Анор вилти (сўлиши) касаллиги

Касаллик қўзғатувчиси: Ceratocystisfimbriata замбуруғи касалликнинг асосий сабабчиси ҳисобланади. Fusariumoxysporum, Verticilliumdahliae ва Нематодлар ҳам анор вилтини қўзғатувчи замбуруғлар сарасига киради.
Белгилари
Вилт ўсимлик ўсишига салбий таъсир кўрсатувчи анорнинг муҳим касалликларидан бири. Зарарланган шохларида барглар сарғайади ва қовжирайди. Ўсимликнинг бир ёки ундан ортиқ шохларида барглар тўкилади. Натижада бутун бир дарахт бир нечта ҳафта ичида тўлиқ сўлийди ва нобуд бўлади. Вилт белгилари баъзида кутилмаганда пайдо бўлади, ва бирданигинина бутун ўсимликнинг баргларини сарғайишига сабаб бўлади. Касалланган ўсимликларда барглар қурийди ва бир неча ой давомида қуруган мевалар шоҳларига ёпишиб қолади. Ксилема (дарахт танасининг суюқлик ҳаракатланадиган қисми) атрофи тўқ қизил жигар рангдан бинафша тўқ жигар рангга ёки қора доғга айланади. Касалланган ўсимлик қисмларининг кесишган ва вертикал бўлимларининг томирларида ва ён қобиқ тўқималарида тўқ кул ранг-жигарранг чизиқлар пайдо қилади. Замбуруғ ёнма – ён дарахтлар орасида тарқалади ва баъзида кескин тарзда боғнинг турли ҳил жойлари оралаб тарқалади. Касаллик асосан юқори намликка эга бўлган қовушқоқ (оғир) тупроқда кўп учрайди. Ceratocystis fimbriata ва F. oxysporum тупроқ орқали ўтувчи ва тупроқда яшовчи замбуруғлар ҳисобланади. Булар касалланган уруғлар, суғориш, ёмғир суви, илдиз орқали, ҳашоратлар, ерга ишлов берувчи қурилмалар, буталаш ва пайвандлаш қуроллари орқали тарқалади.
Бостириб суғориш/ёмғир сувлари ҳам касалликни касалланган ўсимликлардан соғлом
ўсимликларга тарқатади. Илдизлардаги ҳашоратлар, нематодлар ва кемирувчилар томонидан етказилган зарарлар орқали “Вилт” касаллик споралари соғлом ўсимликларга ҳужум қилади. “Вилт” касаллиги шикастланган ва тўлиқ соғлом илдизларга ҳам ҳужум қилади. Касаллик танага киргандан кейин, ксилема бўйлаб сув ўтказувчи хужайраларда ривожланади ва натижада ўсимликнинг кескин сўлишига ва томирларини тўқ рангга ўзгаришига олиб келади.
Касаллик белгиларига қараб, инфекция қуйидагича тавсифланади:
• Ceratocystisfimbriata дан фарқли ўлароқ, дарахт танаси жигар ранг, кул ранг, қора рангга ўзгаради.
• Fusariumoxysporum дан фарқли ўлароқ, фақат ксилема жигар ранг тус олади.
• Майда (попук) илдизларда тугунчалар пайдо бўлади ва улар нематод паразити билан
зарарланади.
Касалликка қарши курашиш
Касалликка қарши боғ санитариясига рио қилиш, аънанавий услуллар, кимёвий назорат ва касаллика чидамли навларни экиш каби кенг кўламли чора тадбирлар билан самарали курашиш мумкин.
Қумоқ бўз тупроқли шароитларда дарахтларни 4.5м х 3.0м масофада экиш ва тупроқнинг сув ўтказувчанлигини яхшилаш.
Тупроқни 0.2%ли карбендазим ёки 0.15%ли пропиканозол ёки 0.15%ли тридеморф + 0.25% ли Хлорпирифос билан ювиш (тупроқни дизинфекция қилиш).

Манба: «Кенг тарқалган анор касалликларини аниқлаш ва уларга қарши курашиш» (Тарқатма материаллар)