Африка лаққаси балиғини аҳоли хонодонларида етиштириш

125

Африка лаққаси балиғини аҳоли хонодонларида етиштириш бўйича тавсиялар берилган

Африка лаққаси балиғини озиқланиш ва нормал яшаши учун сув ҳарорати 20-350С даража бўлиши рухсат этилади.

Африка лаққасини ўстириш учун оптимал сув ҳарорати 25-300С даража ҳисобланади.

Сув ҳарорати 16 даражадан паст бўлганда балиқлар касалланиб нобуд бўлишни бошлайди. Сув ҳарорати 35 даражадан юқори бўлганда балиқлар танасида қийшайишлар ва турли даражада салбий ўзгаришлар пайдо бўлишни бошлайди.

Африка лаққаси балиғи кислородни нафақат сувдан балки атмосферадан ҳам олади. Шу сабабли ушбу балиқларни тиғиз ўстириш имконияти мавжуд. Дунё тажрибасида 1 м сув ҳажмида 500 килограммгача товар балиқ етиштириш тажрибаси мавжуд. Ушбу балиқни ўстиришда  балиқ тиғизлигига ва бериладиган озуқа миқдорига қараб сув алмашинувини тўғри ташкил этиш талаб этилади.

Ушбу балиқни ўстириш мавсуми ва олинадиган ҳосилнинг миқдорига қараб тупроқ ҳавзаларда, бетон ва пластик бассейнларда, қафасларда етиштириш мумкин.

Аҳоли хонадонларида африка лаққаси балиқларини етиштиришни йўлга қуйида туррли усулларни жорий қилиш мумкин, бунда тупроқ ҳовузларини ковлаб, ҳовузни пласитик қоплама (плёнка, геомембрана ва бошқа) билан қоплаб сувни фильтрациясини олдини олган ҳолда  ёки бетон, темир ва турли пластик қоришмалардан тайёрланган бассейнларда боқиш имконияти мавжуд.

Бундан ташқари хонадонларда кичик ҳажмли ёпиқ сув таъминоти тизими (УЗВ) технологияси асосида балиқ етиштириш имконияти мавжуд. Бунда ушбу мослама бино ёки ертўлага жойлаштирилади, унинг афзаллик томони сувни кам сарфлаши ва йил давомида балиқ етиштириш имкониятининг мавжудлигидир.

Ушбу ҳолатда ўстириш учун ҳовуз ёки бассейн тури танлашда аввало ўстириш мавсуми давомида сув ҳарорати ва алмашинувини зарур кўрсатгичларда таъминлашга катта эътибор қаратиш лозим. Ҳовузлар ва бассейнларни мавжуд бинолар ёки ертўлаларда жойлаштириш ҳам мумкин. Бу ҳолатда доимилик асосида сувни иситиш зарурати юзага келади.

Табиий (қуёш) энергиядан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида темир, пластик, ёғоч каркасдан иборат плёнка билан ўралган иссиқхоналарда фойдаланиш яхши самара беради. Бунда ҳовуз ёки бассейнлар ўлчамларига мос равишда иссиқхоналар қурилади. Сув ҳароратини зарур даражада ушлаб туриш имкони бўлган давргача (май-август) очиқ ҳолатда балиқ боқилади, ҳаво ҳарорати пасайиши кузатилиши билан пленкали иссиқхона ўрнатилиб қисман сувни иситишни йўлга қўйиш ҳисобига зарур сув ҳараратини сақлаб туришга эришилади.

Бундан ташқари ушбу каркасларлардан ёз бассейлар устини ёпган ҳолда қуёшни тўғридан-тўғри тушишидан сақлаш лозим.

Африка лаққаси балиғини боқишни тўғри йўлга қўйиш ҳисобига 6 ой муддатда 2 кг атрофидаги вазнга олиб чиқиш имкони мавжуд. Бунда сув ҳаврорати ва алмашунувини ҳамда зарур миқдордаги юқори оқсилли озуқаларни ўз вақтида берилишини таъминлаш зарур.

Африка лаққаси балиқларини ҳар 5-6 соатда озиқлантириш зурур. Ўз навбатида балиқларни кунига камида 4 марта озиқлантириш керак бўлади. Озиқлантиришлар орасидаги вақт бир хил бўлишига эътибор қаратиш лозим, яъни ҳар 6 соатда 4 марта ёки 4,5 соатда 5 марта ташкил қилиш керак.

Африка балиқларини ўстириш жараёнида балиқларни ўлчамларига қараб ажратиш (сортировка) ишларини амалга ошириш муҳим ҳисобланади. Ушбу балиқларда канибализмни мавжудлиги ва йириклашиб қолган  балиқлар ўзидан кичик вазндаги балиқларни озиқланишига йўл бермаслиги натижасида улар янада йириклашиб кетиши ҳамда маълум вақтдан сўнг кичик балиқларни еб қўйиш ҳолатлари кузатилиши мумкин. Ушбу ҳолатларни олдини олиш мақсадида балиқ боқишни бошлагандан сўнг 1-марта 1 ҳафтадан сўнг, 2-марта 10 кундан сўнг, 3-чи ва ундан кейин ҳар 20 кунда ўлчамига қараб ажратиш ишлари амалга оширилади.

Балиқларни ўстириш учун сотиб олишда энг камида 20 кунлик, вазни 5 граммдан юқори бўлган  балиқчаларни олиш тавсия этилади. Ўстириш учун олинадиган балиқларнинг вазни қанча юқори бўлса, шунча самараси яхши бўлади.

Ўстириш учун 5-15 грамм вазндаги балиқ чавоқлари олинса, бошланич босқичда ушбу чавоқлари юқори оқсилли бошланиғич озуқалар ёки махсус етиштирилган тирик озуқалар билан озуқлантиришни ташкил этиш зарур.  Чавоқлар вазни 150 граммга етганидан сўнг уларнинг озуқа спектори кенгаяди ва озиқлантиришда юқори оқсилга эга бўлмаган  озуқалардан фойдаланган ҳолда ҳам ўстириш мумкин. Озуқада оқсил миқдори кам бўлса, балиқ товар вазнига етгунича узоқроқ вақт талаб этилди.

Сув ҳарорати 25-270С бўлганда чавоқ балиқ ўлчамига қараб кунлик озиқлантириш рациони

Умумий биомассадан кунлик озиқлантириш рациони % да Чавоқ балиқ оғирлиги, гр
5,7 10
5,2 20
4,8 30
4,5 40
4,3 50
4,1 70
4 90
3,9 110
3,8 130
3,7 150

Товар балиқ ўстирилишида сув ҳароратига қараб  кунлик озиқлантириш рациони

Балиқ оғирлиги,

гр

Сув ҳарорати, 0С
20 26 30
Умумий биомассадан кунлик озиқлантириш рациони % да
100 2 3,9 3,6
200 1,5 3 2,7
300 1,2 2,4 2,2
400 1 2 1,8
500 0,9 1,7 1,6
600 0,8 1,6 1,4
700 0,7 1,5 1,3
800 0,7 1,4 1,2
900 0,6 1,3 1,1
1000 0,6 1,2 1
1200 0,5 1,1 1
1400 0,5 1 0,9
1600 0,5 1 0,9
1800 0,4 0,9 0,8
2000 0,4 0,9 0,8

Дилмурод Шохимардонов

Дўстларингизга ҳам улашинг!