Uz CLAAS Agro Ўзбекистон – Германия қўшма корхонаси 2023 йил якунларини сарҳисоб қилиб, ўзининг ривожланиш истиқболларини белгилайди. Компания мутахассисларининг фикрича, ўтган йил жуда муваффақиятли йил бўлди. Шундай қилиб, ишлаб чиқариш майдончасида ишлаб чиқарилган CLAAS қишлоқ хўжалиги машиналарининг ўсиши деярли 2,7 баробар ошди. Сотиш ҳам бир неча марта ошди.
CLAAS DOMINATOR 260 ғалла ўриш комбайнининг янги моделини ишлаб чиқаришнинг бошланиши, ўсишнинг асосий омили, бўлди. Эслатиб ўтамиз, ушбу модельдаги илк машиналар, Ўзбекистонда 2022 йилда ишлаб чиқарилган эди, ўтган йил эса, уларни ишлаб чиқариш 10 баробардан ортиқ кўпайди. Айтиш керакки, бундай комбайнларнинг энг кўп қисмини Қашқадарё, Самарқанд ва Бухоро вилоятларидаги фермер хўжаликлари ва кластерлар харид қилган. Ушбу ўрим-йиғим машиналарининг асосий қисми (тахминан 76%) лизинг дастурлари орқали етказиб берилган.
Uz CLAAS Agro компаниясидаги ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмини оширишга, тракторлар ҳам катта муҳим ҳисса қўшди. Шундай қилиб, 2023 йилда универсал CLAAS ARION 630С тракторлари, ишлаб чиқаришнинг ўсишидаги улуши 50% дан ошиқни ташкил қилди. Ушбу универсал тракторларга талаб барқарор юқорилигича қолмоқда. Ушбу тракторларнинг 65% дан ортиғи ҳам лизинг дастурлари орқали харид қилинган. Бундан ташқари, сотилиши ўтган йили муваффақиятли бошланган CLAAS AXOS 340 3W HC ихтисослаштирилган пахтачилик трактори моделини ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган.
Uz CLAAS Agro корхонасида ишлаб чиқарилаётган MARKANT 650 русумли тойлаб-зичлагичларга ҳам талаб юқорилигича қолмоқда. Бу ерда ушбу техникаларни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажми 7 баробардан ортиқ ошди. Бошқа тоифадаги машиналарда бўлгани каби, бу ерда ҳам субсидиялаш ва имтиёзли молиявий лизинг дастурлари ижобий роль ўйнади.
Компаниянинг режаларида — ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва сотиш ҳажмини янада ошириш, шунингдек, фермерлар учун техникалар турларини кенгайтириш. Бу кучли CLAAS AXION 850 тракторлари ва CLAAS JAGUAR 850 ем-хашак йиғиш машиналари билан тўлдирилади. 2024-йилда, Uz CLAAS Agro компанияси Ўзбекистон бозорига 1,5 баробардан ортиқроқ DOMINATOR 260 ғалла ўриш комбайнлари, қарийб 2 баробардан ортиқ ARION 630С ва АXOS 340 HC тракторлари ва 5 баравардан ортиқ МARKANT 650 тойлаб-зичлагич техникаларини етказиб беришни режалаштирмоқда.
Ишлаб чиқариш ва сотишни фаол ривожлантириш билан бир қаторда Uz CLAAS Agro корхонаси ўз ходимлари ва Ўзбекистон фермерлари учун касбий тайёргарлик, малака ошириш ва тажриба алмашиш дастурларига ҳам катта эътибор қаратмоқда.
2023 йилда, компания ходимларининг 60% дан ортиғи қўшимча тренинглардан ўтди. Шу билан бирга, компания мутахассислари CLAAS ишлаб чиқариш майдонларида, хусусан, Хитойдаги DOMINATOR ғалла ўриш комбайнлари ишлаб чиқарувчи заводда тренинг ва малака оширишдан ўтдилар.
Бундан ташқари, Uz CLAAS Agro компанияси Ўзбекистон фермерлари учун CLAAS компаниясининг илғор технологиялари ва ечимлари, жумладан, янги DOMINATOR 260 ғалла ўриш комбайнлари бўйича қатор ўқув-амалий тадбирлар ўтказди. Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро, Сурхондарё, Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун семинарлар ўтказилди. Тошкент вилоятида эса, илк бор “CLAAS билан дала куни” тадбири доирасида техниканинг кенг кўламли кўргазмаси ташкил этилди.
Бу йил, Uz CLAAS Agro компанияси фермерлар учун CLAAS техникасидан фойдаланинг ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича ўқув-амалий дастурни давом эттириш ва кенгайтиришни режалаштирмоқда. Семинарларнинг биринчи цикли март ойида бўлиб ўтади.
Шунингдек, бир қатор кенг миқёсли дала техникаларини намойиш қилиш, хусусан, кучли CLAAS AXION 850 тракторларини иш шароитидаги намойиши ҳам режалаштирилган.
Технологияни илгари суришнинг бошқа йўналишлари ҳам фаол ривожлантирилади. Шундай қилиб, компания Ўзбекистон Республикасида ўтказиладиган ихтисослаштирилган агросаноат кўргазмаларида иштирок этиш билан бир қаторда МДҲ давлатларида ҳам шундай кўргазмаларни ўтказишни режалаштирмоқда.
Ахборот ўрнида
Uz CLAAS Agro (ООО «Уз КЛААС Агро») —CLAAS қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи Uz CLAAS Agro Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси. Корхона UzAuto таркибига киради.
Uz CLAAS Agro заводи 14 йил давомида йиғиш цехидан металлга ишлов бериш, кесиш, букиш, бўяш ва йиғиш каби тўлиқ циклли ишлаб чиқаришни ўз ичига олувчи объектга айланди. Бугунги кунда “Uz CLAAS Agro” корхонасида 200 дан ортиқ комбайн ва тракторлар ишлаб чиқарилиб, 200 дан ортиқ ишчи ва муҳандислар меҳнат қилмоқда. Заводнинг умумий ишлаб чиқариш майдони 20 000 квадрат метрни ташкил қилади. Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати – йилига 1000 дона ғалла ўриш комбайни.
Uz CLAAS Agro корхонасининг бутун фаолияти давомида корхонада 2170 дан ортиқ ғалла ўриш комбайнлари, 2800 дан ортиқ трактор, 700 дан ортиқ ем-хашак тайёрлаш машиналари ишлаб чиқарилди.
Бугунги кунда завод янги русумдаги DOMINATOR 260 русумли ғалла ўриш комбайнлари, ARION 630С русумли тракторлари, шунингдек MARKANT русумли тойлаб-зичлагич техникаларини ишлаб чиқаришни кўпайтирмоқда.
Uz CLAAS Service корхонаси — Ўзбекистон Республикасида CLAAS қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатади. Марказий офис ва эҳтиёт қисмлар омбори Тошкент шаҳрида жойлашган. Корхонанинг 13 та худудларини қамраб олувчи кенг филиал ва омборлар тармоғига эга. Бундан ташқари, Uz CLAAS Service жойларда хизмат кўрсатиш имконини берувчи мобил ёрдам хизматига ҳам эга.
















