Дарахт баргларидаги зарарлар манбаси – «Барг миналовчи капалак» ва ундан ҳимояланиш ҳақида

Нок дарахтида шундай муаммолар пайдо бўлса, қандай чора кўриш керак?

Агар дарахт баргларида расмдагидек ҳолат кузатилса, бу «Барг миналовчи капалак» ёки «Верхнесторонняя минирующая моль» ёки (Phyllonorycter spp.) борлигидан далолат беради.

Барг миналовчи ёши катта капалаклари жуда митти бўлиб, уларни кўз билан илғаш анча мушкул. Биринчи босқичда уларнинг личинкаларида оёқлари бўлмайди, узунлиги 1-2 мм, оч рангда, танасининг бош томони найза учи шаклида. Ўсимлик шираси (суюқлиги) билан озиқланувчи авлоди бир неча ҳафтага чўзилиши мумкин. Кейинги авлов личинкалари эса (одатда 4-чи ва 5-чи авлод) “тўқима билан озиқланувчи” деб аталадилар, бунга сабаб, улар барг тўқималари билан озиқланадилар. Улар 3-4 мм узунликда, оёқлари бор, цилиндр шаклда бўлади. Ранглари сариқ ёки қаймоқ ранг бўлиши мумкин.

Ҳаёт даври

Бу ҳашорат тўкилган барглар орасида оҳирги личинка босқичидан ғумбак ичида қишлайдилар (турига қараб). Жуфтлашишдан сўнг урғочи капалаклар меваларнинг гуллаш давридан бироз олдин ёки гуллаш даврида туҳум қўяди. Баъзи турлари баргларнинг устки қисмига, бошқача турлари эса баргларнинг остки қисмларига тухум қўядилар.

Битта урғочи капалар ўртача 10-20 тагача туҳум қўяди. Тўқима билан озиқланувчи авлоди якунига етгач, зараркунанда барглар орасига жойлашиб ғумбак ҳосил қилади. Битта авлоднинг ривожланиши учун 1-2 ой вақт кетади. Мавсум давомида йилига 3-4 та авлодга кўпайиши мумкин.

Яшаш ва озиқланиш маконлари 

Бу зараркунанда нок, олхўри, гилос ва бошқа турдаги мева дарахтлар шираси (соки) билан озиқланиб кун кечиради.

Зарари:

Юқори даражада тарқалган (кўпайган) ҳолларда бу ҳашаротдан етадиган зарар, барглардаги фотосинтез жараёнинг издан чиқиши, ҳосилдорликнинг тушиб кетиши ва баргларнинг муддатидан олдин тўкилишига сабаб бўлиши мумкин.

Назорат чоралари  ҳақида

Биологик назорат

Аксарият ҳолларда ўз душманлари томонидан кўрсатилган қаршилик сабабли мевага етказиши мумкин бўлган зарари сезиларли даражада бўлмайди. Энг муҳим табиий душманлари бу митти паразит арилардир. Агар шу арилар орқали миналовчи капалакларнинг бир авлодининг ривожланиши давомида камида 1/3 личинкалари нобуд бўлса, ҳеч қандай инсектицидлардан (химикатлардан) фойдаланишга зарурият бўлмайди.

Кимёвий назорат

Бу зараркунанданинг тарқалиш (кўпайиш) даражаси фавқулодда юқори бўлган ҳолларда (биринчи авлод босқичи даврида ўртача ҳамма баргларда камида битта капалак (куя) кузатилса ва паразит арилар (унинг табиий душманлари) 33%дан кам бўлса – бундай ҳолат жуда кам учрайди), кимёвий препаратларни қўллаш учун учун энг қулай вақт бу зараркунанданинг иккинчи авлоди туҳумдан чиққан ва ҳали барг тўқималари билан озиқланишни бошламаган (барг шираси (соки) билан озиқланувчи босқич) давр ҳисобланади.

Биринчи авлодига қарши кимёвий препаратлар сепиш тавсия қилинмайди, бу ҳаракат билан уларнинг табиий душманларини нобуд қилиб қўйиш ҳавфи туғилиши ва мавсум давомида бошқа муаммоларни юзага келишига олиб келади. Қолаверса, аксарият ҳолларда мева (олма, нок, ва бошқа) қуртларига чарши сепилган аксарият кимёвий препаратлар тўғри қўлланилса, ушбу зараркунандани назоратга олиш учун етарли ҳисобланади. Мавусм давомида, агар бир баргда камида бешта (5) барг миналовчи капалак кузатилиши кейинги чора (кимёвий препарат) сепиш учун асос бўла олади, акс ҳолда курашиш тавсия этилмайди.

Юқоридаги расмда кузатилган ҳолатнинг қуйидаги сабаблари бўлиши мумкин:

  • Дарахт жойлашган жой тупроғидан келиб чиқадиган бўлса:
  • жуда кўса сув берилган бўлиши мумкин, ёки берилаётган сув фақат дарахт танаси остига бериляпти. Биз, одатда, дарахт тарси остига тўғридан-тўғри сув бериш илдиз бўғзи чириши каби касалликларни юзага келтириб чиқариши ҳусусида кўп айтиб ўтганмиз.
  • дарахт танасидан бир оз узоқликдаги тупроқ эса, бу дарахт балки етарлича сув ичмаяётганлигидан далолат беради. 
  • ҳар икки ҳолатда ҳам дарахт барглари қовжирайди, сарғаяди ва муддатидан олдин тўкилади.

Нок дарахти ҳамма тупроқларда ҳам яхши ўсавермайди. Балки бу ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Баргларнинг сарғайиши дарахтда озуқа етишмовчилиги борлигидан далолат беряпти.

Барглардаги куйиш эса нок навлари иссиқ (қуёш нурлари кучли) бўлган ҳудудларда учрайдиган одатий ҳол, айниқса, европа ноклари учун шундай. Одатда, иссиқдан куйиб тушган барглар кузга бориб тикланади, лекин уларнинг камлиги фотосинтез жараёнинг бузилиши, дарахт саломатлиги ва ҳосилдорлигига салбий таъсир ўтказади.

манба: Fruit master