Анжир мавсуми: меванинг фойдали ва зарарли томонлари

Шакар танага катта зарар етказади, шунинг учун бутун дунёдаги овқатланиш мутахассислари ундан воз кечишни ёки ҳеч бўлмаганда чеклашни тавсия қилади. Ўзларини завқдан умуман маҳрум қилмаслик учун соғлом турмуш тарзи тарафдорлари шакарнинг турли хил альтернативларини қидирмоқда. Энг машҳурларидан бири — анжир. Бу мева нафақат ширин, балки кўплаб фойдали моддаларга бой. Ушбу меванинг хусусиятлари ҳақида қуйида батафсил танишиб чиқиш мумкин.

Анжирнинг фойдалари

Анжир — бу танадаги кўплаб жараёнларнинг тўғри амалга ошиши учун зарур бўлган миснинг ҳақиқий манбайидир. Бу метаболизмни нормаллаштириш, янги қизил қон ҳужайралари — эритроцитлар, нейротрансмиттерлар ва бириктирувчи тўқималарни ишлаб чиқариш учун зарур.

Бундан ташқари, мева Б6 витаминига жуда бой  — бу организмга оқсилларни аминокислоталарга ажратишга, улардан энергия олишга ёрдам беради, асаб тизимининг саломатлигида муҳим роль ўйнайди. Антиоксидантларга бой бўлган  анжир, шунингдек, ёшликни сақлашга ёрдам беради: улар тана ҳужайраларини эркин радикаллар таъсиридан ҳимоя қилади, ажинлар ва гиперпигментациянинг олдини олади.

Анжирни мунтазам истеъмол қилиш юрак-қон томир саломатлиги учун фойдали бўлиши мумкин. Кўплаб тадқиқотлар анжирни истеъмол қилиш орқали холестерин миқдорини камайтириш ўртасидаги боғлиқликни аниқлади. Қолаверса, мева К витаминига бой, у қон томирлари деворларини мустаҳкамлайди, қонда тромблар пайдо бўлишининг олдини олади.

Анжир мевасида клетчатка одатдагидан юқори бўлгани учун у ошқозон-ичак трактининг соғлиғида муҳим роль ўйнайди. Бу ичак ҳаракатини яхшилайди, овқат ҳазм қилишни рағбатлантиради ва тизимда айрим касалликларнинг олдини олади.

Анжир ҳар хил витамин ва микроэлементларга жуда бой, агар мева қуритилса, концентрацияси сезиларли даражада ошади. Бироқ бу ҳолда, шакар концентрацияси ва меваларнинг калория таркиби деярли 5 баробар ошади, шунинг учун мутахассислар мева ҳолича истеъмол қилишни тавсия қилади.

Анжирнинг зарарли томонлари

Анжир бирор зарарли хусусиятларга эга эмаслиги аниқланмаган, бироқ бир қанча сабабларга кўра ундан эҳтиёт бўлиш керак. Биринчидан, мева, айниқса, қуритилганида қондаги глюкоза миқдорини кескин ошириб юбориши мумкин бўлган катта миқдордаги шакарни ўз ичига олади ва узоқ муддатда иккинчи тоифа диабет хавфини оширади. Қизиғи шундаки, чой дамланадиган анжир барглари, аксинча, қонда шакар миқдорини назорат қилиш учун ажойиб восита ҳисобланади.

Бундан ташқари, анжир, деярли ҳар қандай маҳсулот каби таркибида кўп миқдорда шакар ва мева кислоталари мавжудлиги туфайли кучли аллергик реакцияга олиб келиши мумкин. Уни ҳеч қачон емаган инсон тўсатдан мевани синаб кўришга қарор қилган бўлса, тананинг қандай реакцияга киришини кўриш учун озроқ миқдорда истеъмол қилиши зарур.

Манба: https://daryo.uz/k/2021/08/15/anjir-mavsumi-mevaning-foydali-va-zararli-tomonlari