Асал шифобахш неъмат

Халқимизда “Чарчасанг ҳам асал егин, зериксанг ҳам асал егин” деган хикматли
сўзлар бор. Чунки асал инсонга кувват, дардга даво экани аллақачон
исботланган.
Асал доривор, мўъжизали неъмат бўлиб, бобокалонимиз Абу Али ибн Сино за-монасидан бошлаб асалнинг дармондо-рилик хусусиятларидан халқимиз хабардор. Мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга, аграр соҳани, шу жумладан, асалари-чиликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу мақсадда қабул қилинаётган Дастурларнинг амалга оширилиши натижасида янги хўжалик юри-тувчи субъектлар ташкил этилиб, қўшимча иш ўринлари яратилмоқда.
Бу борада Навоий вилоятида ҳар йили йили соҳадаги 1000 дан ортиқ асаларичилик субъектлари томо-нидан, 42 мингдан ортиқ асалари оиласини парваришлаш эвазига,
1 минг 70 тонна асал маҳсулоти етиштирилмоқда. 2021 йилда вило-ятда асаларичилик хўжаликларини ташкил қилиш дастури бўйича жами 35 та лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган бўлиб, шу аснода янгидан 60 та иш ўринлари ярати-лиши кутилмоқда. Навоий вилояти иқлими кескин континентал бўлиб, ёзи иссиқ, қиш ойлари совуқ бўлади.
Навоийлик асаларичилар ана шу иқлимни инобатга олиб, асалари-ларни кўпроқ кўчириш йўли билан асал олади. Эрта баҳорда қайрағоч, терак, бодом, ўрик, гилос, шафтоли каби дарахтлар гуллаганда гулчанг сероб бўлади, оз миқдорда гулшира
ҳам келади, натижада асалари оила-лари тез ривожланади.
Бугунги кунда вилоятда асала-ричилик билан шуғулланувчи оила-вий тадбиркорлар сони талайгина.
Улардан бири Навбаҳор туманида истиқомат қилаётган асаларичи Олтин Жумаев ҳам кўп йиллардан буён мазкур соҳа билан шуғулланиб келмоқда. Хонадонида айни пайтда
200 та асалари оиласи парвариш қилиняпти.
– Бизнинг соҳада салгина эъти-борсизлик кўзлаган натижани қўлга киритиш имконини бермайди. Йил давомида бир асалари оиласидан 4 марта ҳосил олинади. Биз асалари-ларимизни эрта баҳорда қўшни Нуро-та, Хатирчи ва Қўшработ туманлари далаларига олиб борамиз. Сабаби, у ерларда асал олиш учун етарли озуқа мавжуд бўлади. Баҳорги асал эса энг доривор ҳисобланади. Машаққатлар замирида меҳнатимизнинг тотли роҳати бизга доим таскин беради.
Асаларичилик инжиқ ва машаққатли иш. Меҳнатимиз оғир, ариларни ўндан ортиқ мавсумий к асалли-клардан ҳимоялаш учун тинмай ҳаракат қиламиз. Ҳар соҳанинг ба-ланд-пасти бўлганидек, бу соҳада ҳам анча-мунча қийинчиликлардан ўтишга тўғри келади. Ишимиз йил сайин ривожланмоқда. Ҳосилдорлик замирида тинимсиз меҳнат, табиат инжиқликларини енгиш, қулай ша-роит, илғор технологияларни қўллаш
мужассам, – дейди асаларичи Олтин Жумаев.
Албатта, бугун асаларичилик соҳасида юз бераётган ўзгаришлар, яратилаётган имкониятлар нати-жасида олдинлари тансиқ бўлган, шифобахш бебаҳо неъмат бўлмиш
соф асал бозорларимизда кўпайиб, аҳоли дастурхонига арзон нархларда етиб бориши таъминланмоқда.

Манба: «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» №4.2021