АСАЛАРИЛАР ЁРДАМИДА ЎСИМЛИКЛАРНИ ЧАНГЛАТИШНИНГ АҲАМИЯТИ

    Президентимиз Шавкат Мирзиѐев Миромонович раҳбарлигида тузилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ―Ҳаракатлар стратегияси― да Иқтисодиѐтни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишларига қаратилган бўлимида қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш: қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш. Пахта ва бошоқли дон экиладиган майдонларни қисқартириш, бўшаган ерларга картошка, сабзавот, озуқа ва ѐғ олинадиган экинларни экиш, шунингдек, янги интенсив боғ ва узумзорларни жойлаштириш ҳисобига экин майдонларини янада оптималлаштириш ҳамда юқори маҳсулдорликка эга ҳайвонот зотларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш каби устувор  ўналишлар

Президентимиз Шавкат Мирзиѐев Миромонович тамонидан белгилаб берилди.     Президентимиз Шавкат Мирзиѐев Миромонович белгилаб берган ―Ҳаракатлар стратегиясига тайанган ҳолда Республикада асаларичиликни ривожлантириш аҳолининг асал маҳсулотига бўлган талабини қондиришдан ташқари, қишлоқ хўжалиги экинлари, мевали дарахитлар, сабзовот экинлари, иссиқхоналарда экилѐтган турли ўсимлик ва ситурус меваларнинг хосилдорлигини ҳамда сифатли ўсимлик уруғлари етиштиришда ҳам алоҳида аҳамиятга эга.

Ўсимликларни асаларилар ѐрдамида чанглантириш муҳим аҳамият касб этади кўпгина давлатлар хусусан Америкалик олимларнинг ҳисоб – китобларига кўра мевали дархтлар, буталар,полиз экинларини қўлда сунъий чанглатиш биргина АҚШ худудида йилига 90 миллион долларга тушар экан. Бундан, асалари ва ёввойи ҳашоратлар қандай улкан ишни, беминнат бажаришлари яққол кўриниб турибди. Мамлакатимизда эса бу сохани ривожлантиришга барча имкониятлар етарли.

Мамлакатимизда турли туман сер асал ўсимликлар жуда кўп булардан асосий кенг тарқалган ўсимликлардан ғўза июнь, сентябр ойларида гуллайди 1 гектар ғўза майдонидан 200 кг дан ортиқ асал олиш мумкин, янтоқ июль, сентябр ойларида гуллайди гектаридан 150 кг асал беради, кунгабоқар июль ойида гуллайди гуллаш даври икки ҳафта 1 гектаридан 30 кг асал олиш мумкин бундан ташқари гул чанг беради, бир кучли ари оиласи, бир мавсумда 40 кг гача гулчанг тўплайди. Шундан ривожланиши учун 25 кг гача гулчанг истеъмол қиладилар. Шоли ўсимлиги Республикамизнинг Хоразм ва Қорақалпоғистон ҳудудларида кўп экилади июль, сентябр ойларида гуллайди асал бермайди, лекин гулчанги беради, маккажўхори июнь, июль ойларида гуллайди асал бермайди, лекин кўп миқдорда гул чанг беради ва ҳоказо шу каби ўсимликларни яна юзлаб санаб ўтишимиз мумкин. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва ахоли хонадонларида асаларичиликни ривожлантириш ўсимлик ва мевали дарахитларни чанглантирибгина қолмасдан ўсимлик ҳосилдорликни 40-50 % га ча оширишлари мумкин. Асаларилар ѐрдамида чангланган ўсимликларнинг ҳосилдорлиги юқори бўлади.

Ҳусусан ғўза 30-35%, мевали дарахтлар 40-50%, полиз экинлари 30-40, қулупнай, маймунжон 20-25%, кунгабоқар 40-50% ва беда ўсимлиги 180-200% га ҳосилдорлиги юқори бўлади. Бундан ташқари иссиқхоналарга асалари оиласини жойлаштирсак у ердаги ситрус ўсимликлар( лимон, апелсин, мандарин ва бошқалар), памидор, бодиринг ва бошқа ўсимликларнинг ҳосилдорлиги ҳам юқори бўлади, сифатлилиги ортади.

Асалари бир дақиқада ўндан ортиқ, бир кунда эса 72 мингга яқин ғўза гулини чанглатишга кўмаклашади. Ўз вақтида яхши чангланиш эса хосилдорликнинг ошишида катта аҳамиятга эга. Бу  айниқса, беда уруғи ҳосилини ўстиришда яққол сезилади.

Республикамизда асаларичиликни ривожлантиришнинг ва уни озуқа билан таъминлашнинг яна бир йўли шундаки, чорвачилик учун такрорий экиладиган озуқабоп экинлардан ҳисобланган кузги рапс ва перко каби сервитамин экинларни жавдар ўсимлиги билан бирга хўжаликларда бўшаб қолган ерларга экишни ташкил этишдир. Бу озиқабоп экинлар баҳорда чорва моллари учун жуда тўйимли ширали озуқа бўлиши билан бирга, асалариларнинг баҳорий ривожи учун ҳам жуда яхши гулшира ва гулчанги берувчи ўсимликлардан ҳисобланади. Шунингдек буғдойдан бўшаб қолган ерларга уч ойлик кунгабоқар ўсимлиги навларини экиш ҳам ѐз охирида асалари оиласини кўплаб гулчанги ва г ул шираси билан таъминлаб, ривожалантиришига салмоқли ҳисса қўшади.

Фермер, дехқон хўжалиги ва аҳоли хонадонларида асаларичиликни ташкил қилиш ва асаларилар ѐрдамида чангланган ўсимликларнинг уруғ сифати, маҳсулот сифатлилиги ва экспортбоплиги ҳам юқори бўлиб қолмасдан уларнинг ҳосилига ҳосил қўшиш билан бир қаторда қўшимча даромад ҳам олиб келади.

Магистрант : С.Х.Абдуллаев (ТДАУ) Илмий раҳбар:Т.Ш. Акмалхонов (ТДАУ)

“Mамлакат тараққиёти – ёшлар нигоҳида” I-илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами. Тошкент – 2017 йил.

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!