Атроф мухитни ҳаммамиз мухофаза қилайлик!

Эволюциянинг ривожланиш жараёнида инсоният нафақат табиий иқлимни, балки Ер планетасидан ташқарида бўлган бошқа объектлар ва жараёнларга ҳам ўз таъсирини ўтказа оладиган, уларни ўзгартиришдек қудратли кучга эга бўлди. Инсоният учун ноқулай бўлган глобал муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлаётган иқлим ўзгаришларининг асосида ҳам кишиларнинг ўзи туради.

Табиатда, ўз-ўзини тозалаш, тиклаш, янгилашдек ажойиб қонуният амал қилади. Аммо ҳозирги пайтда кимёвий таркибли маҳсулотлар ва чиқиндилар атроф-муҳитга меъёрдагидан зиёд чиқарилиши ана шундай муҳим қонуниятнинг амал қилишига тўсқинлик кўрсатаяпти. Табиатда чиқиндиларни зарарсизлантириш ва бартараф этишга хизмат қилувчи микроорганизмларнинг сони ва фаоллиги анча сусайган. Бундай хусусият чиқиндиларнинг табиий қайта ишланиш жараёнининг издан чиқишига, йилдан-йилга кўпайиб боришига ва охир-оқибатда тупроқ ҳамда атмосфера таркибининг ўзгаришига сабаб бўлмоқда.

Маълумки, касаллик асосий белгиларидан бири тана ҳароратининг кўтарилишидир. Ер планетасида ҳам умумий ҳароратнинг кўтарилиши унинг зарарланганлигини кўрсатувчи асосий мезонлардан бири десак хато бўлмайди.

Глобал исиш, буғхона эффекти, атмосфера таркибида карбонад ангидрид, олтингугурт оксиди, азот, углерод ҳамда бошқа зарарли моддалар миқдорининг кўпайиши нафақат ҳарорат, балки барча иқлим омилларининг (шамол,ёруғлик, атмосфера ҳавосининг таркиби, намлик, ёғинлар ва бош¬қалар) ўзгаришига олиб келмоқда.

Охирги 150 йилда планетамиздаги ҳароратнинг ўртача 1,5 даражага кўтарилиши доимий музликлар эгаллаган майдоннинг қисқариши, умумий сув сатҳининг кўтарилиши, чўлланиш жараёни кучайиши каби глобал муаммоларни келтириб чиқармоқда. Мутахассисларнинг фикрича, бунга асосий сабаб сифатида саноат корхоналаридан ҳамда транспорт воситаларидан атмосферага чиқарилётган турли газлар ва бошқа чиқиндилар миқдорининг ошиши натижасида озон қобиғининг емирилиши, буғхона эффектининг шаклланиши ва бошқа омиллар кўрсатилмоқда. Мазкур экологик муаммо Ер планетасининг барча минтақалари учун хос муаммодир. Демак, уни бартараф этишда барча мамлакатлар ҳамжиҳатлик билан ҳаракат қилиши зарур.

Маълумки, мамлакатимиз ҳудудининг асосий қисмини текисликлар — чўл ландшафтлари эгаллайди. Уларда кескин минтақавий иқлимий хусусиятлар намоён бўлади. Қорақум, Қизилқум, Оролнинг қуриган қисмида шаклланган Оролқум каби зоналарда юқори ҳароратнинг бироз кўтарилиши муайян салбий ўзгаришларга олиб келади. Бу шамол, намлик ва бошқа иқлимий омилларда ўз ифодасини топмоқда.

Мана шу ҳолатлар чўл ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг таркиби, зичлиги, тарқалиши ва ҳаётий циклларининг кечишига салбий таъсир ¬кўрсатиб, биохилма-хилликнинг камайишига ва умуман экологик ноқулайликларнинг янада кучайишига сабаб бўлади. Ўлик табиат таркибида ҳам ўзига хос ўзгаришлар юз беради. Жумладан, ердан буғланиб кетадиган сув миқдорининг ошиши натижасида тупроқ юзасида туз чўкиндиларининг йиғилиб қолиши, ҳароратнинг кўтарилиши ва шамолнинг кучайиши эса тупроқ зарраларининг бир-бирига ёпишувчанлиги сингари муҳим физик жараёнлар бузилишига, тупроқ эрозиясининг хуружига замин ҳозирлайди.

Йирик шаҳарларда аҳоли, транспорт, корхоналар сони кўпайиши, асфальтлаштирилган майдон кўлами кенгайиши билан боғлиқ ҳарорат, ёруғлик ва бошқа иқлим кўрсаткичларида янада сезиларли ўзгаришлар кузатилади. Ана шундай шароитда Қизилқум чўли ҳудудида шаклланган шаҳарларда ёзнинг жазирама ҳарорати таъсирини камайтириш учун, иқлимини юмшатиш, ўзига хос микроиқлимий вазиятни шакллантириш мақсадида кичик кўлларни, қалин иҳотазорларни барпо этиш зарур.

Маҳаллий хусусиятли экологик муаммолар сирасига кирадиган «трансчегаравий ифлосланиш» деб номланувчи ўзига хос биозарарланиш ҳам иқлим ўзгаришларида алоҳида ўрин тутади. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларига зарарли таъсир ўтказаётган Тожикистон алюминий заводи ҳамда Амударё ва Сирдарё ҳавзаларидаги муаммолар мамлакатимиз жамоатчилигини ташвишга солаётгани бежиз эмас. Бу масалада аксарият халқаро ташкилот ва экспертлар республикамиз раҳбариятининг оқилона сиёсатини ҳам қўллаб-қувватлашяпти.

Қайд этилган масалада Ўзбекистонда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳам таҳсинга лойиқ. Мамлакатимиз аксарият корхоналарида, жумладан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида чиқинди газларни тозаловчи мосламаларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, ёқилғи сифатини яхшилаш, энергия тежовчи ва кам чиқиндили технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, мазкур соҳадаги қонунчиликни ҳамда қонун ижроси назоратини кучайтириш борасида ижобий натижаларга эришилмоқда.

Албатта, экологик масалаларни ҳал этишда кенг жамоатчилик иштирокини таъминлаш йўналишидаги саъй-ҳаракатлар ўзининг ижобий самарасини беради.

Булажак  биология укитувчиларининг олдига жуда катта ва мухим масулият куйилмокда Чунки фарзанд тарбиясига бир тамондан ота-она маъсул булса иккинчи тамондан укитувчилар масулдирлар.

Хар бир  педагог куйидагиларни

– Энг аввало мактаб укувчиларининг экологик маданиятини оширишимиз керак

– мактабгача таълим ва мактаб муассасаларида турли экологик тадбирларни ташкиллаш.- Бу тадбирларга масалан «Тозза хаво»ойлиги, турли акциялар, расм чизиш конкурсларини ташкиллаш зарур.

– табиат куйнига экскурсиялар ташкиллаш. Бу эса укувчиларни табиатни севишга, уни химоя килишга ундайди.

Педагогларнинг асосий вазифамиз укувчиларга таьлим бериш билан бирга уларга тарбия хам бериб кетишимиздир. Оддий мактаб ховлисидаги газонларни ёкиб юбориш оркали захарли газларни хавога чикариб юбораётганимизни укувчиларга чукур мохиятини тушунтириб боришимиз керак Укувчиларда экологик тарбияни шакллантиришимиз керак. Экологик тарбия китобларда, колиб кетяпди. Экологик тарбияни амалда бажарилишига эришишимиз зарур Шундагина ката ва кичик кандай глобал экологик муаммолар келиб чикаетганлигини ва бу муаммоларнинг сабабчиси ким эканлигини чукур хис этади.

Ўзбекистон экологик ҳаракати иштирокчилари ва Қонунчилик палатасига Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатларнинг дастурий режаларида ушбу масалага алоҳида эътибор қаратилганлигини таъкидлаш жоиздир.

Хайдаров Жахонгир Абдурахмонович ва Собиров Хуршидбек Қобилжон ўғли, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлик мутахассислари