Uz CLAAS Agro: CLAAS нинг AgroExpo Uzbekistan/Agrotech 2024 кўргазмасидаги долзарб ечимлари

27-29 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган AgroExpo Uzbekistan/Agrotech 2024 кўргазмасида Uz CLAAS Agro фермерлар учун энг сўнгги CLAAS ечимларини тақдим этади. Асосий янги маҳсулот, кучли CLAAS AXION 850 трактори бўлади. Бундан ташқари, ташриф буюрувчилар ARION 630С ва AXOS 340 тракторлари, шунингдек, С500 жатка ва CORIO 570 қўшимча маккажўхорини донга ўриш жаткаси билан жиҳозланган DOMINATOR 260 ғалла ўриш комбайнлари билан танишишлари мумкин. Компания мутахассислари CLAAS техникасини танлаш ва улардан фойдаланиш бўйича профессионал маслаҳатлар беради, хизмат кўрсатиш бўйича мутахассислар эса, техник хизмат кўрсатиш ва асл эҳтиёт қисмлардан фойдаланиш бўйича тавсиялари билан ўртоқлашади.

Стенддаги асосий кўргазма AXION 800 серияси қаторидаги энг кучли вакил — AXION 850 трактори бўлади. 233 от кучига эга двигатель билан, трактор 40% айлантириш фурсати захирасига эга ва Boost режимида қўшимча равишда 35 от кучига эриша олади. Шу билан ҳам, у фойдаланишда тежамкор бўлиб қолаверади. Август ойи охирида AXION 850 нинг самарадорлиги амалда тасдиқланди – трактор Тошкент вилоятида энг қийин дала ишлари: шудгорлаш ва культивация қилишда аъло натижаларни кўрсатиб муваффақиятли синовдан ўтказилди.

Шунингдек, Uz CLAAS Agro 155 от кучига эга двигателли CLAAS ARION 630С тракторларини иккита версияда: бири – универсал дала ва транспорт ишлари учун стандарт ғилдиракларда, иккинчиси – орқа икки ғилдиракли тор ғилдираклардаги қатор экинлари учун кўринишда тақдим этади. Бундан ташқари, пахта етиштириш учун ишланган махсус версиядаги АХОS тракторларининг кичик ва маневрли қаторининг вакили ҳам намойиш этилади. CLAAS AXOS 340 HC 3W (102 от кучи) стандарт тракторларга қараганда уч ғилдиракли шасси, юқори клиренс ва сезиларли даражада кичикроқ бурилиш радиуси билан ажралиб туради.

DOMINATOR 260 ғалла йиғиш комбайнлари кўргазманинг иккинчи асосий экспонати бўлади. Ташриф буюрувчилар кучли 205 от кучига эга двигатель ва 5800 литр ҳажмдаги кенг бункер билан жиҳозланган беш клавишали DOMINATOR 260 билан танишишлари мумкин. Комбайн беш метрли С500 ғалла ўриш жаткаси ва беш қаторли CORIO 570 маккажўхорини донга ўриш жаткаси билан тақдим этилади, бу унинг кўп функциялилиги ва турли экинлар билан самарали ишлаш қобилиятини намойиш этади.

Кўргазма доирасида Uz CLAAS Agro мутахассислари фақат CLAAS ускуналарининг жорий линиясини тақдим этиб қолмасдан, фермерларга унинг оптимал созламаси ва самарали ишлаши бўйича профессионал маслаҳат олиш имкониятини ҳам тақдим этади. Шунингдек, Uz CLAAS Service мутахассислари ускунанинг узлуксиз ишлашини кафолатлайдиган комплекс хизмат кўрсатиш ва асл эҳтиёт қисмлар ҳақида тўлиқ маълумот беради.

Ахборот ўрнида

Uz CLAAS Agro (ООО «Уз КЛААС Агро») —CLAAS қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи Uz CLAAS Agro Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси. Корхона UzAuto таркибига киради.

Uz CLAAS Agro заводи 14 йил давомида йиғиш цехидан металлга ишлов бериш, кесиш, букиш, бўяш ва йиғиш каби тўлиқ циклли ишлаб чиқаришни ўз ичига олган корхонага айланди. Бугунги кунда
“Uz CLAAS Agro” корхонасида йилига 200 дан ортиқ комбайн ва тракторлар ишлаб чиқарилиб, 200 дан ортиқ ишчи ва муҳандислар меҳнат қилмоқда. Заводнинг умумий ишлаб чиқариш майдони 20 000 квадрат метрни ташкил қилади. Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати – йилига 1000 дона ғалла ўриш комбайн ва тракторлар.

Uz CLAAS Agro корхонасининг бутун фаолияти давомида корхонада 2170 дан ортиқ ғалла ўриш комбайнлари, 2800 дан ортиқ тракторлар, 700 дан ортиқ ем-хашак тайёрлаш машиналари ишлаб чиқарилди.

Бугунги кунда завод янги русумдаги DOMINATOR 260 русумли ғалла ўриш комбайнлари, ARION 630С русумли тракторлари, шунингдек MARKANT русумли тойлаб-зичлагич техникаларини ишлаб чиқаришни кўпайтирмоқда.

Uz CLAAS Service  корхонаси — Ўзбекистон Республикасида CLAAS қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатади. Марказий офис ва эҳтиёт қисмлар омбори Тошкент шаҳрида жойлашган. Корхонанинг 13 та худудларини қамраб олувчи кенг филиал ва омборлар тармоғига эга. Бундан ташқари, Uz CLAAS Service жойларда хизмат кўрсатиш имконини берувчи мобил ёрдам хизматига ҳам эга.

Uz CLAAS Agro: t.me/uzclaasagro, t.me/uzclaasservice