Асалари оиласида ишнинг тақсимланиши

Арилар иш бажариши бўйича, асосан, иккига бўлинади: оила ичида иш бажарувчи (14-15 кунлик ёш арилар) ва учувчи, яъни даладан шарбат, гулчанг ва сув ташиб келтирувчи арилар.
Текширишлар шуни кўрсатдики, ёш арилар уя ичида бир вақтнинг ўзида хар хил ишларни бажариши мумкин экан. Ёш ари мумкатак рамканинг ва уясининг кайси ерида бўлмасин ўзи бажариши керак бўлган барча ишни бажаради. Инчадан эндигина чиққан ёш ари дарров иш бажаришга киришмайди. Ари кучга киргунча уни бошка арилар бокиб туради. Ёш ари кучга киргандан кейин дастлаб қиладиган иши ўзи кесиб чиққан инчасининг четини текислайди ва бошка қуртчалар етиштирилган инчаларни тозалайди ва қуртчаларни боқишга киришади.
Ёш ариларнинг сут безлари ва мум ишлаб чикувчи безлари яхши ривожланган бўлади. Оила ичида харорат 34-35°С бўлганда асаларининг овқат ҳазм қиладиган ферментлари
оқсил, ёг ва гулчангларни яхши парчалайди. Шу хароратда ариларнинг мум ажратувчи безлари яхши ишлайди ва кўп мум ажратади.
Агар оилада ёш арилар, қуртчалар кўп бўлса, ёш арилар мумкатакларда ўтириб, куртчаларни сут билан бокадилар.

Агар оилада катта ёшдаги қуртчалар (уч кунликдан катта) бўлса, у ҳолда ёш арилар уларни гулчанг ва асал аралашмаси билан боқадилар; ёш ишчи арилар катта ёшдаги қуртчали мумкатак рамкалар устида турган бўлсалар, қуртчали инчаларнинг устини юпқа мумпарда билан беркитадилар. Бундан ташқари, бўш инчали рамкаларда она ари тухум қўйиши учун инчаларни тозалайдилар. Ёш ишчи арилар бўш вактларида ўзларининг мум ажратиш ойначаларида тўпланиб колган мум пластинкаларини мум тортувчи ишчи ар ил ар га узатадилар. Шундай килиб, ёш ишчи ари оилада хар қандай ишни бажараверади.
3-5 кунлик ёш арилар ташқарига уяси турган жой билан танишиш учун учиб чиқади. Танишиш учишлари вақтида орқа ичакларида тўпланиб қолган ахлатларни хам чиқариб ташлайдилар. Уя билан бир неча кун танишадилар, шундан сўнг ёш арилар уя ичида куртчаларни бокишга киришадилар.
Бир қанча ёш ари уянинг тешикчасини кўриқлайди. Шу туришда улар уз уяларидаги ариларни бошка уя ариларидан ажрата оладилар. Уяни кўриқлайдиган ариларнинг сони ари оиласининг аҳволи ва табиатдан ташиб келтирилаётган шарбатга боглик. Қўриқчи ариларнинг сони 10-20-30-40 та бўлиши мумкин. Ариларнинг ривожланиши ва яхши ишлашида табиатдан ташиб келтирилаётган шарбатнинг микдори
катта роль ўйнайди. Ариларнинг уя ичида иш бажариш даври оилада 14-15 кунгача, кучсиз ари оиласида эса 20 кунгача давом этади. Кучли оилада агарда табиатдан шарбат келаётган бўлса, ёш арилар 5 кундан ксйин аста-секин далага учувчи
арилар, яъни даладан шарбат, гулчанг, сув ташувчи ари турларига кўшилиб кетади. Уларнинг ўрнига она ари кўйган тухумдан чиққан ёш арилар колади ва уя ичидаги ишларни бажаришга киришади.

Манба: А.И.ИСАМУҲАМЕДОВ , Ҳ.К.НИКАДАМБАЕВ – «АСАЛАРИЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ АСОСЛАРИ»