Қандай қилиб энг яхши, соғлом ва истиқболли асаларилар оиласини танлаш мумкин? Асаларилар уядан суст учиб чиқаётган бўлса, бу оилани харид қилманг. Чунки улар соғлом эмас. Рамкалари ва ички томонида қорамтир доғлари бор уялар ҳам яхши самара бермайди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, бу белги қишда асалариларнинг ичи кетганлигидан дарак беради. Она асаларининг карпатча зоти танлангани маъқул. Чунки у Ўзбекистонда топиш мумкин бўлган асалариларнинг энг яхши тури.
Она асалари қари эмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун уяга диққат билан қаранг. Она асалари ёшлиги ва оила мустаҳкамлигининг аниқ белгилари бу — рамкаларда личинкаларнинг зич жойлашгани, эски бўлмаган ва қорайиб кетмаган уя ва қопқоқлар билан усти ёпилган тўқ рангли ячейкалар ҳисобланади. Ёш она асаларининг яна бир белгиси рамкаларда она асаларилар уясининг йўқлигида намоён бўлади. Сиз танлаган уядан олинган ариларни уларни ташиш учун зарур бўладиган махсус қутиларда сотишади.
Стандарт асаларилар пакетида иккита личинкали рамка ва иккита ёпқич (устки) асалли рамка бўлади. Уларни булутли кунда кўчириб бориб, кечки пайт уяга қўйиш мақсадга мувофиқ. Асалари оиласини танлаб бўлганингиздан сўнг, табиатнинг бу жониворлари сиздан алоҳида муомала маданиятини талаб этишади.
Шуни ёддан чиқармаслик керакки, асаларилар табиатан тинчликсевар мавжудотлар ва сабабсиз бировга ҳужум қилмайди. Улар билан ишлаш пайтида одеколон ёки атирдан фой-даланманг, ўткир ҳидли нарсалар (масалан, пиёз, саримсоқпиёз) истеъмол қилманг, шахсий гигиенага риоя қилинг. Гап шундаки, асаларилар ҳидларга ниҳоятда таъсирчан.
Ўткир ҳидлар ариларнинг жаҳлини чиқаради. Асаларилар соч, жун ва тўқ рангларни ёмон кўради. Шунингдек, уяга кўзи томонидан яқинлашманг. Умуман, олганда эътиборли бўлинг, ана шунда айнан нима асаларилар ғашига тегаётганлигини тушуниб оласиз. Ўтган вақт давомида улар билан мулоқот қилиш бўйича ўз услубингизни ишлаб чиқасиз, деб умид қиламиз. Май ойи. Илиқ баҳорёз мавсумида гул ва дарахтларда гул чанги ва аралашмалари етарли бўлган пайтда асаларилар оиласи тез суръатда кўпайиб боради.
Уларнинг кўпайиши ва асал йиғиши учун қулай шартшароитлар яратиш, шунингдек, асалариларнинг кўч бўлишининг олдини олиш мақсадида ўз вақтида уяларни кенгайтириш зарур. Хўш, кўч бўлишни қандай тушуниш мумкин?
Асалариларнинг кўч бўлиши деганда, оналик оиласининг деярли тенг икки қисмга бўлиниши тушунилади. Бунда, биринчи қисми аввалги яшаш жойида қолади, иккинчи қисми эса (қари ёки ёш она асалари билан бирга) янги тураржой излашга киришади. Июнь ойи. Асаларичилик билан эндигина шуғуллана бошлаганингиз учун июнь ойидаги барча ҳаракатларингиз уяларни мунтазам кўрикдан ўтказиш (ҳафтасига бир марта, ундан кўп эмас) ва заруратга кўра уяларни сунъий мумкатак ҳисобидан кенгайтиришдан иборат бўлади.
Уяларни ўз вақтида кенгайтириш асаларилар унумдорлигини оширади. Асалари хўжалиги катталашганда уни гул шираси кўп жойларга кўчириш ҳақида бош қотиришингизга тўғри келади. Бу асал олишни ва даромадингизни кўпайтиради. Бунинг учун мамлакатимиз ҳудудларида турли ўсимликларнинг гуллаш мавсуми батафсил таърифланган ва асалариларни кўчириш бўйича тавсиялар келтирилган махсус адабиётларга мурожаат қилишингизга тўғри келади.
Aсалариларни қўшимча озиқлантириш июль ойида асалариларингиз фаоллик билан асал йиғишда давом этади. Уларнинг юқори даражада самарали меҳнат қилиши учун уялардан асални ўз вақтида олишингиз керак.
Вақтида дейилганда — асалнинг серсув бўлмай қолиши, асаларилар эса ячейкаларнинг юқори қаторларини ёпа бошлаши даври тушунилади ва буни кўрик пайтида пайқашингиз мумкин. Бундай асал етилган ва сифатли бўлади.
Агарда уни катаклар тўлиқ ёпилгунча уяда қолдирсангиз, асалариларнинг иши сустлашади. Дарвоқе, жазирама кунларда қуёш нурлари остида турган уяларнинг устини майда пичан ғарамлари билан ёпиб қўйиш керак. Асал олиш учун куннинг энг қулай вақти асаларилар фаол шира тўплаш билан банд пайт — кундузи соат 10 дан 16 гача бўлган вақт ҳисобланади. Гап шундаки, асаларилар шира тўплаш билан банд бўлганда асалларини олиб қўйишаётганига камроқ эътибор қаратади. Августда астасекин асал йиғиш якунланади ва якуний асал тортиб олиш амалга оширилади.
Турли ўсимликлар асалини тўлиқ, қолдиқсиз йиғиб олиш керак. Айни пайтда эски сушли рамкаларни ажратиб олишни бошлаш керак. Асалариларнинг бир неча авлоди вояга етгач, сушли рамкалар эскиради ва қораяди. Бундай сушни ўз вақтида сунъий мумкатакли рамка билан алмаштириш зарур, чунки ҳар бир авлод чиқарилиши баробарида ячейкалар кичрайиб боради ва улардан майда ва тўла қонли бўлмаган асаларилар етишиб чиқади. Сентябрда асалариларни кузги озиқлантириш ишлари бошланади.
Кузги озиқлантириш асалариларни рағбатлантириш, қиш давомида ёш асалариларнинг ўсиши учун зарур. Қўшимча озиқлантирилганда ва уяда янги ғумбаклар пайдо бўлганда асаларилар гул чанги излаб учиб кетади. Аввалига озиқлантириш учун мослама ясанг, бу ишни уй шароитида бажариш мумкин.
Озиқлантириш рамкасини ёки рамка устига ўрнатиладиган озиқлантириш мосламасини ясашингиз мумкин. Октябрда астасекин асалариларнинг ҳаётий фаоллиги сусаяди. Улардаги модда алмашинуви секинлашади, совуққа тайёрлана бошлайди. Совуқ обҳавони кутар экан, улар бутун қути тешикларини прополис билан тўлдира бошлайди. Бу пайтда давомли кузги ёмғир бошланмасдан, уяга капа қўзғатувчи расплод ва катта асаларилар касаллиги — варроатозга қарши ишлов бериш талаб этилади. Бунинг учун махсус воситалар сотиб олиш ва уларни йўриқномага мувофиқ қўллаш керак.
Манба: mehnat.uz
















