Ўзбeкистон бўйлаб илк марта ўтказилаётган ёшлар «агромарафони» акис марказидан бошланди

Қишлоқ хўжалигида билим, инновация ва хизматлар АКИС марказида ЎзР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёш фермерлари кенгаши, Европа халқаро хамкорлик ташкилоти кўмаги остида Тошкент давлат аграр университети ва бошқа қатор ташкилот ҳамда компаниялар иштирокида Ўзбекистонда илк маротаба «АГРОМАРАФОН» ташкил этилди.

Марафон АКИС марказий майдонида 100 га яқин ёш аграрчи-фермерлар, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ёш тадбиркорлар ва Тошкент давлат аграр университети талабалари иштирокида очиқ деб эълон қилинди. Тадбир, айниқса, жалб этилган спикерлар сабаб мотивацияга тўла ва ёрқин тарзда ўтди, улар ёшлар билан ўз муваффақият тарихлари, шунингдек шахсий тажрибада синовдан ўтган тавсиялари билан ўртоқлашдилар.

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, Қишлоқ хўжалигидаги билим ва инновациялар миллий маркази бош директори, профессор Алишер Тўраевҳамда Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятовтадбирда сўзга чиқдилар.

Ташкилотчилар республикадаги муваффақиятли агротадбиркорлар ва фермерлар иштирок этган ушбу марафон ёшлар учун йўл кўрсатувчи маёқ, ўзаро алоқа йўлидаги қулай платформа, тажриба алмашинув майдончаси сифатида хизмат қилиб, бизнес-режалар тайёрлашга ёрдам беради ва умуман олганда, қишлоқ хўжалиги соҳасида ўз бизнесини сифатли даражада бошлаб олишга имкон беради, дея ишонч билдирдилар. Келажакда ушбу янги билимлар ўз фаолиятини эндигина бошлаётган фермерлар учун жаҳон бозорларига чиқиш имкониятларини очади.

АГРОМАРАФОН очилишида «Агробизнесда менежмент» махсус тренинги доирасида замонавий агрокорхоналарнинг тажрибали вакиллари иштирок этди. Теодора Гоодс компанияси директори Дилдора Отажонова, Мевали Плантс компанияси директори Мансур Рахимов, МОСТ БУСИНEСС МЧЖ директори Элмурод Пирназаров, ВEСАГРО директори, агроблогер Ўрмонали Усмонов, АГРО ЭХПОРТ ГРОУП МЧЖ асосчиси Санжар Каримов, шунингдек боғдорчилик бўйича маслаҳатчи Шухрат Аброровлар қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўзлаб беришди. Спикерлар ёшларнинг саволларига ҳам жавоб беришди.

Марафон келгусида республиканинг бошқа ҳудудлари бўйлаб давом этади. Ёшларга ижтимоий йўналтирилган давлат кўмаги доирасида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширадиган ишларини ривожлантириш учун ер олган ёшлар асосий мақсадли аудитория бўлади.