тингловчи, Андижондан 5102 нафар тингловчи, Бухородан 4880 нафар тингловчи, Жуззахдан 4717 нафар тингловчи, Қашқадарёдан 9472 нафар тингловчи, Навоидан 1773 нафар тингловчи, Намангандан 5244 нафар тингловчи, Самарқанддан 5898 нафар тингловчи, Сурхондарёдан 4425нафар тингловчи, Сирдарёдан 2227 нафар тингловчи, Фарғонадан 6315 нафар тингловчи, Хоразмдан 3150 нафар тингловчилар жалб қилинди.

Лойиҳа юзасидан 20 га яқин Туркиялик мутахассислар ва 15 дан ортиқ маҳаллий ўқитувчилар жалб қилинди.

Бу ҳали ҳаммаси эмас! Сувчилар мактаби 2-босқичдаги сай-ҳаракатларини бошлаганини маълум қилади. Аҳолининг сувдан фойдаланиш маданиятини ривожлантириш ва танқислигини олдини олиш мақсадида юртимизнинг барча вилоятларида доимий фаолият юритадиган сувчилар мактаби ташлик этилади.

Пресс турда жуда кўплаб журналист ва блогерлар иштирок этишди. Пресс тур давомида пресс тур иштирокчиларини сучвчилар мактабининг тўлиқ фаолияти билан таништириш мақсадида бир нечта манзилларга ташриф буюрилди. Шулардан биринчиси «Real Agro Cotton» кластерининг фаолияти билан танишиш учун борилди. У ерда ўрнатилган топчилаб суғориш ускуналари ва унинг ҳосилдорликка таъсири билан танишишди. Иккинчи манзил «Agro New Drip» корхонасининг фаолияти билан танишилди. Бу корхона барча турдаги томчилаб суғориш махсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғилланар экан. Сўнгги манзил эса «Eco Agro Product» корхонаси бўлди. Пресс тур иштирокчилари у ерга бориб сувчилар мактабининг дарс жараёнлари билан танишишди. Шунингдек интенсив боғларда ўрнатилган томчилаб суғориш тизимларини ҳам кўздан кечиришди.

 

suvchimaktabi.uz
Fb.com/suvchilar.maktabi.uz
Instagram.com/suvchilar_maktabi
t.me/suvchilar_maktabi
1319