Асалариларда халтали урчиш касаллиги ва уни даволаш

Касалликнинг кечиши. Касалликни ҳар қандай жуда майда филтрдан ўта оладиган вирус тарқатиб, личинкаларни зарарлайди. Касалликнинг инкубатсион даври 6 кун. Личинкалар ғумбакка айланиши олдидан ёки кейин касалланади. Бу касаллик европа чириши касаллиги каби баҳорда пайдо бўлиб, ёзнинг биринчи ярмида кучаяди ва августнинг охиригача давом этиши мумкин. Айниқса, уя совуқда қолса ва озиқа етарли бўлмаган вақтда касаллик зўраяди.

Касаллик белгилари. Юқумли бактериал ва вирус касалликлари цингари халтали урчиш билан касалланган насл ҳам ола-була рангли бўлади. Чунки бир инда соғ, касал, нобуд бўлган личинкалар мавжудлиги учун шу катаклар ҳар хил рангда бўлади.

Халтали урчиш касаллиги билан касалланиб нобуд бўлган личинкалар мавжудлиги учун шу катаклар ҳар хил рангда бўлади. Халтали урчиш касаллиги билан касалланиб нобуд бўлган личинкалар мум катакчаларнинг пастки деворлари бўйлаб чўзилиб ётади, бошлари бироз кўтарилган бўлади. Қуриб қолган личинка танаси тимқора-қўнғир рангли қобиққа айланиб қолади ва катакдан осонлик билан олинади.

Касаллик диагностикаси. Халтали урчиш касаллигига лаборатория текширишлари ва клиник белгиларига асосан ташхис қўйилади. Бунинг учун касалланган насли бор мум инлар материал қилиб олинади. Уларни олиш, жойлаш ва жўнатиш усули европа чириш касаллигидагидек бажарилади.

Даволаш. Тенг қисмлардан иборат қанд ва сув шарбатининг антибиотиклар билан аралашмаси қўлланилади. 1 литр 30˚C ҳароратдаги қанд шарбатига 500 минг ИБ биомитсин, тетратциклин ёки террамитсин солиб яхшилаб аралаштирилади ва 150-200 мл даволаш шарбатини ҳар бир рамка оралиғига 3 марта – ҳар 7 кунда бир мартадан сепиб турилади.

Халтали урчиш касаллиги билан касалланган асалари оилаларини антибиотикларнинг сув эритмаси билан пуркаш ёки америка чириши касаллигидагидек дуст билан чанглатиш мумкин.

Кураш чоралари. Халтали урчиш касаллиги аниқланган жойга карантин эълон қилинади. Аризорда даволаш тадбирларидан ташқари қуйидаги соғайтириш ва профилактика чоралари ҳам кўрилади.

Бу касаллик билан касалланган арихоналар ўювчи натрийнинг 10% ли иссиқ эритмаси билан дезинфекция қилиниб, унинг ичига касалланган оилалар кўчирилади. Уялар қисқартирилади ва иситилади. Касалланган личинкали инлар қайтадан эритилади. Кучли зарарланган асалари оилалари сунъий мум инли тоза арихонага ҳайдалади. Насли кўп бўлган инлар инкубатор арихонага қўйилади.

Инкубатордаги мум катакчалардан чиққан ёш асаларилар она арили оилага қўшилади. Улардан бўшаган инлар зарарланган насли билан бирга эритилади, муми ажратиб олинади.

Касал асалари оиласининг она ариси 53 марта 7 кунча Титов катакчасига солиб қўйилади. Карантин касаллик белгиларининг йўқ бўлганига 1 йил тўлгандан кейингина олиб ташланади.

Манба: “Асалари – фойда бари” (Собиржон Мамасотиев, Неъматжон Ҳошимов, “Дизайн-Пресс” МЧЖ нашриёти, Тошкент-2012) қўлланмаси. mirishkor.uz

 

 

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!