Фермер, деҳқон, чорвадор ва барча қишлоқ хўжалиги йўналишида фаолият олиб бараётганлар учун ажайиб имконият. Шу кунларда пойтахтимиздаги «Ўзекспомарказ» мажмуасида Iteca Exhibitions халқаро кўргазма компанияси ва унинг ҳамкори ICA Eurasia Group томонидан ташкил этилган “AgroWorld Uzbekistan-2025” халқаро агросаноат кўргазмаси ўз ишини бошлади. 13 мартгача давом этадиган мазкур тадбирда Беларус Республикаси, Бельгия, Венгрия, Германия, Дания, Ҳиндистон, Испания, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея Республикаси, Литва, Нидерландлар, Польша, Россия, Руминия, Туркия, Ўзбекистон, Украина, Франция, Хорватия, Швейцария, Япониядан 130 дан ортиқ компания иштирок этмоқда. Кўргазмага ташриф буюриб қишлоқ хўжалигига оид хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг энг замонавий техника ва технологиялари билан танишасиз. Бу ўз навбатида фаолиятингизни тубдан янгилашга асос бўлади.
Кўргазма павильонларида мева-сабзавотларни қайта ишлаш технологиялари, чорвачилик учун омухта ем ва озуқа маҳсулотлари, сифатли уруғлар, вакциналар, дори воситалари, шунингдек, ветеринария соҳасидаги инновацион ечимлар, замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлар, лаборатория ускуналари ва инкубацион материаллар намойиш этилмоқда.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, Туркиянинг 12 та компанияси қишлоқ хўжалиги техникаларини, Япониянинг 13 та етакчи компанияси эса аграр соҳа учун мўлжалланган инновацион ечимлар ва замонавий технологияларни тақдим этаётгани иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Ташкилотчиларнинг ижодий ёндашуви туфайли кўргазмада паррандачилик, чорвачилик, деҳқончилик ва боғдорчилик каби йўналишларда маҳсулот етиштиришдан тортиб, уни қайта ишлашгача бўлган бутун жараёнда зарур бўлган технологиялар бир жойда жамланган.
Анъанага кўра, кўргазманинг иккинчи куни, 12-мартда, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши кўмаги остида «Фермер куни» ўтказилди. Фермерлар куни AgroWorld Uzbekistan кўргазмасининг самарали таркибий қисмларидан бири бўлиб, унда кўргазма иштирокчилари фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ва бош мутахассислари билан учрашув бўлиб ўтди.
Бир сўз билан айтганда албатта кўргазмага ташриф буюриб соҳага оид дунё янгиликларидан хабардор бўлишнинг айни вақти.
Барчангизни “AgroWorld Uzbekistan-2025” халқаро агросаноат кўргазмасида кутиб қоламиз.
















