Сентябрь ойида Uz CLAAS Agro компанияси Ўзбекистонлик фермерлар учун ўқув-амалий тадбирларнинг навбатдаги циклини якунлади. Шундай қилиб, CLAAS билан дала куни Тошкент вилоятида бўлиб ўтди, Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларида эса, семинарлар ўтказилди. CLAAS концернининг етакчи мутахассислари компаниянинг илғор технологияларига, жумладан, янги DOMINATOR 260 ғалла ўриш комбайнига эътибор қаратдилар.
Семинарлар доирасида асосий эътибор DOMINATOR 260 ғалла ўриш комбайнининг техник ва технологик хусусиятларини муҳокама қилишга қаратилди. Иштирокчиларга машинани созлаш ва уни эксплуатация қилиш, шу жумладан, операторнинг ишида юзага келиши мумкин бўлган хатоларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар берилди. Шунингдек, комбайнга техник хизмат кўрсатиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
CLAAS DOMINATOR 260 комбайнига ўрнатилган CEMIS 700 бошқарув терминали билан ишлаш бўйича ҳам катта ҳажмдаги маълумотлар тақдим этилди. Кўпгина фермерлар аллақачон CEMIS 700 терминалининг афзалликларини баҳолаб бўлишган. Бу терминал комбайннинг ишлаши ҳақидаги барча зарур маълумотлар, шу жумладан унумдорлиги ва ёқилғи сарфи тўғрисидаги маълумотларни қулай акс эттиради, шунингдек, янчиш, ажратиш ва донни тозалаш параметрларини осон назорат қилиш имконини беради.
Бундан ташқари, CLAAS компанияси мутахассислари жаткани, шу жумладан маккажўхори йиғим-терими учун қандай тўғри танлаш кераклиги ҳақидаги саволларга жавоб беришди. Шунингдек, иштирокчиларга ARION 630С русумли трактори ва MARKANT 650 русумли тойлаб – зичлагич техникаларини эксплуатация қилиш бўйича маслаҳатлар берилди.
Uz CLAAS Agro компанияси ўқув-амалий тадбирлар циклини давом эттиради. Ўзбекистонлик фермерлар учун Янги дастур 2024 йил бошида режалаштирилган.
Ахборот маълумотномаси
Uz CLAAS Agro (ООО «Уз КЛААС Агро») — CLAAS қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш бўйича ўзбек-немис қўшма корхонаси. Uz CLAAS Agro компанияси O’ZAVTOSANOAT AЖ таркибига киради.
Uz CLAAS Agro заводи 12 йил давомида йиғиш сехидан металлга ишлов бериш, кесиш, букиш, бўяш ва йиғиш каби тўлиқ циклли ишлаб чиқаришга ўтди. Бугунги кунда Uz CLAAS Agro корхонасида 200 дан ортиқ комбайн ва трактор бирликлари ишлаб чиқарилмоқда, бу ерда 200 дан ортиқ ишчи ва муҳандис мутахассис ходимлари фаолият кўрсатмоқда. Заводнинг умумий ишлаб чиқариш майдони
20 000 квадрат метрни ташкил этади. Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати — йилига 1000 дона ғалла ўриш комбайнлари.
Uz CLAAS Agro-нинг бутун фаолияти давомида корхонада 2100 донадан ортиқ ғалла ўриш комбайнлари, 2600 донадан ортиқ тракторлар, 700 дан ортиқ ем-ҳашак тайёрлаш техникалари ишлаб чиқарилган.
Бугунги кунга келиб завод DOMINATOR русумли ғалла ўриш комбайнларни, ARION 630C русумли тракторларни ишлаб чиқаради. DOMINATOR 260 ғалла ўриш комбайнлари, ARION 630C тракторларининг янги моделини ишлаб чиқаришни кўпайтириш, шунингдек MARKANT русумли прессловчи-йиғувчи (пресс-подборщик) техникаларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш режалаштирилган.
Uz CLAAS Service компанияси — Ўзбекистон Республикасида CLAAS қишлоқ хўжалиги техникасига сервис (техник) хизмат кўрсатишни амалга оширади. Бош офиси ва марказий эҳтиёт қисмлар омбори Тошкентда жойлашган. Компания Ўзбекистоннинг 13 та худудини қамраб олувчи филиаллар ва омборларнинг кенг тармоғига эга. Бундан ташқари, Uz CLAAS Service мобил хизматига эга бўлиб, у жойларда сервис хизматини тезкор амалга ошириш имкониятига эга.
















