
Август ойи охирида Uz CLAAS Agro томонидан Тошкент вилоятидаги «MADONIZ DIAMOND URUGCHILIK» хусусий корхонаси ва «AGROVER» МЧЖ далаларида Lemken тупроққа ишлов бериш техникалари билан жиҳозланган CLAAS AXION 850 тракторининг намойиши ташкил этилди.
Тадбирларнинг асосий мавзуси – 238 от кучига эга двигателли CLAAS AXION 850 тракторларида, энг қийин дала ишларини бажаришда – тупроққа ишлов беришда фойдаланиш эди. Ушбу машиналарнинг афзалликларини яққол намойиш қилишда бир вақтнинг ўзида иккита қишлоқ хўжалиги ишларида: шудгорлаш ва кульивациялаш (ишлов бериш)да амалга оширилди.
Шудгорлаш жараёнида CLAAS AXION 850 трактори билан олти корпусли Lemken Diamond 11 5+1 олти корпусли айланма омоч қўлланилди. Тракторни тўлиқ ҳажмда синовдан ўтказиш учун тупроққа ишлов беришда омоч максимал 40 см чуқурликка ўрнатилди. Шунда, ўртача тракторнинг иш тезлиги 9 км/соатни ташкил этди. Бунга двигатель 1900 айланиш тезлигида фаол кучайтириш режимидан (BOOST) фойдаланмасдан эришилди, бу эса ушбу тракторга номинал тезликда 30 от кучини қўшади. Рақобатчилардан фарқли ўлароқ, у иш тезлиги 6 км/соатдан бошлаб BOOST-дан фойдаланишга қодир, бу эса уни шудгорлаш ва чуқур юмшатиш ишларида фойдаланиш имконини беради. Тажриба сифатида далаларнинг кичик қисмлари BOOST режимида ҳайдалди. Натижада, 12 км/соат тезликка эришилди, бу иш тури ва тупроққа ишлов бериш мосламалари учун аниқ ортиқча. Бундай тезликда ишлайдиган эҳтиёт қисмлар тезроқ эскиради. Бироқ, бундай тезликка эришиш, ҳақиқатда трактор 8-9 км/соат оптимал тезликда чуқур шудгорлашда етти корпусли омочни ҳам тортишга қодирлигини яққол исботлади.

Шунингдек, культивация ишлари учун Lemken фирмасининг Karat 9/400 культиватори танланди. Ушбу тўрт метрли универсал культиватор, бошқа ишлар қатори, минимал технология ёрдамида асосий ишлов беришни амалга оширишга қодир. Тракторнинг имкониятларини намойиш қилиш жараёнида у максимал даражада – 25 см гача чуқурликка ўрнатилди. Ўлчанган тезлик, яъни 14-15 км/соат, шудгорлашда бўлгани каби, CLAAS AXION 850 янада шунга ўхшаш: камида 2-3 метр кенгроқ мосламаларни тортиш қобилиятига эга эканлигини кўрсатди.
Хўжаликларида ўтказилган синовлар CLAAS AXION 850 ҳақиқатан ҳам кўп қиррали (универсал) трактор эканлигини яна бир бор тасдиқлади. Ўрнатилган балластларсиз унинг оғирлиги атига 9,5 тоннани ташкил этади ва у универсал-хайдов трактори сифатида ишлайдиган 200 от кучига яқин қувватни муваффақиятли ишлатишга қодир. Агар максимал тортиш зарур бўлса, у ҳолда тракторга 14 тоннагача балластлар юкланиши мумкин. Қўшимча деярли 5 тонна масса билан у ўзининг 6,8 литрли дизель двигатели билан BOOST режимида деярли 270 от кучига эга бўлиши мумкин. Бу эса – шудгор қилувчи оғир машиналар синфидир. Қувват ва юк кўтариш қобилиятидан ташқари, CLAAS AXION 850 нинг гидравлик тизими ҳам афзалликлари қаторига қўшилади. Ҳатто асосий комплектацияда ҳам оқим тезлиги 150 л/дақ. ни ташкил қилади, бу эса пневматик сеялкалар билан ишончли ишлаш имконини беради. Шунингдек, клапанлардан фойдаланмаган ҳолда замонавий пресс-йиғувчилар ва бошқа мосламаларни тўғридан-тўғри гидравлик улаш мумкин. Шунингдек, ISOBUS ёрдамида трактор замонавий уланадиган ва тиркамали транспорт воситаларини бошқариши мумкин. Аксарият фермерлар ушбу машинада ишлаш қулайлигини таъкидладилар. Оптимал кўринишга эга кенг ва сокин эргономик кабина, шунингдек, кондиционер ва ҳавони тозалашнинг самарали тизими далада узоқроқ ва самаралироқ ишлаш имконини беради.

Ахборот ўрнида
Uz CLAAS Agro (ООО «Уз КЛААС Агро») —CLAAS қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи Uz CLAAS Agro Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси. Корхона UzAuto таркибига киради.
Uz CLAAS Agro заводи 14 йил давомида йиғиш цехидан металлга ишлов бериш, кесиш, букиш, бўяш ва йиғиш каби тўлиқ циклли ишлаб чиқаришни ўз ичига олувчи объектга айланди. Бугунги кунда “Uz CLAAS Agro” корхонасида 200 дан ортиқ комбайн ва тракторлар ишлаб чиқарилиб, 200 дан ортиқ ишчи ва муҳандислар меҳнат қилмоқда. Заводнинг умумий ишлаб чиқариш майдони 20 000 квадрат метрни ташкил қилади. Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати – йилига 1000 дона ғалла ўриш комбайни.
Uz CLAAS Agro корхонасининг бутун фаолияти давомида корхонада 2170 дан ортиқ ғалла ўриш комбайнлари, 2800 дан ортиқ трактор, 700 дан ортиқ ем-хашак тайёрлаш машиналари ишлаб чиқарилди.
Бугунги кунда завод янги русумдаги DOMINATOR 260 русумли ғалла ўриш комбайнлари, ARION 630С русумли тракторлари, шунингдек MARKANT русумли тойлаб-зичлагич техникаларини ишлаб чиқаришни кўпайтирмоқда.
Uz CLAAS Service корхонаси — Ўзбекистон Республикасида CLAAS қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатади. Марказий офис ва эҳтиёт қисмлар омбори Тошкент шаҳрида жойлашган. Корхонанинг 13 та худудларини қамраб олувчи кенг филиал ва омборлар тармоғига эга. Бундан ташқари, Uz CLAAS Service жойларда хизмат кўрсатиш имконини берувчи мобил ёрдам хизматига ҳам эга.
Uz CLAAS Agro: t.me/uzclaasagro, t.me/uzclaasservice
















