АСАЛАРИЧИЛИКДА НАСЛЧИЛИК ИШЛАРИ

17

Арилар зоти

Арилар зоти деб, шу ер иқлими шароитида яшаётган
кўпчилик ари оилаларининг ташқи кўриниши ва яшаш шаро-ити бир хил кўринишга ўхшаш бўлиб, уларнинг физиологик ва морфологик, шунингдек, фойдали хўжалик белгилари бир-бирига ўхшаш ёки бир авлоддан иккинчи авлодга ўхшашлик белгиларининг ўтиши ҳамда шу шароитга мослашган ари турларига айтилади.
Асаларичиликда шу пайтгача инсон томонидан бирорта
ҳам ари зоти яратилмаган. Шунга қарамасдан табиат иқлим шароитига мослашган табиий ари зотлари бор. Мана шу та-биат саралаб етиштирган ари зотларини абориген зоти деб аталади.
Аввалдан кўп минг йиллар ичида табиат қонунлари
бўйича табиий саралаш оқибатида бир-биридан марфоло-гик, биологик ва хўжалик кўрсаткичлари ҳамда қитъалар, ҳудудлар бўйича ўз номини олган абориген асалари зотлари мавжудлиги мутахассисларга маълум.
МДҲ ҳудудларида қуйидаги абориген ари зотлари: «Ўрта
рус», «Қўнғир Кавказ тоғ ариси», «Сариқ Кавказ ариси»,
«Карпат» ариси, «Украина чўл ариси» ва бошқа жойдан кел-тирилган арилардан «Италия ариси» ҳамда Югославиядан келтирилган «Краинка» ари зотлари тарқалган.
Келиб чиқиши бўйича карпат зоти деб аталган асалари
зоти олдинга юз йилликдан то хозирги кунгача Ўзбекистон иқлим шароитига мос ари зоти бўлгани учун бир аср давоми-да бутун Ўзбекистон вилоят ва туманларида шу зот арилари ва уларнинг авлодлари боқиб кўпайтирилмоқда. Ўрта рус ари зоти. Бу зот ари МДҲ ҳудудларида жуда кўп тарқалган бўлиб, унинг табиий кўпайиш жойлари Ўрта ва Шимолий Европа
ҳисобланади.
Бу зот ариларнинг бошқа зот арилардан фарқи шундаки, улар узоқ қишлаб, совуқ қаттиқ бўладиган жойларда яшаб ривожланишига мослашган. Қишлаш вақтида 6–7 ой давоми-да орқа йўғон ичагида 40 мгр гача ахлатни ушлаб тура олади. Бу зот арининг ранги қорамтир кулранг бўлиб, танаси-нинг қорин қисмида сариқ ғилдиракчалари йўқ. Инчадан чиққан бир кунлик ишчи арининг вазни 110 мгр. Урчимаган она арининг вазни 190 мгр. Урчиган она арининг вазни 210–220 мгр.
Хартумчасининг узунлиги 5,9 дан 6,3 ммгача. Она ариси
мавсум ўртасида 1 кунда ўртача 1600–1800 та гача, айрим ҳолларда 2000 та гача тухум қўйишга қодир. Кўчга чиқишга мойил бўлиб, 80% ари оилалари кўчга чиқишга интилади. 25–30 та гача кўч ғумбагини тортади. Арилари жуда баджаҳл. Кучли шарбат келиш давридан мукаммал фойдаланадилар. Кучсиз шарбат келиш даврида қўнғир кавказ тоғ арисидан  кейин туради. Ўрта рус ариси XVII асрда Шимолий Амери-кага, ХVIIIасрда Жанубий Америкага келтирилган.

Қўнғир Кавказ тоғ ариси

Буларни табиий кўпайиш жойлари Кавказ тоғ ҳудудлари
ва Кавказ олди ҳамда Кавказ орти ҳудудлари ва бошқа мам-лакатларгача тарқалган. Бу арилар танаси кичик бўлиб, 1 кунлик ишчи арисининг вазни 75–90 мгр, урчимаган она арисининг вазни 180 мгр, урчигани 200 мгр га тенг. Танаси-нинг ранги кумуш-кулранг бўлиб, қорин ғилдиракчаларида сариқ чизиқчалари йўқ. Хартумчасининг узунлиги 6,9–7,1 мм гача. Арилари мулойим она ариси 1 суткада 1100–1700 тага-ча тухум қўяди. Асал устини ҳўл қилиб ёпади. Арилари кам
кўчга чиқади ва 5 тадан 20 тагача ғумбак тортиб, 3–5% гача кўчга чиқади. Табиатдан 400–500 гр шарбат келиб турса ари-лар кўчга чиқиш ҳолатини йўқотади.

Сариқ Кавказ ариси

Бу ари зотининг тарқалган жойлари Грузия, Арманистон
ва Озарбайжон ўлкалари бўлиб, Шимолий Кавказ вилоятла-рида ҳам кўпайтирилади. Ариларнинг ранги кулранг бўлиб, қорин қисмида сариқ ғилдиракчалари бор. Қаттиқ иссиқ ҳароратда ҳам яшашга мослашган. Инчадан чиққан 1 кунлик ишчи арисининг вазни 80–90 мгр. Урчимаган она арисининг вазни 180 мгр. Урчиган она арисининг вазни 200 мгр га тенг.
Жадал ривожланиш даврида она ариси 1 суткада 1100–1700 тагача тухум қўяди. Ҳартумчасининг узунлиги 6,5–6,9 мм бўлади. Асал устини ҳўл қилиб ёпади.

Карпат зоти

Бу наслнинг ватани Карпат тоғлари ва водийлари бўлиб,
ташқи кўриниш белгилари Краинка наслига яқин бўлган
ҳолда, танасининг ранги кулранг кўринишга эга. Урчимаган она арисининг тана вазни 185 мгр, урчиган она арисининг вазни 205 мгр га тенг бўлса, 1 кунлик ишчи арсининг вазни 110 мгр га тенг, хартумчасининг узунлиги 6,3–7,0 мм га тенг.
Асал инчасининг устини оқиш рангда қуруқ беркитади.
Арилари мулойим, кўчга кам чиқадиган ва қишга чидам-ли. Ўрта Осиё иқлим шароитида, асосан, шу зот арилари
боқилади.

Италия зоти

Бу насл МДҲга Италиядан келтирилган бўлиб, тана ва
қорин ғилдиракчалари жуда сариқ. АҚШда бу зот билан са-ралаш ишларини олиб бориб, тилларанг ари наслини етиш-тиришган. Бир кунлик ишчи арисининг вазни 115 мгр. Ур-чимаган она ариси 190 мгр. Урчиган она ариси 210 мгр, хар-тумчаси 6,3–6,5 мм. Тана тузилиши бўйича ари зотлари ора-сида энг йирик ари ҳисобланади. Арилари мулойим бўлиб, қаттиқ иссиқда яшашга мослашганлиги учун ҳам Ўрта Осиё-да кўпайтирилади, Она ариси 1 суткада 2500 тагача тухум қўйиб, кўп тухум қўйиши бўйича бошқа она арилардан ажра-либ туради. Шунинг учун ҳам бу насл ариларни ривожланти-риш ва кўпайтириш мақсадида боқилади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!