Асаларичиликда июль ойида бажариладиган ишлар

Июль ойида асаларилар фаоллик билан асал йиғишда давом этади.
Асаларилар самарали меҳнат қилиши учун уялардан асални ўз вақтида олиш муҳим. Вақтида дейилганда – асалнинг серсув бўлмай қолиши, асаларилар
эса ячейкаларнинг юқори қаторларини ёпа бошлаши даври тушунилади. Буни кўрик пайтида пайқашингиз мумкин. Бундай асал етилган ва сифатли
бўлади. Агарда у катаклар тўлиқ ёпилгунча уяда қолдирсангиз, асалариларнинг иши сустлашади.
Асал олиш учун куннинг энг қулай вақти асаларилар фаол шира тўплаш билан банд пайт ҳисобланади. Яъни кундузи соат 10.00 дан 16.00 гача. Гап шундаки, асаларилар шира тўплаш билан овора бўлганда асалларини олиб қўйишаётганига камроқ эътибор қаратади ва камроқ асабийлашади.
Рамкалардан асални тортиб олгач, уларни уяга, аввалги жойига қўйинг.
Асал олишни асаларилар кира олмайдиган ёпиқ жойда амалга ошириш керак, шунда ўғриликнинг олди олинади.
Эндиликда мумкатакларни очиш мумкин, бунинг учун жуда юпқа ва кенг тиғли пичоқдан. Пичоқни иссиқ сувга солинг. Рамкани ён планкасини столга
таяган ҳолда иситилган пичоқни қуйидан юқорига ҳаракатлантириб, қопқоқларни кесиб олинг. Кесилган қопқоқларни тўрли идишга солиб қўйинг, ундан
ҳали кўп асал оқиб тушади.
Очилган мумкатакларни асал ҳайдаш ускунасига шундай жойлаштирингки, токи улар бир-бирининг мувозанатини таъминласин. Яъни, ускунага вазни
бир хил мумкатакларни ёки тахминан тенг вазнли мумкатакларни бирбирининг қарама қаршисига қўйинг. Асал ҳайдаш ускунасини секин айлантиринг.
Бунда қуйи планкаси олдинга қарасин, кейин кассеталарни ўгиринг. Сўнгра яна секинлик билан айлантира бошланг, аста-секин тезликни оширинг.
Мумкатакнинг иккинчи томонидан бутун асал тортиб олингач, уларни яна биринчи томони билан ўгиринг ва ускунани катта тезлик билан айлантиринг.
Бунда биринчи томондаги асал қолдиқлари тортиб олинади. Гап шундаки, мумкатаклар вазни оғирлиги пайтида ҳатто суст айлантириш ҳам асални тортиб
олиш учун етарли марказдан четлашувчи кучни беради.
Мумкатаклар енгиллашгани сайин асални тортиб олиш учун катта тезликда айлаштириш зарур. Мумкатакларингиз янги қурилган бўлса, асални тортиб
олишда уларни шикастлаши эҳтимоли мавжуд. Шу сабабли ускунани кичикроқ тезликда айлантиришга ҳаракат қилинг. Агарда мумкатаклар тўқ рангли ва
мустаҳкам бўлса, ҳайдаш тезлиги уларга шикаст етказмайди. Сиз боқаётган ҳар бир асалари оиласидан қанча асал олганингизни албатта қайд этинг. Бу
маълумот кучли оилаларни аниқлаш ва асалари хўжалигида наслчилик ишларини олиб бориш учун керак бўлади.
Манба: «Асаларичилик — бошловчи асаларичилар учун» М.К.Минзафаров, Н.А.Музафарова

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!