Арилар ҳақида сиз билмаган маълумотлар

Дунйода қушларга нисбатан ариларнинг турлари кўпроқдир. Айни дамда 20,000 га яқин турига тариф берилган бўлиб, ва ҳар йили янги турлар кашф қилинмоқда. Арилар сайёрамиз био хилма-хиллигининг асосий таркибий қисмларидан бўлиб, инсон экологиясида ҳаётий муҳим ўрин эгаллайди. Ҳисобланишича дунйодаги жами озиқ-овқатнинг учдан бир қисми ариларнинг чанглантиришига богълиқ экан. Қовоқ ари, нишсиз ари ва асал арилар ижтимоий ҳаёт тарзига эга ва булардан асал арилар энг кўп ўрганилган. Холбуки бу арилар дунё арилар фаунасиниг кичик бир қисмига тенг келади. Турларнинг 90% дан кўпроги ижтимоий эмас ёки ёлгъиз умиргузаронлик қилишади.

Одамлар асаларичилик билан биргаликда қишлоқ-хўжалиги маҳсулотларини етиштириш баракали мўл-ҳосилга олиб келишини ўрта асıрлардан билишган ва ўтган асрдан бошлаб чангланиш ҳақида тушунчага эга бўлишди. Бугунга келиб арилар дунйода 400 мингга яқин ҳосил турларини чанглантиради. Чанглантиришнинг аксарият қисми асал арилар зиммасига тўгъри келсада сўнгги 15-20 йıлда асал ариларнинг 50% дан кўпроқ қисми касаллик, паразитлар ва экологик сбаблар туфайли инқирозга келди ва бу қишлоқ-хўжалигига катта таъсир кўрсатди. Озиқ-овқат нархлариниг кўтарилиши катта муаммога айланди. Бу биз инсонларнинг асал ариларга қаттиқ богъланиб қолганимиздан дарак беради.

Муаммони ҳал қилиш учун бошқа тур ариларини ишга ёлласак нима бўлади? Бунинг учун турларнинг янада яхши ўрганишимиз керак. Муқобил чанглантирувчи ариларга икки тур Мегажил (Мегачиле спп.) ва Уста ари (Осмиа спп.) яхши мисол бўла олади. Мегажил аллақачон АҚШ ва Канада юнгъичқазорларини чанглантиришда кенг миқёсда фоидаланиб келинмоқда.

Дўстларингизга ҳам улашинг!