БАЛИҚЧИЛИК ФEРМEР ХЎЖАЛИГИНИ ҚАНДАЙ ЖОЙЛАРДА ТАШКИЛ ҚИЛИШ МУМКИН?

Ҳовуз балиқчилигини ташкил қилиш ва уни жойлашти- риш учун нима қилиш керак?

Биринчидан, қулай жой танлаш керак. Танланган жой қияроқ бўлиб, сувни чиқариш осон бўлсин, сув у ер-бу ерда тўпланиб турмасин. Сув тўлиқ чиқиб кетиши лозим. Ҳовузни тайёрлаш учун кўп меҳнат сарфланмасин.

Иккитидан, ҳовуз сув манбаси (зовур, канал)га яқин бўлиши керак. Сув йил давомида бўлсин. Сув борлигига ишонч бўлиши, ҳовузни сувга тўлдириш, сув кириб-чиқиб туришига ишончингиз комил бўлиши даркор. Сув манбаси (зовур, канал) ҳовузга нисбатан юқорироқда бўлиши ло- зим. Сувнинг эркин ҳаракати билан ҳовуз қийинчиликсиз тўлсин.

Учинчидан, сув сифати ҳам асосий омил ҳисобланади. Сув- ни сифати яхши бўлиши, ҳаддан ташқари шўр, ранги, ҳиди бўлмасин, гаъмига эътибор бериш керак. АгарДа ҳовузга бетона ёввойи балиқ кириши хавфи бўлса, дарҳол сув кира- диган жойга ихота мосламалари (сетка) қўйилади. Бегона балиқ киришига йўл қўйиб бўлмайди. Кўлмак ва шағалли жой бўлса, сув тўхтамайди — филтратсия кучли бўлади. Бундай ҳовузда сув турмайди. Ҳовуз унчалик катта бўлмаган қияликда жойлашганлиги маъқул. Сув ҳамма вақт бўлиши учун артезиан қудуқ ёки скважинадан сув чиқариб, бундан фойдаланса ҳам бўлади. Бу сув махсус ҳовузларга олиниб, хлорелла, ссенодесмус ва бошқа микроскопик ўсимлик ўсти- рилиб, балиқ учун яроқш сувга айлантирилади. Сўнгра ҳовуз суви гидрокимёси таҳлил қилиниб, унинг яроқгшлиги аниқ- ланади. Балиқчилик ҳовузларини сувсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Балиқчилик ҳовузи қандай бўлиши керак?

Асосий гидротехник иншоот. Ҳар бир ҳовузнинг дамба- си, сув кирадиган ва чиқадиган канали бўлади. Сув чиқа- диган канал ҳовузнинг тубидан бошланади ва каналнинг чиқиш жойига балиқ гутқич қурилади. Ҳовуз қия бўлиши шарт. Сув кириш жойидан сув чиқиш жойигача қиялик 15— 20 фоизни ташкил қилади. Демак, ҳовузга сув кирадиган жойнинг чуқурлиги 50 см. Бу қисм ҳовуз майдонининг 10— 15 фоизини, ҳовузнинг ўрта қисми чуқурлиги 1,5 м май- доннинг 60 фоизини, сув чиқадиган жой чуқурлиги 1,8—м ҳовузнинг 15—20 фоизини ташкил қилади. Агар ҳовуз- лар 5—10 га бўлса, унда ҳовузнинг ўртасидан чуқурлиги 30-50 см, худди ўқариққа ўхшаган дрен олинади. Ўқариқ сув кирадиган жойдан сув чиқадиган жойгача чўзилади. Пекин шуни эсдан чиқарманг, саржўна очилгандан кейин ҳовузда сув қолмаслиги керак. Сув балиқ тутқич орқали чи- қиб пастки зовур ёки ариққа тушиши керак. Сув чиқиб ке- тадиган канал ҳовуз тубига нисбатан 0,5-1,0 м гача чуқур- роқ бўлиши мақсадга мувофиқ.
Ҳовуз қурилаётганда унинг тупроғи атрофига чиқарилиб, дамба қилинади. Дамбаларнинг қалинлиги ҳовузнинг кат- та-Кичиклигига боғлиқ. Катта ҳовузларда (10—20 га) тўлқин катта бўлади; шунга муносиб равишда дамба туби 5—6 м ва юқори қисми 1,5—2 м кенгликда бўлиши керак. Сув кирадиган жойга диаметри 0,5 м ли қувур, унинг оғзига тўр қўйилади. Тўр ҳар 2—3 соатда текширилади ва тозаланади. Сув чиқадиган жойда саржўна бетондан тайёрланади. Сув чиқиши махсус мослама орқали бошқарилади. Ҳовузнинг асосий хусусияти — сувини тўлиқ чиқиш имкониятини яра- тиш лозим. Ҳовузда сувнинг ҳар кдерда қолиши энг ёмон ҳодиса, чунки балиқпар қолиб кетиб, жабраси балчиқ билан тўлади. Шунинг учун ҳам балиқ тутқичнинг аҳамияти катта. Балиқ тутқич катталиги ҳовузнинг катта-кичиклигига қараб тайёрланади. Агар ҳовуз 30—50 га бўлса, балиқ тутқич узунлиги 20—30 м, эни эса 2—3 м. Балиқ яхши ҳолатда бўлиши учун тоза сув тутқичга тушиб туриши керак. Ҳовуз 1,0-1,5 га бўлса, балиқ тутқич узунлиги 2 м эни эса 1,5 м катталикда бўлади.

Диққат: агар ҳовуз 10—20 фоиз қия бўлмаса, сув чиқиш томонига балиқларни ўтказолмай азоб кўрасиз. Ҳовузларни тайёрлашдан олдин мутахассис билан маслаҳатлашиш керак, билар-билмас иш бошламанг.

Ҳовузлар қуйидагиларга бўлинади: ўстирувчи ҳовузлар; қишлаш ҳовузлари; товар балиқ етиштириш ёки яйлов ҳовузлари.
Балиқ чавоқларини боқиш учун ҳовуз майдони 0,25 дан го 1-2 га гача, чуқурлиги 0,5-0.8 м бўлади. Чавоқлар учун мўлжалланган ҳовузлар балиққўйгунга қадар 5—8 кун ол- дин сув билан тўлдирилади. Чавоқ ўстириш ҳовузига 4—5 кунлик чавоқдар қўйилади. Бу ҳовузда чавоқлар оғирлиги 5 г бўлгунча 30—45 кун боқилади. 30—45 кунлик балиқчалар ўстириш ҳовузига ўтказилади ва 4 ой боқилади (6—10 ойликкача). Бу ҳовузда майда балиқчалар то сеголетка 35—50 г оғирликка етгунча бўлади. Ўстириш ҳовузи ҳам хўжаликнинг сув ҳавзаси майдонига боғлиқ: 1,0-1,5 г дан 2,0 га гача бўлиши мумкин. Ҳаттоки, 10 га гача бўлиб, ўртача чуқурлиги 1,5 м бўлиши мақ- садга мувофиқ. Сув кирадиган жой чуқурлиги 0,5 м, сув чиқадиган жойдаги чуқурлик 1,8 м бўлади. Ўстириш ҳовузлари 5—10 суткада тўлдирилиши ва ҳар 4—5 суткада суви тўлиқ алмаштирилиши лозим.
Балиқчилик фермер хўжалигида албатта қишлаш ҳовузлари ҳам бўлиши шарт. Қишлаш ҳовузи гупроғи қаттиқ ва органик модда бўлмаслиги керак. Қишлаш ҳовузи да балиқ ноябр ойидан то март-апрел ойигача сақчанади. Қишлаш ҳовузи ҳам қия бўлиши керак. Сув юзасининг 1,5 м музла- маслиги лозим. Қишлаш ҳовузининг чуқурлиги 2,5 м гача бўлади. Майдони эса 0,2-0,3 га, ҳатгоки 1,0 га гача ҳам бўлиши мумкин. Қишлаш ҳовузи балиқ қўйгунга қадар 10— 15 кун олдин сув билан тўлдирилади. Сувдаги кислород 5—6 мг/л. Ўтказиладиган сеголеткалар сони 400—800 минг/га. Агарда қишлаш ҳовузи талаб даражасида бўлса, сув ўз вақ- тида алмашиниб турилса, юзаси яхлаб қолмаса сеголетка- ларни қишдан чиқиш кўрсаткичи 95—97 фоизни ташкил қилади.

Яйлов – товар балиқ боқиладиган ҳовуз майдони 1—2 га дан 5—10 га гача бўлиши мумкин. Катта майдонларни бош- қариш анча қийин. Шунинг учун ҳам 0,5-1,0 га майдон анча қулай. Яйлов ҳовузларининг ўртача чуқурлиги 1,5 м, қиялиги 15—20 фоизни ташкил қилиши керак. Сув чиқиш жойида албатта балиқ тутқич бўлиши, вегетация давомида сув алмашиниб турилиши шарт.

Балиқлаштириш қоидаси қуйидагича: И с/га дан балиқ маҳсулоти олиш учун — карп — 200—250 дона, агарда 20 с/га ҳосил олмоқчи бўлсангиз 15 минг дона карп сеголеткаси қўйилади.

ҲОВУЗ БАЛИҚЧИЛИГИНИНГ ТАБИИЙ ШАРОИТИ БА МОДСИЙ БАЗАСИ

Тупроқ-иқлим шароитининг аҳамияти

Ҳовуз балиқчилигини муваффақиятли амалга оширишда табиий шарт-шароит, биринчи навбатда тупроқ ва иқлим катта аҳамият касб этади. Тупроқ сифати ҳовуз ва сув тўпла- надиган майдон сув ҳавзасининг табиий балиқ маҳсулдор- лигига катта таъсир кўрсатади. Унумдор тупроқда сақланув- чи минерал тузлар, органик бирикмалар сувга тушгач бак- териялар, ўсимлик ва ҳайвонлар организмлари озиқлани- ши учун зарур молдалар билан бойитади. Унумдор тупроқ- ларда барпо этилган балиқчилик ҳовузлари ҳайдаладиган далали сув йиғиладиган майдонлар балиқлар учун бой озуқа базаси сифатида кам унумли, ботқоқлашган, нордон реакци- яли, қумли-тошли жойларга қурилган ҳовузлардан фарқ қилади.

Ҳовуз балиқчилиги ҳаво ва сув ҳарорати, унинг суткали ва мавсумий ўзгариб туриши, ёғингарчиликлар, шамол, инсолятсия даражаси (қуёш нури интенсивлиги ва қуёшли кунлар частотаси), кун узунлиги, вегетация даврининг узунлиги каби иқлим шарт-шароитлари кам аҳамият касб эт- майди. Иссиқсевар балиқларнинг муҳим ҳаётий фаолияти (кўпайиб-ривожланиши, озиқланиши ва ўсиши) кўпроқ сув ҳарорати 17—20°

Ҳовуз балиқчилиги ҳудудлари

Ҳовуз балиқчилиги экологик-географик ҳудудлари тупроқ ва иқлим шароитига қараб, шунингдек ҳовузларнинг табиий балиқ маҳсулдорлиги билан белгиланади. Тупроқ ва иқлим факторлари шимолий географик зонадан жанубий ҳудуд томонга яхшиланиб боради. Кейинги йилларда ҳовуз балиқчилиги кенгайиб бормоқда. Ўзбекистонда ҳовузлардан ташқари ўн минг гекгарлаб шоли экилган чеклардан карп ва унинг гибридларини семиртириш майдони сифатида фой- даланилмоқда. Илиқ ва совуқ сувли ҳовуз хўжаликлари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, асосий вазифаси

Маълумки, балиқ танасининг ҳарорати атроф-муҳит, яъни сувиинг ҳароратига қараб ўзгариб туради. Сув ҳавзала- рининг ҳарорат шароити балиқларнинг жами ҳаёти жараё- нига: кўпайишига, озиқланишига, ўсишига катта таъсир кўрсатади. Балиқпар иссиқсевар ва совуқсевар туркумларга бўлинади. Иссиқсеварлар учун мақбул шароит баҳор ва ёз ойларида, қачонки сув ҳарорати 17—20° С ва ундан ошган- да вужудга келади. Бундай нисбатан илиқ сувда улар кўпая- ди, кичкиналари ривожланади, яхши озиқланади ва жадал ўсади. Совуқсевар балиқпар учун яхши шарт-шароит қачонки сув 15° С ва ундан пастроқ ҳароратда вужудга келади. Иссиқсевар балиқлар қаторига кенг тарқалган карплар оила- сига мансуб — карп ва сазан, дўнгпешона, карас, амур ва ҳоказолар киради. Совуқсевар балиқпар турига эса хонбалиқлар мансуб. Улар одагда куз, қиш, қисман эрта баҳорда кўпайи- шади. Масалан, дарё хонбалиғи куз-қиш ойларида сув 6—8° С ва ундан паст бўлган ҳароратда урчийди.

Балиқларни юқорида гаъкидланган биологик хусусият- ларига мувофиқ тарзда ҳовуз хўжаликлари ҳам қуйидаги гуруҳларга бўлинади: И) хрвузларда баҳорги-ёзги ҳарорат 17—20° С ва ундан юқори ҳароратда бўлган илиқ сувли ва ҳовузлардаги сув ҳарорати ёз вақтида 12—15° С ҳароратдан ошмайдиган совуқ сувли хўжаликлар. Илиқ сувли ҳовуз хўжаликлари асосий кўпайтириш объекти карп бўлгани боис карп балиқчилик хўжалиги деб юригилади. Совуқ сувли ҳовуз хўжаликларида кўпроқ хонбалиқ егиштирилганлиги туфай-ли, одатда форел балиқчилик хўжалиги деб аталади. Илиқ сувли балиқчилик хўжаликлари учун ёғадиган ёғинлар (кўпинча эриб оқиб келган сув), кичик дарё, анҳор, кўл ва сув омборлари, баъзан артезиан — сув манбаи ҳисобланади. Совуқ сувли ҳовуз хўжаликларининг сув таъминоти асосан чашма, булоқ, тоғ ва баъзи текисликдан оқиб келадиган дарёларнинг тоза, муздек, кислородга яхши тўйинган суви ҳисобига амалга оширилади.

Сув миқдорини бошқариш

Сув исрофланишига йўл қўймаслик керак. Суз ҳовузда ҳаддан ташқари кўпайиб кетмасин. Дамбалар мустаҳкам бўлиши, унинг юқори кенглиги 2 м ва сув сатҳидан 0,5—м баланд бўлиши керак. Айниқса, сув чиқадиган саржўна мустаҳкам бўлиши, сув чиқиб кетишига имконият бўлмаслиги шарт. Сув кирадиган, сув чиқадиган жойларга ҳимоя мосламалари ўрнатиш шарт. Сув қуйишдан олдин сув кирадиган ва чиқадиган жойлар яхшилаб кўздан кечи- рилади. Агар саржўна бўлса, унинг деворлари бетон қили- ниши ва сув кавлаб уриб кетмаслиги учун тупроғи яхшилаб шиббаланиши керак. Ҳовуз девори 5—8° қия бўлиши, сув қувурдан тушса, ҳовуз туби ва деворини кавламаслиги учун қайроқ тош ташлаш даркор. Шундай бўлиши лозим- ки, босим билан тушаётган сув ҳовуз деворини бузмасли- ги, кавламаслиги керак. Бунга ишонч ҳосил қилгандан кей- ин сув қуйилади.

Манба: mehnat.uz

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!